Segment.uz
69.1K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
68 files
5.85K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️Республика ёш ижодкорлар кенгаши мукофот жамғармаси 500 миллион сўмлик «Дуэль» Республика ёш ижодкорлари танловини эълон қилди.

▪️Танлов низоми
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистон Республикасига келди.

Душанбе халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.

Президентлар музокаралар давомида кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон шериклигининг кенг кўламли кун тартибини кўриб чиқадилар ҳамда халқаро ва минтақавий даражадаги алоқалар юзасидан фикр алмашадилар.
🇺🇿🇹🇯 Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи давомида ҳамкорлик тўғрисида 36 та ҳужжат имзоланди

Улар орасида:

2018 йил 9 мартдаги Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида фуқароларнинг ўзаро саёҳати тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома;

Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида акционерлик жамиятини тузиш, Зарафшон дарёси ҳавзасида иккита гидроэлектростанцияни қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича техник-иқтисодий асосларни тайёрлаш тўғрисида келишув;

Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали юкларни транзит қилиш тўғрисида битим.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тожикистон #Расмий_ташриф

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тожикистоннинг юксак давлат мукофоти — биринчи даражали «Зарринтож» ордени билан мукофотланди. Орденни давлатимиз раҳбарига Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон тантанали равишда топширди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тожикистон #Расмий_ташриф

Сўғдлик Наврўза Мамированинг шеъри ташриф руҳини яққол акс эттирди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати ходимлари куни

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси жамоаси тармоқ корхоналарида хизмат қилаётган тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати ходимларини касб байрами билан табриклайди!
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев 17-18 июнь кунлари Андижон вилоятига сафар қилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
⚡️Эртага ОТМ қабул жараёнларига оид катта йиғилиш бўлади

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, эртага — 15 июнь куни Шавкат Мирзиёев бошчилигида олий таълим ва жорий йилги қабул жараёнлари бўйича видеоселектор бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент матбуот хизматининг янги лойиҳаси — "Менинг ҳикоям"

Унда "Ёшлар дафтари"га киритилган йигит-қизлар ушбу ташаббуснинг улар ҳаётида нималарни ўзгартиргани, қандай кўмак бергани ҳақида сўзлайдилар.
⚡️Фуқаролик тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилди

🖊 Тегишли ҳужжатни бугун Ш.Мирзиёев имзолади. Унга мувофиқ:

республикада доимий яшаш жойида 2005 йил 1 январгача рўйхатдан ўтган ёки сўнгги 15 йил давомида мамлакатда доимий яшаган фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш механизмлари жорий этилмоқда;

Ўзбекистон фуқароси деб тан олиш учун зарур ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу фактларни аниқлаш суд орқали амалга оширилишини кўзда тутувчи тартиб белгиланмоқда;

ота-онасидан бири Ўзбекистон фуқароси деб тан олинган бола Ўзбекистон фуқароси деб тан олиниши бўйича тартиб белгиланмоқда;

Ўзбекистон ҳудудида туғилган фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқаролигини олиш мақсадида ариза бериши учун 5 йил давомида (фуқаролиги бўлмаган шахснинг гувоҳномасини олганидан кейин) мажбурий яшаш шарти бекор қилинмоқда ва бошқалар.

Ҳужжатнинг қабул қилиниши натижасида Ўзбекистонга 2005 йил 1 январдан олдин келган 20,5 минг киши, шунингдек ҳар йили Ўзбекистон ҳудудида сўнгги 15 йил ичида доимий яшаган 1,5 мингга яқин киши фуқаро сифатида тан олиниши кутилмоқда.
#Инфографика

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 10—11 июнь кунлари Тожикистонга расмий ташрифи давомида энергетика, транспорт, автомобилсозлик, электротехника, тоғ-кон ва енгил саноат, фан, таълим, спорт ва бошқа соҳаларни қамраб олган жами 35 та ҳужжат имзоланди.

Ташриф доирасида тузилган шартномалар ва инвестиция келишувларларининг умумий қиймати 1 млрд доллардан ошди.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати
🔷 Президент сайловига жами 300 млрд сўм, ҳар бир номзодга эса 3 млрд сўмдан ажратилади

Марказий сайлов комиссияси октябрдаги президент сайлови Харажатлар сметасини — 300 млрд сўм этиб тасдиқлади. Бу ҳақда МСК матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар берди.

Унга кўра, сиёсий партиялар кўрсатган номзодларнинг ташвиқот ва тарғиботи учун 15 млрд 486 млн сўм, ҳар бир номзодга эса — 3 млрд 97 млн сўмдан ажратилади.

Сайлов жараёнида коронавирусга қарши кураш учун 11,5 млрд сўм сарфлаш режалаштирилган.
⚡️ Президент қарори билан аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражаси баҳоланади. Ҳужжатга кўра:

2021 йил 1 августдан бошлаб аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими жорий этилмоқда.

Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими бўйича спорт синовлари ҳар йили бир маротаба ўтказилади. Бунда, спорт синовлари иштирокчиларига 11 та ёш тоифаси бўйича эгаллаган ўрни ва даражасига қараб спорт разрядлари ва унвонлари берилади.

Спорт синовларининг махсус талабларини муваффақиятли бажарганларга бир йил давомида қуйидаги имтиёзлар берилади:
🔹сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат тўловининг 50 фоизини тўлаш ва муддатли ҳарбий хизматга юборишда устунлик;
🔹I ўрин эгаларига “Темурбеклар мактаби”га синовларсиз кириш;
🔹бепул тарзда кўп тармоқли тиббиёт муассасасида кўрикдан ўтиш;
🔹умумий фойдаланишдаги транспортда бепул ҳамда ҳудудлараро ҳаракатланишда 50 фоизлик чегирма бериш;
🔹совриндорларнинг фарзандларини умумтаълим мактаби, мактабгача таълим ташкилотлари ва ёзги соғломлаштириш оромгоҳларига навбатсиз жойлаштириш;
🔹барча давлат органлари ва ташкилотларининг ходимларига иш жойи ҳисобидан дам олиш масканлари ва санаторийларга бепул йўлланмалар тақдим этиш;
🔹ишга ёки ўқишга киришда жисмоний тайёргарлик талаб этиладиган имтиҳон, синов, амалий машғулотларида устунлик бериш.
#Инфографика

🇺🇿Ўзбекистоннинг "DOING BUSINESS" рейтингидаги кўрсаткичлари

"Тараққиёт стратегияси" маркази