Segment.uz
67.4K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Audio
#Сатрларда_Ватан_мадҳи

Бошинг эгиб, таъзим айла, шукрона айт,
Сени гулдек эркалаган чаман учун.
Осмонларда юрган бўлсанг, тупроққа қайт,
Айтгил, дўстим, нима қилдик Ватан учун?

Иқбол Мирзо,
Ўзбекистон халқ шоири

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash #Vatan_madhi

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Инфографика

2020–2025 йилларда Ўзбекистон гидрометеорология хизматини ривожлантириш концепцияси ва уни 2020–2022 йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) Ўзбекистонда гидрометеорология, иқлим ўзгариши ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Гидрометеорология хизмати инфратузилмасини модернизациялаш доирасида гидрометеорологик станциялари ва постлари сони 335 тадан 397 тагача ортади.

❗️“Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4896-сон, 17.11.2020 й.)

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#Maqom_vaqti #Ushshoq

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

Ўн икки мақом тизимида биринчи мақом: “Ушшоқ”

Ражабийлар сулоласининг йирик намояндаси, атоқли бастакор, хонанда ва созанда, Ўзбекистон халқ артис­ти, академик Юнус Ражабийнинг ҳузурли дард ва бетакрор овоз таровати билан йўғрилган мумтоз ашулани оилангиз даврасида тингланг!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
“Ўзбеккино” қишки премьералар мавсумини эълон қилади

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги декабрь ойидан бошлаб, 50 дан ортиқ фильмларнинг қишки премьералар мавсумини эълон қилади.

👉 Мавсум давомида 18 та тўлиқ метражли ва 21 та қисқа метражли бадиий фильмлар, 15 та ҳужжатли, 3 та анимацион ва “Зумраша” киножурналининг янги 4 та сони телевидение ва кинотеатрлар орқали намойиш этилади. Шунингдек, илк бора 11 та телевизион миллий сериаллар тақдим этилади.

Фильмлар рўйхати

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: Ўқитувчи
Давомийлиги: 02:38 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔷Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади

Бир неча дақиқалардан сўнг — соат 20:10 да “O‘zbekiston 24” телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида "Остонам. Юксалиш формуласи" ҳужжатли фильмини томоша қилинг.

Фильмда таълим тизимида бошланган ислоҳотлар, мактаблар ва ўқитувчиларга эътибор, ўқувчи ёшларнинг мақсадлари ҳақида ҳикоя қилинади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔷 Жойларда "Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш" шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирлар кўтаринки руҳда ўтмоқда.

Ушбу репортажда Самарқанд вилоятида ўтказилган маънавий-маърифий тарғибот тадбири ҳақида сўз боради.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Жадидлар_дафтари

Илм зеҳнимизни, фикримизни қилич каби ўткур қилур. Савобни гуноҳдан, ҳалолни ҳаромдан, тозани мурдордан аюруб берур.

Абдулла Авлоний

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: «Уйдан қочиш»
Давомийлиги: 03:36 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик_вақти

Нафас машқлари — бу ўпканинг турли бўлимларининг фаол ишлаши ва зарур бўлганда ўпкадан суюқлик чиқишини яхшилаш, нафас мушакларини машқ қилдиришга мўлжалланган турли хил машқлар мажмуаси.

📌Нафас гимнастикаси барча ҳолатларда қўлланиладиган ягона машқлар тўплами эмас. Машқлар, уларнинг тезлиги ва техникаси ўзгариши мумкин.

Ёдингизда тутинг! Нафас гимнастикаси 38 даражадан юқори безгакнинг ўткир ҳолатида, юқори қон босимида, юқори юрак уришида ўтказилмайди.

❇️Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Давлат Бобонов билан биргаликда нафас машқини бажарамиз.

#Саломат_бўлинг

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
05_Bolalar Tongi - 3 Ota-ona hurmati
<unknown>
#Bolalar_tongi

Панду насиҳатлар болаларнинг баркамол қалб эгалари бўлиб вояга етишишларида жуда аҳамиятли. Агар насиҳатларни кичкинтойларнинг ўзлари берса, янада таъсирли...

📌 Бугундан эътиборан «Болалар тонги» дастурини эътиборингизга ҳавола этамиз. Дастурнинг «Ахлоқ китоби» саҳифаси орқали болалар ота-онани эъзозлаш одоби хусусида сўзлайдилар.

❇️«Ёш боланинг тили ҳар қанақа кўнгилни ёритади», деб ёзган эди Абдулла Қаҳҳор. «Ахлоқ китоби»да болалар тилидан айтилган панду насиҳатлар аслида ёш танламайди, баъзан катталарга ҳам асқатади. Мана, масалан:

«Ота-онангизга ҳар куни уларни яхши кўришингизни айтишни унутманг!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Кун_ҳикмати

🔷Икки неъмат борки, одам буларнинг қимматини англаб етмайди: биринчиси — соғлик, иккинчиси эса — бўш вақт.

Алишер Навоий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔷 Хабар бериб бораётганимиздек, жойларда «маҳаллабай» тарзида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Мазкур репортажда Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида «Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш» шиори остида ўтказилаётган тадбирлар ҳақида

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_бекат

Оиланинг бузилиши — фарзанд учун энг оғир жазо

“Бу охирги замонмас, биз бор-йўғи ажрашяпмиз”.
Ижтимоий роликда аёл тилидан айтилган ушбу жумла бир лаҳзада боланинг ҳаётини "синдирди".

🔷 Шу нуқтада фарзанд учун кўп нарса тугади...

🔷 Ушбу видеоролик орқали ота-онаси ажрашаётган боланинг руҳиятини ҳис қилиш мумкин.

Миллат келажаги — фарзандлар муваффақиятига боғлиқ экан, оилаларимизни асрайлик!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
RDKS34751 Ushshoq uforisi
Ushshoq
#Maqom_vaqti #Ushshoq_uforisi

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Ушшоқ уфориси”

Ражабийлар сулоласидан атоқли бастакор, хонанда ва созанда Ҳасан Ражабий ижросидаги мақомни оилангиз даврасида тингланг!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Орамиздаги_қаҳрамонлар

🔷“Жасорат”га лойиқ кўрилган жасур қиз ҳикояси

Фаолиятини тўқимачаликдан бошлаган қумқўрғонлик қаҳрамонимиз кейинчалик тикувчиликни ўрганди. Аввал бошқа туман, кейин ўзининг маҳалласи қизларига сабоқ берди.

🔷 Имконияти чекланган тушунчаси унинг орзулари, ҳаракатларига тўсқинлик қилмади. Мустаҳкам иродаси сабаб турмуш тарзини яхшилашга эришди. Энди унинг фойдаси маҳалла аҳлига ҳам тегяпти...

Қаҳрамонимизнинг келгуси режалари қандай? Лавҳамиз орқали томоша қиламиз.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Жадидлар_дафтари

Матбуот — ҳукуматнинг тилидур. Бугун ҳукумат муассасаларининг қилган ишларини ва қилиб турганларини ёзиб, вақти-вақтида хабар бериб халққа гапириб туриш керакдур.

Абдулҳамид Чўлпон

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔺Ҳаракатлар стратегияси “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да

178-банд: “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

2021 йил 1 январдан:
📌7 та замонавий лаборатория мажмуалари ташкил этилади.

📌“Яшнобод” инновацион технопарки 720 дан ортиқ янги иш ўринларини яратади.

📌 Иқтидорли ёшларни рағбатлантириш учун Ёшлар академиясининг грантлари ажратилади.

#YangiUzbekiston
#YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: Ҳузур сурати
Давомийлиги: 02:29 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BadanTarbiya

Хайрли тонг. Бугун 24 ноябрь, ҳафтанингсешанба куни. Бугундан бошлаб, сизлар учун эрталабки бадантарбия машқларини бериб борамиз.

🔷 Эрталабки бадантарбия – соғлиқ гарови

Ёшлигингиз, саломатлигингиз ҳамда ишчанлик қобилиятингизни сақлашга ҳаракат қилинг!

Буюк ҳаким Абу Али ибн Сино таъкидлаганидек, “Бадантарбия – соғлиқни сақлашда улуғвор усулдир”.

☝️ Ҳар тонг, соат 07.00 да барчамиз биргаликда бадантарбия қиламиз.

Тонгингиз хайрли бўлсин! Кунингиз эса мазмунли ўтсин!

#Саломат_бўлинг

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz