Segment.uz
67.8K subscribers
5.32K photos
1.26K videos
66 files
5.77K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️10 минг қадам: халқ саломатлиги йўлида яна бир амалий ҳаракат бошланди

Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон фуқароларининг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан ўтказилади.

🚶🏻Ҳудудлар кесими бўйича энг кўп юрган шахсларга ҳар ойда:
туман (шаҳар)да – 300 минг сўм;
вилоятлар ва Тошкент шаҳрида – 500 минг сўм;
Республика бўйича – 1 млн сўм қўшимча равишда платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилади.

🧮 Платформада фуқароларнинг юрган қадамлари ҳисоби соат 00:00 дан 23:59 гача юритилади.

📲 Мобил иловадан фойдаланиш учун фуқаролар Google Play Market ёки AppStore интернет дўконларидан мобил иловани юклаб олиши ҳамда Android операцион тизимида Google Fit, iOS операцион тизимида HealthKit иловаларини мобил қурилмаларига ўрнатиши лозим.

⚠️ Бунинг учун фуқаролар id.egov.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиб аутентификация ва идентификациясини амалга оширишлари лозим.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ислоҳотлар_статистикаси

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1-чорагида республика бўйича 19,6 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 100,5 фоизга тенг.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
Қашқадарёда ҳам “Келажак лидерлари” клуби очилади

Ривожланаётган Ўзбекистон учун ислоҳотлар суръатига мос илғор кадрларни шакллантириш, уларни стратегик соҳаларга жалб этиш муҳим масала.

🔰 Шу мақсадда қашқадарёлик ёш лидерлар учун махсус семинар ташкил этилди. Унда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов ёшлар билан учрашди.

☝️Семинар аввалида соҳадаги ислоҳотлар, бунда ёшларнинг роли қандай бўлиши ҳақида таъкидланди.

— Давлат хизматида ишлаш осон эмас. Билим, малака, халқ билан мулоқоти бўлган кадр ислоҳотларни қуйигача етказа олади. Сизларда ҳамиша имконият бор. Ундан фойдаланиш эса илк натижа. Давлат хизматининг муваффақияти сизларга ўхшаган ёш кадрларга боғлиқ, — деди Отабек Ҳасанов.

Учрашув давомида ёшларнинг “Келажак лидерлари” клуби фаолиятини йўлга қўйиш таклифи маъқулланди. Интерактив вазиятларга бой мулоқотдан ёшлар катта мотивация олди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Қибрай туманида барпо этилаётган боққа "Янги Ўзбекистон" номи берилди

⚡️Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев боғ ҳудудига ташрифи вақтида маълум қилди.

– Худо хоҳласа, мана шу баҳаво жойда 104 гектарлик боғ барпо этмоқчимиз. Бу хайрли ишнинг бошланиши ҳозирги улуғ айём кунларига тўғри келгани ҳам хосиятли, деб ўйлайман, – деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Шавкат Мирзиёев бу боғ Ўзбекистоннинг янги қиёфасини, улкан салоҳиятини, кўпмиллатли халқимизнинг жипслиги ва аҳиллигини намоён этадиган мажмуа бўлиши кераклигини таъкидлади. Шуни ҳисобга олиб, бу муҳташам боққа “Янги Ўзбекистон” деб ном беришни таклиф этди. Йиғилганлар бу таклифни қўллаб-қувватлади.

Давлатимиз раҳбари жамоатчилик билан бирга янги боққа кўчатлар ўтқазди.

☝️Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган Истиқлол мажмуаси ҳам шу ерда барпо этилади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️ilm.argos.uz платформаси ишга тушди: бунда давлат хизматчилари онлайн тарзда ҳар куни билимини ошириб бориши мумкин

Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан Қашқадарё вилоятида секторлар учун ташкил этилган махсус семинарда маълум қилинди.

🔰Семинар давомида секторлар фаолиятида аҳамият бериши лозим бўлган жиҳатлар, хусусан иш аввалида аниқ режа ва мақсад қўя билиш, маълумотлар ва ҳисоботларни электрон тизим орқали юритиш, махсус дафтарлардаги оилалар ва фуқароларни тизимли рўйхатдан чиқариш механизмлари тушунтирилди.

📌 Эндиликда ушбу сектор раҳбарлари фаолияти 13 та аниқ индикаторлар асосида мунтазам баҳолаб борилади ва муҳими, жараёнларни аҳоли кузатиб бориш имконига эга.

☝️ Бундан ташқари, ilm.argos.uz платформаси ишга туширилгани маълум қилинди. Бу платформанинг қулайлиги маълумотлар ҳам видео, ҳам матн кўринишида берилган. Қолаверса, платформадан турли қурилмалар орқали кириб, бемалол фойдаланиш мумкин.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Бугун Жаҳон матбуоти эркинлиги куни

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида 1993 йилнинг 3 май санасини "Халқаро матбуот эркинлиги куни" деб эълон қилиш ва шу кунда Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланиши ҳақида махсус резолюция қабул қилинган.

Шу кундан буён ҳар йили 3 май дунё бўйлаб Халқаро матбуот эркинлиги куни сифатида нишонланади.

Мамлакатимиздаги барча ОАВ ходимларини ушбу сана муносабати билан қутлаймиз. Қаламингиз ўткир бўлсин!

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
⚡️ Жорий ҳафтада Президент Токио Олимпиадасига спортчиларимизни тайёрлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказади

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди. Ҳафта давомида Шавкат Мирзиёев коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектор ўтказишни режалаштирган. Унда давлат органлари раҳбарлари, ҳокимларнинг ҳисоботлари эшитилиши кутилмоқда.

🔰Шунингдек, чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш, Токио Олимпиадасига спортчиларимизни тайёрлаш масалалари бўйича йиғилишлар бўлиши режалаштирилган.

Қишлоқ хўжалиги техникаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича тақдимот ўтказилиши ҳам мўлжалланган.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шеърий_лаҳза

Бу дунёда боғ қилмоқнинг ҳикмати бор...
Сирожиддин САЙЙИД,
Ўзбекистон халқ шоири

Бу дунёда боғ қилмоқнинг ҳикмати бор,
Боғ қолса гар инсон умрин зийнати бор,
Бу боғлар ҳам шундоқ пайдо бўлмагайдир,
Бу боғларнинг боғбонини
хислати бор.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Ёшларни давлат фуқаролик хизматидаги масъулиятли вазифаларга тайинлаш давом этмоқда

Максумов Азизхон Нодиржон ўғли
Андижон вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари — вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Илхамов Азизбек Ёдгор ўғли Инновацион ривожланиш вазирлиги Стартап экотизимини шакллантириш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

☝️Эслатиб ўтамиз, ҳар иккала ёш ҳам Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан илк маротаба ташкил этилган "Келажак лидерлари" махсус малака ошириш дастури битирувчиси ҳисобланади.

➡️ Илк тайинловлар ушбу ҳаволада.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz