Segment.uz
69.1K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
68 files
5.85K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
#LIVE

⚡️Айни дамда Президентимиз раислигида олий таълим тизимидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

▪️Ўтган 3 йилда Ўзбекистонда олий ўқув юртлари сони 65 тадан 117 тага кўпайди, қабул 3 баробарга ортди (66 мингтадан 181 мингтага). ОТМларга 2017 йилда 729 мингта ҳужжат топширилган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 1,5 миллионга етди.

✔️Ҳозирги
кунда 26 та хорижий олийгоҳлар филиаллари ташкил этилиб, 100 тадан ортиқ етакчи олийгоҳлар билан қўшма таълим дастурлари доироасида 64 та мутахассислик бўйича бакалавр ва магистрлар тайёрланмоқда.

Профессор-ўқитувчиларнинг маоши ўртача 3,5 баробарга оширилди (3 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача).
#LIVE

⚡️ Президент: ректор билимли, ватанпарвар бўлса, халқимиз бахти

Давлатимиз раҳбари олий таълим тизимидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида бугунги ректорнинг маънавий қиёфаси қандай бўлиши кераклиги ҳақида гапирди.

— Агар олийгоҳда билимли, ватанпарвар ректор бўлса, бу – халқимиз бахти. Шунинг учун, биз “Ректорлар мактаби”ни яратишимиз зарур. Уларни ўқитиш шарт. Ҳар қайси олим, ҳар қайси проректор ҳам ректор бўлолмайди. Бугунги ректор, аввало, ислоҳотчи, ватанпарвар бўлиши керак.
#LIVE

⚡️ Президент бугунги дарсликлар маънан эскирганини танқид қилди

Маълум бўлишича, мамлакат ОТМларидаги 815 йўналишнинг 55 фоизи меҳнат бозори талабларига жавоб бермайди. ОТМлар 2 мингга яқин фанлар бўйича дарсликлар билан таъминланмаган, ўқув дастурлари бундан 40 йил олдинги фан ва йўналишлар асосида тузилган.
#LIVE

⚡️Олийгоҳларга академик ва ташкилий-бошқарув бўйича мустақил қарор қабул қилиш ваколати берилади

🔰Энди ҳар бир кафедранинг фаолияти илмий салоҳият даражаси ва ёшларни селекция асосида илмий фаолиятга жалб этиш кўрсаткичларига қараб баҳоланади.

🔸Ҳар йили 1,5 мингта мутахассислик кафедраларининг бир нафардан ёш олимларини нуфузли хорижий олийгоҳларга стажировкага юбориш амалиёти йўлга қўйилади.

🔸Ректорлар томонидан кафедралар ҳузурида илмий-тадқиқот марказлари ташкил этилиб, уларнинг ўзига даромад топиши учун барча шароитлар яратиб берилади.
#LIVE

⚡️ Энди кафедра олимлари ҳар йили хорижда малака оширади

Президент ОТМлар кафедралари фаолиятини замонавий талаблар асосида ривожлантириш бўйича ректорларга аниқ топшириқлар берди.

Энди ҳар бир кафедра ўз йўналишида камида 2 та чет эл олийгоҳи кафедраси билан ҳамкорликни йўлга қўйиши керак бўлади.

Шунингдек, ҳар йили мавжуд 1,5 мингта кафедраларнинг 1 нафардан ёш олимларини хорижий нуфузли олийгоҳларга стажировкага юбориш йўлга қўйилади.

Стажировка харажатларининг ярми олийгоҳ томонидан, қолган ярми бюджетдан қоплаб берилади.
⚡️ Нодавлат олийгоҳларга 500 та давлат гранти ажратилади

Президент бу йил олийгоҳларга қабул сони ўтган йилга нисбатан 13 фоизга оширилиб, 181 минг нафарга етказилишини маълум қилди.

Бу йил 1,5 миллиондан зиёд ёшлар олийгоҳларга кириш учун ҳужжат топшириши кутилмоқда.

Беш кун муддатда аҳолидан ҳужжатларни онлайн қабул қилиш бошланади.

Бош вазирга икки ҳафта муддатда қўшимча давлат гранти асосидаги (имтиёзли) қабул параметрларини тасдиқлаш бўйича кўрсатма берилди.

Бу йил илк маротаба 9 та нодавлат олийгоҳларда 22 та йўналишда талабаларни ўқитиш учун 500 та давлат гранти ажратилади.
🔷Марказий Осиё ва Афғонистонда барқарор ривожланиш сари хотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш халқаро форуми бўлиб ўтди

Шу йилнинг 15 июнь куни Олий Мажлис Сенати ва БМТнинг Тараққиёт Дастури томонидан Жаҳон банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки кўмагида Марказий Осиё раҳбар аёллари мулоқоти доирасида “Марказий Осиё ва Афғонистонда барқарор ривожланиш сари хотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш” халқаро форуми ўтказилди.

▶️ Тадбир давомида аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон аёл тадбиркорлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш, ҳамкорликнинг энг истиқболли йўналишларини аниқлаш бўйича фикр ва илғор тажрибалар алмашилди.

🔰Форум доирасида 10 нафар тадбиркор аёлнинг маҳсулотлари кўргазмаси ва “Sharq liboslari Dizayn markazi”нинг модалар намойиши ташкил этилди.

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ахборот хизмати
⚡️Олий таълим муассасаларига ҳужжатларни онлайн қабул қилиш 20 июндан бошланади.
⚡️Энди ОТМларнинг бакалавриат ва магистратура имтиҳонлари интернетда жонли эфирга узатилади

Президент фармони билан, шунингдек,

ўқишни кўчириш билан боғлиқ имтиҳонлар;

● хорижда олинган дипломни тан олиш (нострификация) учун ўтказиладиган тест синовлари ҳам интернетда жонли эфирга узатилади.

🌐 2021/2022 ўқув йили қабулигача имтиҳонларни интернетда жонли эфирга узатишни таъминлайдиган, барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлган imtihon.uz веб-платформаси ишга туширилади.
⚡️ Google Ўзбекистон учун зилзиладан огоҳлантириш тизимини ишга туширди

Эндиликда зилзиланинг бошланиши тўғрисида олдиндан огоҳлантириш фойдаланувчилар смартфонларига юборилиши мумкин бўлади. Янги функция Ўзбекистондан ташқари 8 та мамлакатда ишлайди.

Ҳозиргача олимларда асбоблар дастлабки зарбаларни қайд этгунга қадар зилзила содир бўлган жойни аниқлаш имкониятига эга эмас. Aммо фалокат юз берганда, ҳатто сониялар ҳам катта аҳамият касб этиши мумкин.

Google ишлаб чиқувчилари масаланинг ечимини топдилар: деярли ҳар бир смартфонда ўрнатилган акселерометр мавжуд — бу тебраниш ва зарбалар қайд этадиган қурилма. Aгар ўнлаб смартфонлар бир вақтнинг ўзида ўхшаш характердаги тебранишларни аниқласа, бу яқинлашиб келаётган зилзиланинг биринчи аломати бўлиши мумкин. Зарур бўлганда тизим дарҳол огоҳлантириш юборади.

Тизимни ишга тушириш учун Settings > Location > Advanced > Earthquake Alerts га кириш керак. Androidнинг сўнгги янгиланиши талаб этилади.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди.

Икки кунлик амалий ташриф давомида тўқимачилик, агросаноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

«Янги Андижон» шаҳарчаси қурилишининг бошланиши ташрифнинг энг муҳим воқеаларидан бири бўлади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_ташрифи

Давлат раҳбари Избоскан туманидаги Урганжи маҳалласидаги хонадонда бўлди. Хонадон эгасининг онаси Санобар ая Ўринбоева Президентимизни дуо қилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_ташрифи

Президент: Андижон халқи — меҳнаткаш, танти, ғурурли халқ
#Солиқ_соҳасида_ҳамкорлик

Жаҳон банки Ўзбекистон солиқ маъмурчилиги тизимини модернизациялашни қўллаб-қувватлайди

Лойиҳа 60 миллион 🇺🇸 АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит ҳисобига амалга оширилади.

🇺🇿 Ўзбекистон жуда паст фоизда, 30 йилгача бўлган муддатга имтиёзли кредит олади.

Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

Лойиҳа доирасида солиқ маъмуриятчилигининг асосий бизнес жараёнларини автоматлаштириш, шунингдек, ДСҚнинг операцион, институционал, технологик ва кадрлар салоҳиятини ошириш назарда тутилган.
⚡️Андижонда электромобиль ишлаб чиқаришга мўлжалланган завод қурилади.

Президент бу ҳақда Янги Андижон шаҳри тамал тоши қўйилишига оид тадбирда маълум қилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_ташрифи

30 йилдан кейин ушалаётган орзулар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_ташрифи

Президент Янги Андижон қурилишига киришаётган бунёдкорларни қутлади
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

⚡️“Келажак лидерлари”
Давлат бошқаруви академиясида малака ошириш Дастурининг навбатдаги мавсуми давом этмоқда

Дастур ислоҳотлар суръатига мос илғор кадрларни шакллантириш, уларни стратегик соҳаларга жалб этиш, давлат хизматида янги авлод раҳбар кадрлар захирасини яратиш мақсадида ташкил этилмоқда.

🔰 Дастурда давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган 25 ёшга тўлган ва 35 ёшдан ошмаган олий маълумот ва 3 йил иш стажига эга бўлган бошқарув ходимлари ва мутахассислари иштирок этиши мумкин.

☝️Номзодлар рўйхати давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг тавсияномаси ҳамда @kelajak_liderlari_bot орқали онлайн тартибда жорий йилнинг 25 июнига қадар қабул қилинади.

Азиз ёшлар, учинчи Ренессанснинг янги авлод кадрлари сифатида майдонга чиқинг.

Кеча — орзу
Бугун — ҳаракат
Эртага — натижа

🔰"Келажак лидерлари" — Ўзбекистоннинг Миллий кадрлар захирасини шакллантиришдаги замонавий модули!

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz