🟢LIVE
Шавкат Мирзиёев: Марказий идораларнинг ҳудудий тузилмалар билан ишлаш жараёнига янгича ёндашувлар жорий этилади
— ... Бу орқали фуқароларга хизмат қиладиган ихчам ва самарали бошқарув тизимини яратишдан иборат. Бунинг учун, энг аввало, вазирлик ва идораларни ташкил этиш ва тугатишнинг тартиби, уларни бир-биридан фарқлаб турадиган мезонлар, таркибий тузилма ва штатларни белгилашга оид аниқ талаблар ишлаб чиқилади.
Шу асосда бир хил йўналишдаги вазифаларни амалга ошираётган идоралар оптималлаштирилади. Марказий идораларнинг ҳудудий тузилмалар билан ишлаш жараёнига янгича ёндашувларни жорий этиб, эскирган бюрократик усуллардан воз кечамиз.
Бунда ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни тезкорлик билан мустақил ҳал этиш бўйича вазирлик ва идораларнинг ваколатлари янада кенгайтирилади, —деди Президент.
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖

⚡️ Шавкат Мирзиёев: Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ҳажмини янада оширишни мақсад қилганмиз
— ... 2030 йилга бориб, Ўзбекистон жон бошига ҳисоблаганда, аҳоли даромадлари ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин эгаллайди.
Бунга, аввало, хусусий секторни рағбатлантириш ва унинг улушини ошириш ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобидан эришиш кўзда тутилмоқда.
Жумладан, “хом ашёдан – тайёр маҳсулотгача” деган тамойил асосида драйвер соҳаларда кластер тизимини ривожлантирамиз. Иқтисодиётда юқори ўсиш суръатларига эришиш учун, аввало, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаб, инфляция даражасини белгиланган 5 фоизгача пасайтириш чоралари амалга оширилади, — деди Президент.

🔴LIVE
⚡️Хориждаги ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинади
—... Биз хорижий давлатларда билим олаётган, меҳнат қилиб даромад топаётган юртдошларимизни, уларнинг мамлакатимизда яшаётган оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни қабул қиламиз.
Хусусан, “Ватандошлар” жамоат фонди орқали чет элларда яшаётган фуқароларимиз ва уларнинг оилалари билан алоқалар кенгайтирилади, — деди Президент.

🇺🇿 Шавкат Мирзиёев: Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси етти йўналишдан иборат этиб белгиланади
1️⃣ Эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этилади, инсон қадри-қиммати ва унинг қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган, кенг кўламли ислоҳотлар янги поғонага кўтарилади.
2️⃣ Адолат ва қонун устуворлиги – халқчил давлат қуриш, инсон қадр-қимматини таъминлашнинг энг асосий ва зарурий шарти бўлади.
3️⃣ Миллий иқтисодиётни, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида ривожлантириш устувор вазифаларидан бири бўлади.
4️⃣ Адолатли ижтимоий сиёсат юритилади, инсон капиталини ривожлантиришнинг энг муҳим омили ҳисобланган сифатли таълим-тарбия масаласи бундан буён ҳам доимий эътибор марказида бўлади.
5️⃣ Маънавий ва маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлади.
6️⃣ Иқлим ўзгариши, экологик муаммолар, радикализм, экстремизм ва терроризм, одам савдоси каби умумбашарий муаммоларга ечим топиш долзарб бўлиб қолади.
7️⃣ Мамлакатда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашнинг ишончли кафолати бўлган Қуролли Кучлар қудратини янада ошириш устувор мақсад бўлиб қолади.

Кадрлар давлат хизматига танлов асосида қабул қилинади — Президент
Эндиликда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш жараёнига янгича, замонавий ёндашувлар жорий этилади.
Кадрлар давлат хизматига танлов асосида қабул қилинади, улар учун узлуксиз малака ошириш, натижадорликни баҳолаш ва лавозим бўйича кўтарилиш мезонлари белгиланади.
Бундан буён ҳар бир ҳудуд, соҳа ва тармоқ фаолиятига уларда фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари қандай таъминланаётганига қараб баҳо берилади.
Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқидан.

👍1
Бугун Президент ҳузурида иккита - келгуси йилда давлат активларини хусусийлаштириш бўйича устувор вазифаларни белгилаш ҳамда Айдар-Арнасой кўллар тизимида экотуризмни ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот бўлиб ўтади.
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Жамила Шермуҳаммедова: «Бу машаққатли меҳнат бўлди»
Республика маънавият ва маърифат маркази эксперти билан суҳбат
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖
Республика маънавият ва маърифат маркази эксперти билан суҳбат
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11-12 ноябрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги саммитида иштирок этади.
Ташриф доирасида давлатимиз раҳбари қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам кўзда тутилган.
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖
Ташриф доирасида давлатимиз раҳбари қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам кўзда тутилган.
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖
⚡️“Соғлом турмуш тарзи” платформаси фойдаланувчиларига 18 миллиард сўм тўлаб берилди
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида юрак қон-томир ва эндокрин касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
“Соғлом турмуш тарзи” платформасидан фойдаланувчилар бугунги кунда 600 минг нафарга етди, уларга пиёда юргани учун 18 миллиард сўм тўлаб берилди. Молия вазирлигига келгуси йилда бу борадаги тарғибот ишларини кучайтариш ва платформадан фойдаланувчилар кўламини янада кенгайтиришга қўшимча 60 миллиард сўм ажратишга кўрсатма берилди.
Шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда ҳар йили энг намунали маҳаллалар танлаб олиниб, уларда замонавий фитнес кўчаларини барпо этиш учун 100 миллиард сўм ажратилиши маълум қилинди.

⚡️ Маҳаллага янги тизим — “ҳоким ёрдамчилари” кириб келмоқда
Президент Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида айтилганидек, келаси йил 1 январдан мамлакатимиздаги 9 минг 259 та маҳаллада “ҳоким ёрдамчилари” иш бошлайди.
🔷 Давлат раҳбари топшириғига кўра, икки ҳафта давомида ишчи гуруҳ Жиззах вилоятидаги 299 та маҳалланинг салоҳияти ва муаммоларини ўрганиб, улар учун энг муносиб номзодларни суҳбат асосида танлаб олган.
▶️ Арнасой, Дўстлик, Зомин, Мирзачўл, Шароф Рашидов туманлари ва Жиззах шаҳрида туман ҳокимлари, ҳоким ўринбосарлари, маҳалла раислари ва танлаб олинган номзодлар учун амалий семинарлар ўтказилди.
Ҳозир ҳар битта вилоятга республикадан вакиллар юборилган. Улар ҳам икки ҳафта ичида ҳар бир ҳудудда “Жиззах намунаси” асосида ишни ташкил қилади.
❗️Президент бугунги видеоселектор йиғилишида вилоят ҳокимларига республикадан борган вакиллар билан бирга, ўн кун муддатда ҳар бир маҳалла бўйича “ҳоким ёрдамчиси” учун номзодларни аниқлаш вазифасини қўйди.
🔰Бунда, номзоднинг билими, тажрибаси, ташаббускорлиги ҳамда у иш бошлайдиган маҳалланинг ўзига хослиги ва мавжуд имкониятларидан фойдалана олиш салоҳиятига алоҳида эътибор қаратиш зарур.
Мутасаддиларга жорий йил 15 декабрга қадар танлаб олинган номзодларни ўқитиш ва зарур шароитлар яратиб бериш юклатилди.

⚡️Ёшлар бўйича маҳаллагача тушадиган тизим яратилади
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида юрак қон-томир ва эндокрин касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
✅ Йиғилишда асосий масаладан ташқари, ёшлар сиёсати билан боғлиқ чора-тадбирлар ҳам кўриб чиқилди.
🔷 Мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, ҳар бир маҳаллада вилоят ҳокимининг ёрдамчиси — ёшлар етакчиси лавозими жорий этилади.
Ушбу ёрдамчилар “ёшлар дафтари” ва ёшлар дастурларини шакллантириш ва уларнинг ижросини таъминлаш, маҳалладаги ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, ёшларнинг бўш вақтини, айниқса, Бешта муҳим ташаббус доирасида мазмунли ташкил этиш, ёшларнинг касбий кўникмаларини шакллантириш ва бандлигини таъминлаш масалалари билан шуғулланади.
«Жорий йилда ёшлар билан ўтказилган учрашувларда ёшлар сиёсати бўйича устувор йўналишлар ва жуда катта марраларни белгиладик. Ёшлар бўйича маҳаллагача тушадиган вертикал тизим яратамиз», деди Давлатимиз раҳбари.

⚡️“Яшил макон”: Қўшработ, Каттақўрғон, Томди, Дўстлик, Арнасой, Фориш, Янгиариқ, Шеробод, Термиз, Музработ, Ғузор ва Китоб туманлари ҳокимларига интизомий чора қўлланилади
Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида яна бир муҳим масала — “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳам муҳокама қилинди.
“Охирги 3-4 кунда бўлиб ўтган чангли об-ҳаво шароити ҳам ушбу дастур ниҳоятда тўғри эканини яққол кўрсатиб турибди. Бир нарсани аниқ тушуниш керак, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари уч кун муддатда ўзининг ҳудудида халққа мурожаат қилади, Президент ва Сенатга қилинган ишлар ҳақида ҳар ойда ҳисобот беради. Бунда қўшиб ёзиш, рақамларни бўрттириб кўрсатиш, пала-партиш қилинган ишлар ўз-ўзидан билиниб қолади, – деди Президент.
❗️Йиғилишда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида бошланган кўчат экиш ишлари Қўшработ, Каттақўрғон, Томди, Дўстлик, Арнасой, Фориш, Янгиариқ, Шеробод, Термиз, Музработ, Ғузор, Китоб туманларида ҳалигача бошланмагани танқид қилинди.
Президент тегишли вилоят ҳокимларига бу туман раҳбарларига интизомий чораларни қўллаш ҳақида топшириқ берди.

#Янги_Ўзбекистон #Тараққиёт_стратегияси
🔷 Биз бундан буён фаолиятимизни "инсон — жамият — давлат" деган янги тамойил асосида ташкил этамиз — Шавкат Мирзиёев

🔷 Шавкат Мирзиёев: Эндиликда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш жараёнига янгича, замонавий ёндашувлар жорий этилади.
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖
🔷 Шавкат Мирзиёев: Эндиликда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш жараёнига янгича, замонавий ёндашувлар жорий этилади.
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Обод_юрт #Яшил_макон
❓Ҳудудларда қанча мевали ва манзарали дарахтлар экилади?
🔷 «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси: қамрови ва кўлами рақамларда
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖
❓Ҳудудларда қанча мевали ва манзарали дарахтлар экилади?
🔷 «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси: қамрови ва кўлами рақамларда
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖
🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг саккизинчи саммитида иштирок этиш учун Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнаб кетди.
Саммитда Кенгаш доирасидаги кўп томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, савдо, инвестиция, “яшил” иқтисодиёт, рақамли технологиялар, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.
🔷 Давлатимиз раҳбари ташриф доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади
Ушбу ўқув Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилаётган бўлиб, у вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари масъул вакилларига мўлжалланган.
Ўқув соатларида бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борилади.
▶️ Эртага Спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтишади:
✅ Мавзу: Ҳаракатлар стратегиясидан — тараққиёт стратегияси сари
Маърузачи: Хасанов Отабек Абдурашидович,
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари
✅ Мавзу: Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)
Маърузачи: Ражабоев Дилмурод Кулдаш ўғли,
Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси
✅ Мавзу: "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси
Маърузачи: Деҳқонов Фарход Эргашбоевич,
Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи
✅ Мавзу: Хорижий олий таълим муассасаларини тамомлаган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар тўлаш
Маърузачи: Умаров Абдурахмон Дониёрович
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходими
☝️Эслатиб ўтамиз, ўқув соати эртага, 12 ноябрь куни 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади. Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам қисқача маълумот берилади.

Segment.uz
⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади Ушбу ўқув Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилаётган бўлиб, у вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи…
⚡️Ўқув соати бошланди!
YouTube
Сиёсий-маърифат соати. 12.11.2021
Ушбу ўқув соатини барча вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари вакиллари кўриши тавсия қилинади.
⚡️Хорижий олий таълим муассасаларини тамомлаган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар тўланади
✅ Президент Фармонида давлат органлари, ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий ОТМни тамомлаган ёки уларда илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қўшимча устамалар тўлаб бориш тартиби жорий этилиши назарда тутилган.
🔰Фармонга мувофиқ, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ойлик устамалар татбиқ этиладиган таълим йўналишлари, ташкилотлар рўйхати шакллантирилди ҳамда эндиликда Агентлик, иш берувчи ва ёш мутахассис ўртасида 3 йилгача бўлган муддатга тузиладиган шартномага асосан, ходимнинг лавозим маошига қўшимча равишда устамалар ҳар ой тўлаб берилади.
🟫 Қўшимча устамалар тўлаб беришнинг асосий шартлари:
• Юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларини 2021 йил ва келгуси йилларда тамомлаган ёш мутахассисга нисбатан татбиқ этилади.
• ёш мутахассис қўшимча миқдорларнинг биттасидан фойдаланиши мумкин.
🟫 Қўшимча устама олиш учун ҳужжатлар қайси ташкилотга тақдим қилинади:
Номзодларнинг ҳужжатлари давлат органлари, ташкилот ва муассасалари томонидан Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига тақдим этилади:
🟫 Тақдим қилинадиган ҳужжатлар:
✔️ Шартнома тузиш бўйича мурожаат хати;
✔️ Ёш мутахассиснинг хорижий ОТМни тамомлагани тўғрисида Диплом, нострификация тўғрисида ҳужжат, меҳнат шартномаси ва ишга қабул қилинганлик тўғрисида буйруқ нусхалари;
✔️ 3 нусхада иш берувчи ва ёш мутахассис томонидан имзоланган шартномалар.
Шартнома тузилган кундан бошлаб, иш берувчи ёш мутахассиснинг ҳар ойлик лавозим маошига қўшимча устамаларни тўлаб боради.
🟫 Маълумот учун:
➡️ Ёш мутахассисларга ойлик устамалар татбиқ этиладиган давлат органлари, ташкилот ва муассасалари рўйхати
➡️ Ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар татбиқ этиладиган таълим йўналишлари ва тор мутахассисликлар рўйхати
➡️ Ёш мутахассиснинг лавозим маошига қўшимча устамаларни тўлаш тўғрисида намунавий шартнома шакли
➡️ Нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасалари рўйхати
🔸 Манба