Segment.uz
70.5K subscribers
5.38K photos
1.29K videos
70 files
5.96K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган шаҳар ҳокими қамоққа олинди

Наманган шаҳрида ҳоким ва хусусий корхона раҳбари фуқаронинг 35 сотих ер майдонида кўп қаватли уй қуриш ҳуқуқини олиб бериш ва молиялаштириш эвазига 60 минг доллар талаб қилган.

МЧЖ раҳбари сўралган пулни олган пайтда, ҳоким эса ишончли шахси орқали маблағни қабул қилиб олган вақтда ушланди.

Ҳозирда ҳоким депутатлик дахлсизлигидан маҳрум қилинди ва унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Жиноят иши қўзғатилди, тергов давом этмоқда.

Тошкент вилояти, Зангиота туманида эса қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси давлат захирасидаги 8 сотих ерни фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг доллар талаб қилган.

У 20 минг доллар олган пайтда ушланди. Унга нисбатан ҳам жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Telegram | Instagram | Facebook
22👍11🔥5🕊2🤓2🤷‍♀1
Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида тайинловлар

Қобулжон Аҳмедов Президент Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори лавозимига тайинланди.
Бунгача у МТРКнинг "Ёшлар" ижодий бирлашмаси директори лавозимини эгаллаб келган.


Ҳусан Салихов Президент Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Президент Матбуот хизматининг Медиа марказига раҳбарлик қилган.


Жаҳонгир Абдураҳмонов Президент Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бунгача у Президент Матбуот хизматида бош консультант лавозимини эгаллаб келган, бундан аввал "UZREPORT" телеканалида шеф-муҳаррир бўлган.


Telegram | Instagram | Facebook
👍3612🔥8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Пекин шаҳрида ўтаётган Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍397🔥21
❗️Президент фармонига мувофиқ:

2025 йил 1 октябрдан бошлаб давлат хизматчиларининг хорижий ва ички хизмат сафарларини ташкил этиш, ҳисобини юритиш ва таҳлилини олиб бориш hrm.argos.uz” электрон тизими таркибидаги “Xizmat safari” ягона модули орқали амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍83
❗️2025 йил 1 октябрдан бошлаб давлат хизматидаги раҳбарлар, раҳбарликка номзодлар ва бошқарув кадрлари малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли курслар жорий этилади.

Қисқа муддатли курслар якунлари бўйича давлат хизматчиларининг олган билим ва кўникмалари диагностикадан ўтказилади.

Курслар Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси томонидан амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍1711
❗️ДСБАга ҳужжутларни қабул қилиш бошланди

Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида 2025-2026 ўқув йили учун магистратура мутахассисликларига ҳужжатлар қабули бошланди.

Аризалар жорий йилнинг 3 сентябридан 2 октябрь (шу куни ҳам) санасига қадар qabul.dsba.uz онлайн платформаси орқали қабул қилинади.

2025-2026 ўқув йилида магистратура мутахассисликлари бўйича тасдиқланган қабул квоталари қуйидагича:

▪️ Давлат бошқаруви – жами 55 (30 давлат гранти, 10 тўлов-контракт, 15 очиқ танлов тўлов-контракт)
▪️ Ҳудудларни комплекс ривожлантириш – жами 55 (30 давлат гранти, 10 тўлов-контракт, 15 очиқ танлов тўлов-контракт)
▪️ Инсон ресурсларини ривожлантириш – жами 55 (30 давлат гранти, 10 тўлов-контракт, 15 очиқ танлов тўлов-контракт)

Ҳужжатлар қуйидаги тартибда қабул қилинади:

Давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ўқишни истаган давлат хизматчилари Бошқарув самарадорлиги агентлиги орқали;

очиқ танлов (тўлов-контракт) асосида ўқишни истаганлар эса бевосита Академиянинг расмий веб-сайти орқали.

Тест синовлари 2025 йил 10-11 октябрь кунлари 2 сменада бўлиб ўтади. Рухсатномалар онлайн тарзда тақдим этилади.

CEFR B2 (муқобил сертификатлар ҳам) ва ундан юқори даражадаги хорижий тил сертификатига эга бўлган номзодлар хорижий тил тестидан озод қилинади ҳамда максимал балл билан баҳоланади.


Тестдан муваффақиятли ўтган номзодлар иккинчи босқич — суҳбатга таклиф этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
38👍1😱1
Тожикистонлик ёшлар ташкил этган Screenix AI сунъий интеллект стартапи Тошкентда ўз фаолиятини бошлади. Лойиҳа ишга қабул жараёнини автоматлаштиришга қаратилган: тизим резюмеларни саралаб, дастлабки суҳбатни ўзи ўтказади.

Стартап дастлабки кунларданоқ мижоз топиб, C-Space Angels орқали 50 минг АҚШ доллари инвестиция жалб қилган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍205🔥3😍21
❗️Айрим оилаларга фарзанди мактабгача таълим хизматидан фойдаланиши учун моддий ёрдам тўлаш тартиби белгиландиҲукумат қарори

Қарорга кўра, моддий ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она (ота)га ижтимоий шартнома асосида тўланади.

Бунда уларнинг мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган 3 ёшгача бўлган фарзанд(лар)ига БҲМнинг 1,5 бараваригача миқдорда тўлаб берилади.

Моддий ёрдам қонуний вакилнинг 3 ёшгача бўлган фақат 1 нафар фарзанди (болалар эгизак бўлса, эгизакларнинг ҳар бирига) учун берилади.

Моддий ёрдам олиш учун қонуний вакил “Инсон” марказлари, Давлат хизматлари марказларига бевосита келган ҳолда ёки ижтимоий ходим ёхуд “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими (“ЯМИҲ” АТ), шунингдек, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ариза билан мурожаат қилади.


Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

▪️ қонуний вакилнинг фуқаролик биометрик паспорти маълумотлари;
▪️ 3 ёшгача бўлган фарзанд(лар)ининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси(лари) маълумотлари;
▪️ мобил телефони рақами;
▪️ АТ “Халқ банки” банкида очилган банк картаси маълумотлари.

Моддий ёрдам ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача қонуний вакилларнинг “ижтимоий карта”ларига, улар мавжуд бўлмаганда, АТ “Халқ банки”да очилган банк карталарига ўтказиб берилади.


Telegram | Instagram | Facebook
11
Транспорт_воситаларининг_мувофиқлигини_баҳолаш_жараёнларини_соддалаштириш.pdf
649.1 KB
Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия баёнига асосан ўз эҳтиёжи учун олиб кириладиган транспорт воситалари учун мувофиқликни баҳолаш жараёнлари соддалаштирилмоқда

Баённомада қайд этилишича, автомобилларни Пискент автополигонида текшириш бошланганидан сўнг расмий сотувлар бўйича кескин ўзгариш бўлмаган, жорий йил 1 яримйилликда жисмоний шахслар томонидан олиб кирилган автомобиллар сони 2 693 тага ошган.

Коммиссиянинг қарорига мувофиқ:

Юридик шахслар учун автомобил турини маъқуллаш ҳужжатининг (сертификат одобрения) амал қилиш муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилди.

Шахсий эҳтиёж учун олиб кириладиган бир дона автомобилни Пискент автополигонида синовдан ўтказиш бекор қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
15👍3
Келаси йил 1 январдан бошлаб, қишлоқ хўжалиги корхоналари деҳқон ва фермерларга ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини (ғалла ва пахтадан ташқари) сотишда ҚҚС ноль ставкада бўлади.

Шу билан бирга, маҳсулотни етиштиришда уруғ, ўғит, ёқилғи, транспорт, электр каби харажатлар учун ҳисобга олинган ҚҚСни қайтариб бериш амалиёти ҳам сақланиб қолади.

Натижада фермер ва деҳқонлар ихтиёрида йилига 300 миллиард сўм маблағ қолади, яна 400 миллиард сўмлик солиқни қайтариб олиш имконияти бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
3🤷2😱1🕊1
15 август куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистоннинг икки фуқаросига ўқ узди. Улар яраланиб, воқеа жойида вафот этган.

ДХХ Чегара қўшинларининг аниқлик киритишича, ҳалок бўлганлар давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган ва тўхташ ҳақидаги талабга бўйсунмаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍3810😱5👀2
Тошкентда ичимлик суви таъминоти режали ўчирилади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида йирик сув узатиш тармоқларида режали профилактика ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан, 8 сентябрдан 10 октябрга қадар ичимлик суви босими пасайиши ва вақтинча узилиши мумкин.

Рўйхат

Telegram | Instagram | Facebook
5👀1
Олий суд раисига биринчи ўринбосар сайланди

Президентнинг тақдимномаси ва Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарорига асосан Усманов Алишер Атаханович беш йил муддатга Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.

