Segment.uz
70K subscribers
5.36K photos
1.28K videos
70 files
5.92K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Euronews телеканалида эфирга узатилган “Focus Uzbekistan” дастурида Тошкентда бўлиб ўтган "Марказий ва Жанубий Осиё: Минтақавий боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар" мавзусидаги халқаро анжуман ҳақида сўз борган.

Унда Жанубий ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ва бу жараёнда Афғонистоннинг ўрни тўғрисида мутахассислар ва ишбилармонларнинг фикрлари келтирилган.

@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Яна саноқли дақиқалардан сўнг Токиодаги Олимпия стадионида ХХХII ёзги Олимпия ўйинлари бошланади. Aйни пайтда мамлакатимиз делегацияси вакиллари Олимпия стадионига етиб келишди.

Спортчиларимизга зафар ёр бўлсин!

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️🇺🇿 Ўзбекистон жамоаси Токиодаги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида

Баҳодир Жалолов ва Нигора Турсунқулова бошчилигида Ўзбекистон делегацияси «Олимпия» стадионига чиқиб келди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу халқаро мусобақада 17 спорт тури бўйиа 71 нафар атлетимиз иштирок этишади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Одамларимизни мурожаат қилишга энг кўп мажбур қилаётган тизимли муаммолар ва уларни келтириб чиқарувчи сабабларни маҳалланинг ўзида бартараф этиш асосий вазифа бўлиши керак, — Шавкат Мирзиёев

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари бир ҳафтада икки кунни фуқароларни қабул қилиш ва уларнинг мурожаатларини ҳал қилишга ажратади, — Президент Шавкат Мирзиёев.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Кўпчилик вилоят ҳокимларининг қабул куни ҳар ойнинг тўртинчи шанбаси, яъни бир ойда бир марта қилиб белгиланган. Эртадан бошлаб, барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларида фуқароларнинг кунлик қабули йўлга қўйилиши шарт, — Шавкат Мирзиёев.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Аҳоли тўғридан-тўғри туну-кун мурожаат қилиши учун бир ҳафта муддатда ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларининг виртуал қабулхоналари ва ижтимоий тармоқларда алоҳида саҳифалари ташкил этилсин, — Президент.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Ўзбекистонда валюта айрибошлаш, прописка, пенсия ва нафақаларни нақд пулда олишга оид мурожаатлар бутунлай тўхтаган, — Шавкат Мирзиёев.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Ўтган 6 ойда Халқ қабулхоналарига бандлик ва тадбиркорлик масалалари бўйича келиб тушган 100 мингта мурожаатни тўлиқ ҳокимлик кучи билан ҳал қилиш имкони мавжуд, — Президентнинг видеоселектордаги нутқидан.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев:

Вазирлик ва идоралар ўз йўналишида энг кўп келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилиб, уларга аниқ ечимлар топиши шарт.

Ҳар бир вазир бир ҳафта муддатда тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни белгилаши шарт.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Тиббиёт соҳасидаги мурожаатларнинг қарийб ярмини ташкил этаётган ордер тартибини бекор қилиб, очиқ ва шаффоф тизимни йўлга қўйсак, камида 10 мингта шикоят камаяди, — Шавкат Мирзиёев.

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Жуда катта машаққатлар билан вакцинани олиб келяпмиз»: Президент Шавкат Мирзиёев бугунги йиғилишда халқни огоҳликка, бефарқ бўлмасликка ва фаолроқ эмланишга чақирди.

@yangiuzbekiston_uz
🔷 Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга молик 15 та муҳим ислоҳоти

Ўзбекистонда 2017—2021 йиллар давомида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар янги даврни бошлаб берди.

Жадал ўзгаришлар барча соҳаларни, жумладан давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизими, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик, ташқи сиёсатни қамраб олди.

Экспертлик сўрови натижаларига кўра, Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга молик 15 та муҳим ислоҳоти шакллантирилди.

@yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

⚡️Иш берувчиларга 25 ёшдан ошмаган ходимлари учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси қоплаб берилади

Ҳукумат қарори (460-сон, 24.07.2021 й.) билан Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.

Низомга кўра, иш берувчилар томонидан тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш учун уларнинг ёш ходимлари қуйидаги талабларга мос келиши керак:

ижтимоий солиқ суммаси қоплаб берилиши сўралаётган ҳисобот ойида ёш ходим 25 ёшдан ошмаган бўлиши;

узлуксиз 6 ой давомида меҳнат фаолиятини амалга оширган ҳамда иш берувчи томонидан белгиланган тартибда ижтимоий солиқ узлуксиз тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (электрон қайд) мавжудлиги.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Улуғбек Рашитов Токио Олимпиадасида Ўзбекистонга биринчи олтинни келтирди!

Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилаётган Олимпия ўйинларида таэквондо йўналиши бўйича иштирок этаётган ўзбекистонлик Улуғбек Рашитовнинг финал баҳси якунланди.

🇺🇿 Финалда Рашитов рақиби британиялик Бредли Синден билан куч синашди ва якунда Ўзбекистон делегациясининг Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги дастлабки олтин медалини қўлга киритди.

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти: янги формат, янги ташаббус ва ечимлар майдони

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Шавкат Мирзиёевнинг жорий ҳафтадаги режалари маълум қилинди

Президент матбуот котиби томонидан ўтказилган брифингда давлат раҳбарининг бу ҳафта учун режалаштирган тадбирлари ҳақида ахборот берилди.

Президент Матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, бугун Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган янги лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтади. Эртага, 27 июль куни эса давлат раҳбари кон-металлургия саноати ривожи билан танишади.

Шунингдек, ҳафта мобайнида ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича видеоселектор ўтказилиши мўлжалланган.

Брифингда Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти август ойининг бошига режалаштирилаётгани айтилди. Шерзод Асадов тадбиркорларни таклифлар беришга, журналистларни ушбу жараённи ёритишда фаол иштирок этишга чорламоқда. Эслатиб ўтамиз, тадбиркорларнинг таклифлари 31 июлгача қабул қилинади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️“Сайлов — 2021” мобил иловаси: барча маълумот энди доим ёнингизда

Жорий йил октябрь ойида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови яқинлашган сайин сайловчиларда сайловга оид турли саволлар келиб чиқиши ва маълумотлар билан танишишга талаб кучайиши табиий.

🔰 Шу мақсадда Марказий сайлов комиссияси томонидан “Сайлов-2021” мобил иловаси яратилди. Бу ҳақда МСК ахборот хизмати хабар берди.

Кириш тугмаси босилгач, Мобил иловада бўлимлар, сайлов участкалари, Масс-медиа, тестлар ва ёрдам саҳифалари намоён бўлади.

📱Мобил иловага жойлаштирилган маълумотлар базасининг “Бўлимлар” саҳифасида “Ўқув материаллари”, “Эслатмалар”, “Сайлов қонунчилиги”, “Кутубхона” рукнлари жойлаштирилган.

@yangiuzbekiston_uz