Segment.uz
68K subscribers
5.32K photos
1.26K videos
66 files
5.79K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жаҳон_матбуоти_эркинлиги_куни

Шавкат Мирзиёев:
Сизларни менга кўмакчи, елкадош, ҳам ютуғимизни, ҳам камчилигимизни халқимизга адолатли етказаётган куч деб биламан

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#LIVE

⚡️Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги тузилади

Айни вақтда Президент раислигида чет тилларини ўқитишни такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор ўтказилмоқда.

Президент Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилишини маълум қилди.

Агентлик дунёда самарали натижа берган ўқитиш методикалари, дастур ва дарсликларини боғча, мактаб, лицей, олийгоҳ ва ўқув марказларида жорий этиб, хорижий тилларни мукаммал ўзлаштиришга кўмаклашади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#LIVE

Ҳар бир вилоятда биттадан университет чет тиллари бўйича таянч олийгоҳ сифатида белгиланади.

Президент Бухоро вилоятидан Нуробод туманига кўчиб келиб, ўқитувчилик қилаётган Муродовлар оиласининг фаолиятини намуна қилиб кўрсатди.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
#LIVE

⚡️Кейинги 3 йил давомида мактаблардаги жами 53 минг нафар чет тили ўқитувчилари халқаро сертификат олишлари зарур, — Шавкат Мирзиёев

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
#LIVE

⚡️Келгуси йилдан бошлаб магистратура ва докторантурага кирувчилар чет тилини билиш халқаро сертификатига эга бўлиш талаби киритилади — Президент.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#LIVE

⚡️Чет тиллари бўйича энг яхши кўрсаткичларга эришган мактабларни рағбатлантириш учун Президент соврини таъсис этилади. Туман/шаҳар ғолибига 100 млн, вилоят босқичида ғолиб бўлган мактабга 200 млн, республикада биринчиликни қўлга киритган мактабга эса 500 миллион сўмгача мукофот берилади, — Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#LIVE

⚡️Қишлоқ жойларда чет тиллари нодавлат ўқув марказларига 50 миллион сўмгача беғараз кўмак ажратилади — Президент.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#LIVE

Шавкат Мирзиёев:

— Болаларимизни қишлоқ жойларида хорижий тилни ўрганишига шароит яратишимиз керак. Марказга келиб ўқиш улар учун осон эмас; ётоқхона керак, кундалик харажати бор, узоқ масофада қийналади. Шунинг учун ҳудудлар имкониятларидан фойдаланиш керак, мактабларда ўқув курсларини очиш керак.

Чет тилларини ўқитишни такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилишидаги нутқдан

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#LIVE

⚡️Чет тиллари бўйича энг яхши кўрсаткичларга эришган мактабларнинг директорлари ва чет тили фани ўқитувчилари давлат мукофотларига тавсия этилади, — Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
#LIVE

⚡️Ижарада турган ўқув марказлари ижара тўлови харажатларининг 50 фоизгача қисмига субсидия ажратилади ҳамда давлат мулки объектларида фаолият юритувчи ташкилотлар ижара тўловидан озод этилади, — Президент.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#LIVE

⚡️ Чет тилида эфирга узатиладиган телерадиоканаллар ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисига 24 соат давомида тўлиқ чет тилларида эфирга узатиладиган янги телерадиоканалларни ишга тушириш бўйича топшириқ берди.

Бунда ҳар куни камида 3 соатлик дастур хорижий тилларни онлайн ўргатишга ажратилиши таъкидланди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#LIVE

⚡️ Чет тили ўқитувчилари миллий ва халқаро сертификатсиз ишга қабул қилинмайди, — Президент.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#LIVE

«Энди ҳоким бўлиш учун ҳам хорижий тилларни билиш зарур. Умуман, ташкилот раҳбарими, кластер раҳбарими ҳамма чет тилини билиши керак», — Президент.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

Таълим тизимида 2 мингдан ортиқ чет тили ўқитувчилари лавозими вакант бўлиб қолмоқда, — Шавкат Мирзиёев

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
#LIVE

⚡️Барча соҳада Янги Ўзбекистонни қурамиз деяяпмиз. Чет тилларни ўрганишга етарли эътибор берилмагани учун шу аҳволга келиб қолдик. Янги Ўзбекистон шиорда эмас, амалда бўлиши керак. Шу боис, келгуси йилдан давлат идораларига ишга қабул қилиш ва янги лавозимга тайинлашда хорижий тилни билиш мажбурий бўлади, — Шавкат Мирзиёев

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

⚡️ Хорижий тиллар ўқитувчиларининг ойлик маоши уларнинг малакасига қараб белгиланади, — Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#LIVE

⚡️Ҳар бир идорада ҳафтанинг бир куни хорижий тилларни ўрганиш куни этиб белгиланади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Ҳар бир вазирлик, идора, давлат компаниялари ва йирик хусусий корхоналарда чет тилларини ўрганишни оммалаштириш мақсадида ҳафтанинг бир куни хорижий тилларни ўзлаштириш ва ўрганиш куни этиб белгиланади.

Бунинг учун, вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар олийгоҳ ва хусусий таълим ташкилотлари мутахассисларини шартнома асосида жалб қилиб, ходимларга чет тилини ўргатишни ва хорижий тилларда ишлашни йўлга қўяди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

⚡️Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилади, — Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги жамғарма ташкил этилди

Давлатимиз раҳбарининг 5 майдаги тегишли фармонига асосан Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси ташкил этилмоқда.

🔰 2021 йилда жамғармага 50 млрд сўмгача миқдорда маблағ ажратилади. 2022 йилдан бошлаб эса зарур маблағлар давлат бюджети параметрларида кўзда тутилади.

Жамғарма маблағлари ҳудудий тиббиёт муассасаларига хориждан ишга жалб қилинадиган малакали мутахассислар, шунингдек, мамлакатда фаолият юритаётган иқтидорли мутахассисларга зарур шарт-шароитлар яратиш, уларни моддий рағбатлантириш тўловларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш учун йўналтирилади.

🔰Бундан ташқари, 2021 йил 1 июлдан Врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш республика маркази Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасига қўшиб юборилмоқда.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилишди

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан бир-бирларини самимий қутладилар.

Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Бўлажак тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди. Олий даражадаги учрашувларнинг кун тартибини фаол тайёрлашга келишиб олинди.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz