Segment.uz
70.7K subscribers
5.42K photos
1.31K videos
74 files
6.06K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
#Президент_сайлови #Сайлов2021

⚡️Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистонда фаолият юритаётган бешта сиёсий партиянинг ваколатли вакилини рўйхатга олди

Унга кўра, МСК томонидан гувоҳномалар топшириладиган сиёсий партиялар ваколатли вакиллари:

🔹 Якубов Бахтиёр Султанназирович — Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ваколатли вакили

🔹 Маматхонов Баҳодиржон Мўллажон ўғли — Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг ваколатли вакили

🔹 Раҳмонов Абдукамол Шодиевич — Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг ваколатли вакили

🔹 Сангинов Саидрасул Саидакпарович — Ўзбекистон Экологик партиясининг ваколатли вакили

🔹 Вафоев Улуғбек Назарович — Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг ваколатли вакили

@yangiuzbekiston_uz
#Президент_сайлови #Сайлов2021

🔷 Сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларига берилган ҳуқуқлар

#Инфографика

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Абитуриентларга рухсатномаларни бериш 1 августдан бошланади

2021-2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этиш онлайн рўйхатдан абитуриентларга «Абитуриент рухсатномаси»ни бериш 1 август санасидан бошланади, — Давлат тест маркази.

@yangiuzbekiston_uz
#30_июль_Халқлар_дўстлиги_куни

🔷 Миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик — демократик жамиятнинг асосий тамойили

Бугунги кунда мамлакатимизда истиқомат қилаётган 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари Конституция ҳамда қонунларимизда қайд этилган тенг ҳуқуқ ва имкониятлардан фойдаланиб, иқтисодиётнинг турли тармоқларида, илм-фан, маданият, ижтимоий соҳаларда самарали меҳнат қилиб келяпти.

▶️ Ватанимизнинг гуллаб-яшнашига ва унинг мустақиллигини мустаҳкамлашга, халқаро майдондаги обрў-эътибори ва имижини оширишга муносиб ҳисса қўшмоқда.

Яна бир гап. Ўзбекистонда барча миллатларнинг ўз она тилида таълим олиш имкониятини таъминлаш даражасини ошириш мақсадида таълим қардош тилларда олиб борилаётган умумий ўрта таълим мактабларидаги ҳолат ўрганиб чиқилди.

🔰 Республика истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси раиси, техника фанлари доктори, академик Оқил Салимовнинг "Янги Ўзбекистон" газетасидаги мақоласини тўлиқ ўқиш учун ушбу ҳавола орқали ўтинг.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️ Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

2021/2022 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди.

Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни my.dtm.uz сайтидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️2021 йилнинг август ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандларига;

ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Таълим кредити ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади

2021/2022 ўқув йилидан
республикадаги барча олий таълим ташкилотлари бакалавриатининг кундузги таълим шаклида ҳамда магистратура босқичида тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади.

❗️Бунда:

тижорат банклари таълим кредитларини Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратади;

таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади;

таълим кредитини расмийлаштиришда ва унинг қайтарилишида талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;

🚫 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандларидан таълим кредити учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

@yangiuzbekiston_uz
#Абитуриентлар_диққатига

⚡️ Абитуриент рухсатномасини осон ва қулай йўл билан юклаб олишни биласизми?

👨🏻‍💻 2021/2022 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди.

🔖 Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни my.dtm.uz сайтидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.

📥 Шунингдек, рухсатномани Давлат тест марказининг қуйидаги махсус телеграм ботлари орқали ҳам юклаб олиш мумкин:

@mandat2021_1_bot
@mandat2021_2_bot
@mandat2021_3_bot
@mandat2021_4_bot

Эслатиб ўтамиз, тест синовлари 5 август куни бошланади. Абитуриентлар тест синовларига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари лозим.

❗️Паспорт (ID-карта) бўлмаган тақдирда абитуриент рухсатномаси ҳақиқий деб ҳисобланмайди.

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_Ўзбекистон_янги_марралар

🔷 Мамлакатимиз саноати тарихида янги давр бошланмоқда

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_сиёсати_амалда #Сарҳисоб

🔷 "Ёшлар — келажагимиз" жамғармаси ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш борасида самарали фаолият олиб бормоқда.

📹 Ушбу видеороликда ўтган давр мобайнида Жамғарма томонидан амалга оширилган кенг кўламли ишлар сарҳисоби акс этган.

"Ёшлар — келажагимиз" жамғармаси — келажакни бирга яратамиз!

#Бизнес_ва_ёшлар #Ёшлар #Келажак #Ёш_тадбиркор

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Президент_сайлови #Сайлов2021

🔷 Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 7-моддаси:

▶️ Сайловда эркин ва яширин овоз берилади. Сайловчиларнинг хоҳиш-иродасини назорат қилишга йўл қўйилмайди.

Яширин овоз бериш сайловчининг хоҳиш-иродаси устидан ҳар қандай тарзда назорат қилиш имкониятини истисно этадиган тегишли шароитларни яратиш орқали таъминланади.

@yangiuzbekiston_uz
#Сарҳисоб #Ислоҳот #Инфографика

🔷 2017-2020 йиллар давомида солиқ турларининг қисқариши

@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔷 Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга эга 15 та муҳим ислоҳоти

Ўзбекистонда 2017—2021 йиллар давомида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар янги даврни бошлаб берди.

Жадал ўзгаришлар барча соҳаларни, жумладан давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизими, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик, ташқи сиёсатни қамраб олди.

▶️ Экспертлик сўрови натижаларига кўра, Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга молик 15 та муҳим ислоҳоти шакллантирилди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида биринчи ярим йиллик натижалари асосида йил охирига қадар ҳудудлар ва тармоқларда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича аниқ чоралар белгилаб олинмоқда.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Ўтган 6 ойда ялпи ички маҳсулот 6,2 фоизга ўсган. Бунга асосан саноат 8,5 фоиз, инвестициялар 5,9 фоиз ва хизматлар ҳажми 8 фоизга ошгани ҳисобига эришилди. Инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этди, — Шавкат Мирзиёев.

@yangiuzbekiston_uz
Президент Шавкат Мирзиёев:

Пандемиядан имкон қадар йўқотишларсиз ўтишимиз ва кейинги тўлқинларга йўл қўймаслик учун, халқимиздан 3 та муҳим шартга қатъий амал қилиш талаб этилади:

Биринчидан, вирусдан ҳимояланиш ва уни енгишнинг энг муҳим шарти – бу албатта вакцинация. Қанчалик машаққатли бўлмасин, ушбу мақсадлар учун бугунги кунга қадар 4 турдаги 13 миллион доза вакцина олиб келдик. Қайси турдаги вакцина билан эмланиш бўйича аҳолида танлаш имконияти пайдо бўлди.

Иккинчидан, шахсий гигиена ва ижтимоий масофани сақлаш талабларига риоя қилиш, жамоат жойларида тиббий ниқобда юриш – касалликдан энг самарали ҳимоя эканини унутмаслик лозим. Афсуски, одамларимиз бу талабни унутиб, эсдан чиқариб қўйгани ҳам, айни ҳақиқат. Чекловларга қарамасдан, жойларда кўп кишилик тўйлар, турли хил маросимлар тўхтагани йўқ.

Учинчидан, касаллик енгил кечаётган ва уй шароитида даволанаётган беморларни ўзбошимчалик билан, пала-партиш дори воситаларини истеъмол қилишини олдини олиш зарур.

@yangiuzbekiston_uz