Segment.uz
69.7K subscribers
5.36K photos
1.28K videos
69 files
5.9K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️Талабалар учун таълим кредитлари Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси миқдорида ва ўқиш муддати тугагандан кейин еттинчи ойдан бошлаб 7 йил муддатда қайтариш шартлари асосида берилади.

@yangiuzbekiston_uz
#MarkaziyvaJanubiyOSIYO2021

Биз Ўзбекистон Президентининг муҳим ташаббусини қўллаб-қувватлаш учун келдик, — Мевлут Чавушўғлу, Туркия ташқи ишлар вазири

Хорижий экспертлар — сиёсий арбоблар, таҳлилий ва илмий соҳа мутахассисларининг 2021 йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилаётган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” номли халқаро конференциядан кутилаётган натижалар ҳақидаги фикр-мулоҳазалари

@yangiuzbekiston_uz
#Markaziy_va_Janubiy_OSIYO2021

🇪🇺🇨🇳🇮🇩🇷🇺 Хорижий экспертлар — сиёсий арбоблар, таҳлилий ва илмий соҳа мутахассисларининг 2021 йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилаётган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” номли халқаро конференциядан кутилаётган натижалар ҳақидаги фикр-мулоҳазалари

@yangiuzbekiston_uz
#Инфографика

🇺🇿Президентнинг “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида ёшлар учун белгиланган асосий имтиёзлар

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Республика ОТМга ўқишни кўчириш учун онлайн ариза юбориш бошланди

🔘 2021/2022 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича аризалар қуйидаги электрон тизимлар орқали рўйхатдан ўтказилади:

➡️ республиканинг бир олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига ёки бир олий таълим муассасаси доирасида – “transfer.edu.uz”;

➡️ хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан – “transfer.dtm.uz”.

▶️ Ушбу электрон “transfer.edu.uz” тизими орқали аризаларни қабул қилиш бошланди.

⚠️ transfer.dtm.uz орқали аризаларни 15 июль 22.00 дан бошлаб рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Markaziy_va_Janubiy_OSIYO2021

Ҳеризал Хазри, Малайзия стратегик ва халқаро тадқиқотлар институти директори:

«Икки стратегик муҳим минтақа учун зарур ечимларни ҳал этиш учун Ўзбекистон томонининг бу анжуманни ўтказиш ташаббусини тўла қўллаб-қувватлайман.

Айниқса, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги минтақавий ўзаро боғлиқликни таъминлаш, мавжуд муаммоларни ҳал этишда Ўзбекистон ҳукумати томонидан ташкил этиладиган мулоқотнинг ўта муҳим ва долзарб эканини таъкидламоқчиман»

@yangiuzbekiston_uz
⚡️2 миллиарддан зиёд одам яшаётган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги алоқаларнинг қайта тикланиши жуда муҳим, — Шавкат Мирзиёев

🔷 Тошкент шаҳрида бугун “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқида икки минтақа мамлакатлари ўртасида тинчлик ва дўстлик, ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурди.

@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Markaziy_va_Janubiy_OSIYO2021

Шавкат Мирзиёев: Бизнинг олдимизда Марказий ва Жанубий Осиё, умуман, бутун Евроосиё минтақасини барқарор, иқтисодий ривожланган фаровон ҳудудга айлантириш вазифаси турибди.

@yangiuzbekiston_uz
🔷 Шавкат Мирзиёевнинг байрам ҳафтасидаги иш режаси маълум қилинди

Айни пайтда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифинг ўтказмоқда.

Дастлаб, ўтган ҳафтада давлат раҳбари иштирокида бўлиб ўтган халқаро ва маҳаллий тадбирлар, Президент имзолаган ҳужжатлар ҳақида қўшимча ахборот берилди.

Бу ҳафтада бўлиб ўтадиган тадбирлар:

🔸Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида гидротехник иншоотларни модернизация қилиш бўйича йиғилиш;

🔸табиий ва аниқ фанлар ҳамда ахборот технологиялари бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш тўғрисида тақдимот;

🔸 ҳудудларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️“Эл-юрт умиди” жамғармаси 272 ўринга мўлжалланган стипендия танловларини эълон қилди

Мамлакатнинг инновацион салоҳиятини янада ривожлантиришни мақсад қилган креатив фикрлайдиган истеъдодли ёшлар, профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва илмий тадқиқотчилар диққатига!

🌐 “Эл-юрт умиди” жамғармаси 2021-2022-ўқув йили учун нуфузли хорижий давлатларда:

▶️ бакалавриат таълим дастури учун 69 ўрин;

▶️ магистратура таълим дастури учун 112 ўрин;

▶️ докторантура таълим дастури учун 91 ўринли стипендиялар ажратишини маълум қилади.

👨🏻‍🎓👩🏻‍🎓Номзодларнинг ҳужжатлари 2021 йил 20 июлдан – 20 августга қадар республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб, тенг имконият асосида, электрон тарзда қабул қилинади.

🖥 Саралаш босқичи 2021 йил 20 августдан – 20 сентябрга қадар давом этади.

💠 Танловга оид маълумотлар Жамғарманинг www.eyuf.uz сайти орқали эълон қилиб борилади.

Манба

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Қурбон ҳайити муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Абитуриентлар диққатига! Бугун онлайн рўйхатга олиш якунланади

Бугун, 22 июль куни соат 23:59 да олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш якунланади.

Aбитуриентлар мазкур муддат давомида my.dtm.uz ва my.gov.uz сайти орқали олий таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтишлари, ўз маълумотларини ўзгартиришлари ва тест синови учун тўловни амалга оширишлари (олдинги йиллар битирувчилари) мумкин.

@yangiuzbekiston_uz
🔷 Долзарб масаланинг оқилона ечими

Бугун республикамизнинг қайси ҳудудига борсангиз, сариқ рангга бўялган, дурдай терилиб турган коттежларга, кўп қаватли квартираларга кўзингиз тушади.

Давлат томонидан қуриб, топширилаётган арзон уй-жойлар халқимизнинг азалий орзуларини ушалишида замин яратмоқда.

Очиғини айтганда, авваллари ҳар қанақа
йиғилиш ёки сайёр қабулларда уй-жой масаласида мурожаатчилар бошқа барча йўналишдаги мурожаатчилардан кўп бўлар эди. Ўз навбатида, аввалги раҳбарларнинг асосий муаммоси ҳам уй-жойга муҳтожларнинг эҳтиёжларини қондириш эди.

Бугун ушбу масала давлат томонидан тартибга солинди. Халқимизнинг уй-жойга бўлган талаби босқичма-босқич тизимли равишда қондирилмоқда.

▶️ Кам таъминланган оилалар учун арзон уй-жойларни олишда бошланғич бадал учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимликларининг республика бюджети маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа манбалардан фойдаланилиши мисли кўрилмаган хушхабар бўлди.

Бундан ташқари мазкур уй-жойлар учун тижорат банклари томонидан имтиёзли узоқ — 20 йиллик муддатли ипотека кредитлари ажратилиши ҳам халқимизга яратилган катта имконият бўлди.

☑️Бундан ташқари:
▪️2019 йилдан бошлаб ҳар йили Дастур доирасида кам таъминланган оилаларга арзон уй-жойлар ажратилишини назарда тутилмоқда;

▪️2019 йилдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда маҳаллий бюджетларда кам таъминланган оилалар учун арзон уй-жойлар қуриш ва бошланғич бадалларни тўлаш учун маблағларни назарда тутиш ҳам жорий этилган;

▪️«Темир дафтар», «Аёллар дафтари»га
киритилган оилалар фарзандлари ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга янги турмуш қураётганида ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриши учун 33 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

Бир сўз билан айтганда, бугун юртимизда кам таъминланган оилалар ҳам уй-жой билан таъминлашда кенг имкониятлардан фойдаланмоқда.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️16 ёшли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов FIDE-2021 Жаҳон кубоги мусобақасида ўзидан 10 ёш катта бўлган нидерландиялик машҳур гроссмейстер Аниш Гирини 3-1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди.

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Президенти билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади

Мулоқотда иштирок этиш учун тадбиркор ва инвесторларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича Штаб ўз ишини бошлади.

🕖 Штаб кечаю-кундуз фаолият юритади. 20 июлдан 31 июлгача Сиз ўз муаммо ёки таклифингиз билан мурожаат қилиб, мамлакат Президенти билан бевосита уларни муҳокама қилиш имкониятга эга бўлишингиз мумкин.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️"Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори (19.07.2021 й. ПҚ-5188) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги — Президент таълим муассасалари агентлиги этиб қайта номланди.

@yangiuzbekiston_uz