Segment.uz
69.8K subscribers
5.36K photos
1.28K videos
69 files
5.92K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузурида Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолияти йўлга қўйилди.

Қарор билан Жамғарма Васийлик кенгаши таркиби тасдиқланди. Васийлик кенгаши раиси — Ўзбекистон Республикаси Президенти.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️2021-2025 йилларда Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида 13 та янги ихтисослаштирилган мактаб қурилиб, мавжуд 5 та ижод мактаби таъмирланади, улар зарур ўқув адабиётлари ва моддий-техника воситалари билан жиҳозланади — Президент қарори.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент таълим муассасалари агентлиги 2021 йил 1 сентябрга қадар:

халқаро (International Advanced Levels) дастурлар талабларига мувофиқ ўқувчи ва педагог кадрларнинг SТЕАМ фанлари бўйича билим ва кўникмаларни баҳолаш ҳамда уларга халқаро даражадаги АS ва А-LEVEL сертификатларини бериш амалиётини йўлга қўяди — Президент қарори.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент мактабларида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларга кейинчалик ўқишини давом эттириш учун олий таълим муассасаларини танлашда кўмаклашишга қаратилган "Мактаб маслаҳатчиси" (School Councillor) дастури жорий этилади — Президент қарори.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

— Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия тўланади — Президент қарори.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент мактаблари битирувчиларига давлат олий таълим ташкилотларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосида тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз ўқишга кириш ҳуқуқи берилади — Президент қарори.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️2021 йил 1 сентябрдан бошлаб, Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга раҳбар ва педагог кадрларни ишга қабул қилиш очиқ танлов асосида амалга оширилади — Президент қарори.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлов кампаниясига старт берилади

📢 Бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлов кампаниясига старт берилади.
Шу куннинг ўзида МСК матбуот марказининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади.

📹 "Халқаро пресс-клуб" ҳам ушбу жараённи ёритиб боради.

📺 Эфир тўғридан-тўғри соат 11:00 да "O'zbekiston24", "UzReport", "Mening yurtim", "Sevimli", "Zo'r TV" да ўзбек тилида, "Toshkent", "Oilaviy" телеканалларида рус тилида, "Dunyo bo'ylab"да эса инглиз тилида берилади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Зангиота туманида жойлашган «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида Фармацевтика техник университети ташкил этилади.

Университетга қабул 2022-2023 ўқув йилида бошланади.

Бу ҳақдаги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️ Ўзбекистон президенти сайлови кампаниясига старт берилди

23 июль куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида бу ҳақда тегишли қарор қабул қилинди ва сайлов куни этиб 24 октябрь санаси белгиланди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️ Ўзбекистон президенти сайловларида 5 та партия – “Адолат” СДП, “Миллий тикланиш” ДП, ЎзЛиДеП, ХДП ва Ўзбекистон Экологик партияси ўз номзодини илгари суриш ҳуқуқига эга бўлади, — Марказий сайлов комиссияси.

@yangiuzbekiston_uz
#Фотопост #Сайлов2021

Бугун, 23 июль куни Симпозиумлар саройида Ўзбекистон президенти сайлови кампаниясига старт берилди.

Ушбу тадбирда олинган фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

@yangiuzbekiston_uz