Segment.uz
67.5K subscribers
5.32K photos
1.26K videos
66 files
5.76K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Audio
#Bolalar_tongi

📌 Ҳар тонг соат 07.30да «Болалар тонги» дастурини эътиборингизга ҳавола этамиз. Дастурнинг бугунги «Идрокли болажон» саҳифаси орқали болаларнинг эртаклар ҳақидаги фикрлари ҳақида билиб оласиз.

❇️«Ёш боланинг тили ҳар қанақа кўнгилни ёритади», деб ёзган эди Абдулла Қаҳҳор. Болаларнинг ширин тилидан турли дастурларимизни тонгда фарзандларимиз билан биргаликда тинглаймиз!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Kун_ҳикмати

Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга нуқс этади. Гўзал ўйла, гўзал яша.

Жалолиддин Румий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Инфографика

Илмий-интеллектуал ҳамда молиявий ресурсларни тўлиқ сафарбар этган ҳолда илмий-инновацион салоҳиятдан кенг фойдаланиш, истиқболда илм-фанни мунтазам ислоҳ қилиб боришнинг устувор йўналишларини белгилаш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ, Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.

Навбатдаги инфографикада Концепцияда белгиланган устувор вазифалар акс этган.

✍️ Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида Президент фармони, 2020 йил 29 октябрь

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Орамиздаги_қаҳрамонлар

“Кўчага чиқсам, қўлтиқтаёғимни биров олиб қўйсачи, деган кўрқув бор эди...”

🔷 Шу қўрқув сабаб лавҳамиз қаҳрамони 18 йил уйдан чиқмади. “Бор-йўқлигим атрофимдагилар учун аҳамиятсиздек”, эди дейди у. Бироқ вақт келиб у ҳукуматнинг ғамхўрлиги сабаб турмуш тарзини ўзгартиришга куч топди. Ҳунармандчиликни ўрганди. Устахона очди.

Каттақўрғонлик қаҳрамонимизнинг бугун кўксида “Жасорат” медали бор. Пойабзал таъмирлаш устахонаси эгаси. Унга ҳукумат томонидан имтиёзли асосда уй берилди.

🔷 Гарчи имконияти чекланган бўлишига қарамай бугун унинг мақсадлари, ҳаракатлари соғлом одамларникидан кам эмас...

Лавҳамизда томоша қиламиз...

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🔷 Ўзбекистондаги раҳбар аёллар биринчи форумида иштирок этинг!

🇺🇿🇦🇪 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири маҳкамаси ҳузуридаги Ҳукумат лидерлари дастури ҳамкорлигида ташкил этилаётган Ўзбекистондаги раҳбар аёллар биринчи форумига таклиф этамиз.

🗒 Форум 2020 йилнинг 25-26 ноябрь кунлари Тошкент вақти билан соат 11:00 да онлайн шаклда инглиз ва ўзбек тилларида бўлиб ўтади.

📌 Форумни онлайн кузатиб бориш

📌 Форумда фикр билдириш: 1-кун 2-кун:

Форумнинг асосий қисми видеотрансляция шаклида ўтказилганлиги сабабли, уни онлайн кузатиб бориш учун YOUTUBEдаги каналдан фойдаланилади. ZOOM платформасидан форумда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва онлайн ёзишмалар учун фойдаланилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
RDKS32311 Mug`ilchai dugox talqinchasi
Mug
#Maqom_vaqti #Mugulchai_dugoh_talqinchasi

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Муғулчаи дугоҳ талқинчаси”

Ражабийлар сулоласидан атоқли бастакор, хонанда ва созанда Ҳасан Ражабий ижросидаги мақомни оилангиз даврасида тингланг!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Жадидлар_дафтари

Бир даста таёқни бирга боғласангиз, кимса синдиролмас. Агарда ажратсангиз, бир-бирин ҳар ким синдирар.

Маҳмудхўжа Беҳбудий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Bertelsmann Stiftung Трансформация рейтинги — BTI Transformation Index

Халқаро рейтингда Ўзбекистон индексининг ўсиш динамикаси

“Статус индекси” — 2016-2020 йиллар +8 ўрин ⬆️

“Бошқарув индекси” — 2016-2020 йиллар +17 ўрин ⬆️


#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: Ютуқли ҳаракат
Давомийлиги: 03:04 дақиқа

#Hikmat_izlab


Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_бекат

— Шу пулга қанча сигарет берасиз?
— Беш қути, лекин сенга сотолмайман, балоғат ёшига етмагансан.
— Мен буни ўзим учун сўрамаяпман...

🔷 Ролигимиз қаҳрамони ким учун сигарет сотиб олмоқчи бўлди?

Фарзанднинг оталар учун сабоғи... Томоша қиламиз.

☝️ Унутмайлик, соғлигимиз оиламиз учун керак!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BadanTarbiya

Хайрли тонг. Бугун 25 ноябрь, ҳафтанинг чоршанба куни. Сизлар билан эрталабки бадантарбия машқларини бажарамиз.

🔷 Эрталабки бадантарбия – соғлиқ гарови

Ёшлигингиз, саломатлигингиз ҳамда ишчанлик қобилиятингизни сақлашга ҳаракат қилинг!

Буюк ҳаким Абу Али ибн Сино таъкидлаганидек, “Бадантарбия – соғлиқни сақлашда улуғвор усулдир”.

☝️ Ҳар тонг, соат 07.00 да барчамиз биргаликда бадантарбия қиламиз.

Тонгингиз хайрли бўлсин! Кунингиз эса мазмунли ўтсин!

#Саломат_бўлинг

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#Bolalar_tongi

📌 Ҳар тонг соат 07.30да «Болалар тонги» дастурини эътиборингизга ҳавола этамиз. Дастурнинг бугунги «Биласизми?» саҳифаси орқали билмаганларингизни билиб олиш имкониятингиз бор!

❇️«Ёш боланинг тили ҳар қанақа кўнгилни ёритади», деб ёзган эди Абдулла Қаҳҳор. Болаларнинг ширин тилидан турли дастурларимизни тонгда фарзандларимиз билан биргаликда тинглаймиз!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Kун_ҳикмати

Сиз илмга бор-йўғингизни бермагунингизча, у сизга бирор нарса бермайди.

Имом Ғаззолий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шундай жамият қуришимиз керакки, аёлнинг, онанинг, қизнинг ўрнини жойига қўйишимиз керак. Мана шундай муҳит яратишимиз керак — Шавкат Мирзиёев

Аввал хабар берилганидек, 25-26 ноябрь кунлари Ўзбекистондаги раҳбар аёлларнинг биринчи форуми ўтказилади.

🇺🇿🇦🇪 Ташкилотчилар — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири маҳкамаси ҳузуридаги Ҳукумат лидерлари дастури.

🔷 Форумни онлайн кузатиб бориш

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Инфографика

✍️ Ўзбекистонда етим болаларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш ҳамда SOS болалар маҳаллалари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган Ҳукуматнинг икки муҳим қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, етим болалар ва ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар таълим муассасалари, ОТМда таълим-тарбия оладиган муддатда тўлиқ давлат таъминотида бўлади. Уларнинг шахсий харажатлари учун ҳар ойда 446 минг сўм пул маблағлари тўланади. Ўқишни тамомлаётганда, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош учун 22 млн 300 минг сўм, йўл харажатлари учун 1 млн 115 минг сўм миқдорида битирув нафақаси берилади.

Шунингдек:
Меҳрибонлик уйи тўғрисида, Болалар шаҳарчаси тўғрисида ва Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва болаларни оилага тарбияга олиш тўғрисида алоҳида Низомлар тасдиқланди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Ўзбекистондаги раҳбар аёллар биринчи форумининг
25 ноябрдаги тадбирлари бошланди.

🇺🇿🇦🇪 Форум ташкилотчилари — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири маҳкамаси ҳузуридаги Ҳукумат лидерлари дастури.

Сизда Форумни онлайн кузатиб бориш имконияти мавжуд.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Орамиздаги_қаҳрамонлар

— Ўғлимнинг “Дардларингни менга бер, она" китобидан ўрин олган шеърлари менга оғир дамларимда куч берган, — дейди лавҳамиз қаҳрамони янгийўллик Карима Каримова.

🔷 Боқувчисиз, фарзандлари билан қолган аёлни ҳукумат зарур пайтда қўллаб-қувватлади. Фарзандларининг илм олиши, ижод қилиши учун зарур шароитларни яратиб берди. Оила доимий ўз-ўзини таъминлаши учун қорамолчилик соҳасида имтиёзли кредит ажратди. Шунингдек, ўзи яшётган ҳудуддан 3 хонали уй ажратиб берилди.

— Фарзандларим отам меҳрини кўрмай улғаяётгани менга оғир ботарди. Лекин ҳукуматимиз болаларимнинг бошини силади, — дейди Карима опа.

🔷 Лавҳамиз орқали қаҳрамонимизнинг изтиробли кунлари, бахтли лаҳзалари ва келажак режаларига гувоҳ бўлишингиз мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz