Segment.uz
67.7K subscribers
5.32K photos
1.26K videos
66 files
5.76K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️ Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг саккизинчи саммитида нутқ сўзламоқда.

Давлатимиз раҳбари рақамлаштириш, экология, маданият ва ёшлар масалалари борасида ҳам муҳим ташаббусларни илгари сурди:

«ақлли шаҳар»ларни барпо этиш бўйича тажриба алмашиш ва инновацияларни трансфер қилиш мақсадида экспертлар ва IT-мутахассислар учун доимий платформа яратиш;

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликда Туркий мамлакатларнинг атроф-муҳит муҳофазаси бўйича
тузилмасини
тузиш;

«Туркий дунё туризми» ва «Табаррук зиёрат» сайёҳлик лойиҳаларини амалга ошириш, ҳунармандчилик кўргазмалари ва этноспорт мусобақаларини ўтказиш, маданий мерос объектларини сақлаш, реставрация қилиш ва бошқа йўналишларни қамраб олган «Йўл харитаси»ни биргаликда ишлаб чиқиш;

Туркий тилли давлатларнинг тарихий, илмий ва маданий меросини ўрганиш тадқиқот марказини ташкил этиш;

2022 йилни Туркий дунёда “Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиш.

@yangiuzbekiston_uz
👍1
⚡️ Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Туркий давлатлар ташкилоти этиб қайта номланди

Президентимиз ҳамкасбларини янги ном олган Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитини ўтказиш учун келгуси йил Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф этди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️2022 йилда Ўзбекистонда «Туркий давлатлар саноат ҳафталиги» ўтказилади

Президент Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш саммитида аъзо давлатларнинг ҳамкорлиги борасида қатор таклифларни илгари сурди:

● Ташкилот доирасида савдо алоқаларини кенгайтириш учун қулай ва жозибадор шароитларни яратиш;

учинчи давлатлардан кириб келаётган маҳсулотларни Ташкилотга аъзо мамлакатларда ишлаб чиқариш мумкин бўлган товарлар ҳисобидан қоплаш;

Туркий давлатлар савдо ҳамкорлиги бўйича тадқиқот марказини ташкил этиш;

Туркий давлатлар ташкилотининг транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқлиқ дастурини ишлаб чиқиш;

● давлатларимиздаги ихтисослашган ташкилотлар негизида “Инжиниринг ва технологиялар марказлари”ни ташкил этиш;

● келгуси йили Ўзбекистонда «Туркий давлатлар саноат ҳафталиги»ни ўтказиш.

@yangiuzbekiston_uz
❗️Давлат хизматига ишга қабул қилиш ва унда фаолият олиб боришда қариндош-уруғчилик (непотизм) каби коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларнинг олдини олиш, бундай ҳолатларга йўл қўйганлик учун жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

📢 Муҳокамаларда фаол иштирок этинг, фикр ва таклифларингизни билдиринг:

✍️ Қонун лойиҳаси

@yangiuzbekiston_uz
👍1
⚡️Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш борасида 2022 йилда амалга ошириладиган дастурлар ҳамда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.

@yangiuzbekiston_uz
1
⚡️Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди

Келгуси йил берилаётган маблағлар ва яратилаётган имкониятлар маҳалланинг эҳтиёжидан келиб белгиланади. Бунда маҳаллада иш ўринлари яратиш ва камбағалликни қисқартириш асосий мезон бўлади. Бу ишларни амалга оширишга ҳоким ёрдамчилари масъул бўлади, — деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Келгуси йилда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш борасида кўриладиган қатор чора-тадбирлар тўғрисида маълум қилинди:

Аҳоли томорқасида деҳқончиликни йўлга қўйиш учун банклар томонидан 7 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар берилади.

Ҳоким ёрдамчилари бу имкониятлардан тўғри фойдаланиб, томорқаси бўлган хонадонларда 100 та парранда, 20 та қуён, 5-6 та қўй ва эчки, камида 5-10 та курка, 5 та асалари уялари боқилишини ташкил этишга кўмаклашиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Халқаро молия ташкилотларидан жалб қилинадиган маблағларни ҳам маҳаллага боғлаш тизими жорий этилади

Йиғилишда маҳаллаларни ривожлантиришга ташқи инвестиция ва молиявий ресурсларни ҳам йўналтириш масаласига тўхталиб ўтилди.

"Келгуси йилда халқаро молия ташкилотлари маблағлари ҳисобига 109 та лойиҳа доирасида 2,2 миллиард доллар маблағ ўзлаштирилиб, 28 минг аҳоли бандлиги таъминланади.

Эндиликда халқаро молия ташкилотларидан жалб қилинадиган маблағларни ҳам маҳаллага боғлаш тизими жорий этилади", деди Президент.

Айни пайтда ҳудудлар раҳбарлари ишсизлар ва ёшларнинг бандлигини тўлиқ таъминлаш, бунинг учун қандай шароитлар зарурлиги юзасидан ахборот бермоқда.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️ Ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш учун қандай чоралар кўрилади?

Ушбу инфографикада бу борадаги устувор вазифалар акс этган.

@yangiuzbekiston_uz
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Мўйноқда биринчи қор ёғди

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Қўнғирот туманларида жорий қиш мавсумдаги биринчи қор ёғди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️ Ўзбекистон туман ва шаҳарларидаги энг ёш ҳоким ким?

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
маҳаллий ҳокимият органларида фаолият юритаётган энг ёш ҳокимлар рўйхатини шакллантирди.

Унга кўра, Самарқанд вилояти, Нарпай туман ҳокими Шерзод Раҳмонов — 30 ёш ва у энг ёш ҳоким ҳисобланади.

Кейинги ўринларни 32 ёшли Сирдарё вилояти, Ширин шаҳар ҳокими Сарварбек Султонов ва 33 ёшли Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров эгаллади.

❗️Маълумотларга кўра, 30–40 ёш орасидаги маҳаллий ҳокимлар 34 тани ташкил этади.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Агентлик томонидан Миллий кадрлар захираси яратилиб, электрон тизим такомиллаштирилмоқда.

@yangiuzbekiston_uz
👍1
Фото: Тошкентда биринчи қор ёғди

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбар аёллар рўйхатини эълон қилди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат хизматида фаолият юритаётган раҳбар аёллар рўйхатини шакллантирди.

Унга 24 нафар раҳбар аёл — вазирлик, идора ва суд-ҳуқуқ тизимидаги раҳбарлар, вилоят ҳокимлари ўринбосарлари ҳамда 6 нафар туман (шаҳар) ҳокими киритилди.

@yangiuzbekiston_uz
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мангу_ҳилпирагин_байроғим

🇺🇿 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасдиқланган кун

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди:

● 2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;
● 2010 – 2020 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;
● 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил сентябргача;
● 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.

Бундан аввал 2021 йил 31 декабргача алмаштириш мажбурий эди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Олий Мажлис Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлиси видеоконференцалоқа шаклида бошланди.

Онлайн кўриш

@yangiuzbekiston_uz