Шунингдек, Икрам Муслимов Олий суд раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимидан, Нодира Хакимова Олий суднинг судьяси лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
1👍187👏2
Бухорода беш ишчининг қурилишда ҳалок бўлиши фақат маҳаллий воқеа эмас, балки бутун тизимдаги оғриқли муаммоларни кўрсатиб берди. Халқ демократик партияси фракцияси бу ҳолатга эътибор қаратди ва масалани парламент муҳокамасига олиб чиқиш ниятини билдирди.

Фракция депутатлари таъкидлашича, норасмий ишлаётган юртдошлар сони кўп. Улар ҳуқуқий ҳимоядан маҳрум, меҳнат муҳофазаси эса кўп ҳолларда қоғозда қолмоқда. Айниқса, масъул вазирликнинг бу соҳадаги масъулияти ва назорати етарли даражада эмаслиги айтилди.

Ҳодиса қурилишда ҳалок бўлган фуқароларнинг оиласи тақдири билан боғлиқ кўплаб саволларни ўртага қўйди: уларнинг меҳнати расмийлаштирилганми, оилаларига қандай ёрдам кўрсатилади, компенсация масаласи ҳал этиладими?

ХДП фикрича, нафaқат қурилиш, балки бошқа соҳаларда ҳам ишчиларни норасмий ишлашга мажбур қилаётган ҳолатларга барҳам бериш зарур. Шунинг учун партия вакиллари бу муаммони парламентда кўриб чиқишни муҳим деб ҳисобламоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍2911💯6🔥52
❗️Президент қарорига кўра:

2026 йил 1 январдан
депутатлар ҳар йили Ташаббусли бюджет жараёнларида тегишли сайлов округларида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан аҳолининг кундалик ҳаёти ва ҳудудни ривожлантиришга таъсир қиладиган 2 та лойиҳани (ҳар мавсумда 1 тадан) “Очиқ бюджет” ахборот порталида танлайди.

Мазкур танлов лойиҳани республика бюджетидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади.

Шунингдек, мазкур жараёнларда ғолиб бўлмаган лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳар бир депутатга 1 йилда 2 мавсумга БҲМнинг 8 минг баравари миқдорида маблағ ҳар йилги республика бюджетида назарда тутилади.

2026 йил 1 февралдан ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.

Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
13👍9🤷2
Давлат хизматига инсон омилисиз ишга қабул қилиш имконияти кўриб чиқилмоқда

Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги, Раҳбар кадрларни тайёрлаш маркази вакиллари ҳамда 10 дан ортиқ вазирлик ва идораларнинг кадрлар бўлинмалари ходимлари бошқарув самарадорлиги ва инсон ресурсларини бошқариш тажрибасига оид тақдимот билан танишди.

Унда инсон омилисиз ишга қабул қилиш электрон платформаси имкониятлари тақдимот қилинди. Ушбу платформа сунъий идрок ёрдамида бир неча минглаб номзодлар билан онлайн суҳбатлашиш ҳамда муносиб номзодларни саралаб олишга, анъанавий тартибга кўра номзодларни саралаш учун сарфланиши мумкин бўлган вақтни тежашга ёрдам беради.


Бу каби платформалар бир қатор ривожланган давлатларда, шунингдек, Amazon, Tesla, Samsung ва LG каби йирик компанияларда йўлга қўйилган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍349🤷5👏42👀1
Шавкат Мирзиёевнинг Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари батафсил кўриб чиқилди.

Суҳбат аввалида АҚШ президенти сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизация қилиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотларни юксак баҳолади ва қўллаб-қувватлади.

Давлатимиз раҳбари, ўз навбатида, Дональд Трампни АҚШ маъмурияти олиб бораётган ички ва ташқи сиёсатнинг улкан натижалари билан самимий табриклади. Америка томонининг халқаро ва минтақавий можароларни тинч йўл билан ҳал қилиш, глобал хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қўшаётган ҳиссаси ва саъй-ҳаракатлари алоҳида қайд этилди.

Давлат раҳбарлари долзарб халқаро масалалар, жумладан, Марказий Осиё давлатлари ва АҚШнинг “C5+1” шаклидаги минтақавий ҳамкорлигини чуқурлаштириш юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни ўзи учун қулай муддатда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍2422🤷3😱2