Segment.uz
70.6K subscribers
5.37K photos
1.29K videos
71 files
5.96K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Келгуси уч йилда давлат хизматлари 900 тага етказилади. Йилига 80 та хизмат “3 қадам” тамойили асосида соддалаштирилади. Аҳоли гавжум жойлар ва олис маҳаллаларда 1,1 мингта интерактив киоск ўрнатилади.

Фуқаролардан 30 турдаги ҳужжатларни талаб этиш бекор қилинади. Хусусан, ФҲДЁ органида никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрик натижалари, мудофаа бўлимларида ҳарбий хизматга мажбурларнинг турар жойи ўзгарганлиги ҳақидаги ҳужжат сўралмайди, бу маълумотлар ахборот тизимлари орқали онлайн олинади.

2025-2027 йилларда босқичма-босқич 20 та нотариал ҳаракат онлайн расмийлаштиришга ўтказилиши белгиланди.

Шунингдек, нотариал хизматлар кўрсатишда шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини талаб қилиш бекор қилиниб, буни “FACE-ID” орқали аниқлаш тартиби йўлга қўйилади.

Ўз соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи вазирлик ва идоралар ҳузуридаги органларга ҳам идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ваколати берилади.

Бундай ҳужжатларни қабул қилиш, давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатлари соддалаштирилади. Натижада идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг ўртача муддати 2 баробарга қисқаради.

Telegram | Instagram | Facebook
23🤷2
❗️Энди Ўзбекистонда ҳам исмни машинага рақам қилиб қўйса бўлади

Бу ҳақда Ҳукумат қарори (562-сон, 04.09.2025) қабул қилинди.


2026 йил 1 январдан бошлаб “Uzavtomotobelgi” давлат унитар корхонасига аҳолининг талаб ва таклифидан келиб чиққан ҳолда автомототранспорт воситалари учун олтитагача ҳарф ва (ёки) рақамлар комбинациясидан иборат бўлган “ноёб” давлат рақами белгиларини очиқ ким ошди электрон савдоларини ўтказиш орқали бериш ҳуқуқи берилди.

Бунда “ноёб” давлат рақами белгилари амалдаги давлат рақами белгиларини такрорламаслиги, қонунчиликка ва ахлоқий нормаларга хилоф маънога эга бўлмаслиги керак.

Масалан, энди кўчаларда “SARVAR”, “AZIZA”, “ODIL” ёки “BUXORO” деб ёзилган рақамли машиналарни кўришимиз мумкин.


Telegram | Instagram | Facebook
19😱17👍11😍4🤩3👀3🤷2🕊1🤓1👨‍💻1
#ТЕЗКОР 🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Ойлик 25.000.000 сўмгача бўлган яхши иш қидирганлар учун Тошкент шаҳрида янги иш ўринлари очилди!👇

ТОШКЕНТДА ИШ 👈

Ётоқ жой, тушлик билан таъминланадиганлари ҳам бор, кириб кўринг.
👇👇👇👇👇👇👇👇

ТОШКЕНТДА ИШ

Каналга кўшилиб олиш имкониятидан фойдаланиб олинг⚡️ Кейин топа олмайсиз…
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
8👍2👏1
❗️Президент фармонига кўра:

2026 йил 1 январдан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
🤷43💯3🔥2
Ҳукумат қарори билан Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она (ота)га ижтимоий шартнома асосида мактабгача таълим хизматидан фойдаланиши учун моддий ёрдам тўланади.

БҲМнинг 1,5 бараваригача бўлган моддий ёрдам қонуний вакилнинг 3 ёшгача бўлган фақат 1 нафар фарзанди (болалар эгизак бўлса, эгизакларнинг ҳар бирига) учун берилади.

Моддий ёрдам олиш учун қонуний вакил “Инсон” марказлари, Давлат хизматлари марказларига бевосита келган ҳолда ёки ижтимоий ходим ёхуд “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими (“ЯМИҲ” АТ), шунингдек, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ариза билан мурожаат қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
20🤝2💯1👀1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ангрендаги мудҳиш ЙТҲда 7 киши қурбон бўлди

7 сентябрь соат 12:20 ларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш” Халқаро автомобиль йўлида бир нечта транспорт воситалари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан (Одамлар ўлишига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, ҳодиса оқибатида 7 киши воқеа жойида вафот этган, 5 киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасаларига ётқизилган, шунингдек 4 кишига тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган.

Бундан ташқари, Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилган бўлиб, воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
21😱15👍42🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇦🇫 Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан, Афғонистон шарқида рўй берган зилзила қурбонларига ёрдам сифатида инсонпарварлик ёрдами юборилди.

Қарийб 300 тонна юк — озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюмлар ва ёпинғичлар Ўзбекистон халқи номидан Балх вилоятига етказилди.

Ҳайратонда бўлиб ўтган топшириш маросимида Ўзбекистон Президенти махсус вакили Исматилла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Афғонистон расмийлари қатнашди.

Ёрдам таркибида ун, гуруч, шакар, тушёнка, макарон, ёғ, қандолат маҳсулотлари, тез тайёр овқатлар, қизил ловия ва мош, ичимлик суви, 5 мингта ёпинғич ҳамда 10 тоннадан ортиқ дори воситалари бор.


Афғонистон расмийлари Ўзбекистон Президенти ва халқига миннатдорлик билдирди.

Маълумот учун: 1 сентябрга ўтар кечаси содир бўлган зилзила натижасида камида 2 минг 200 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлган, 3 минг 600 дан ортиқ киши яраланган. Зилзила 84 мингга яқин кишининг ҳаётига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатди, минглаб одамлар бошқа ҳудудларга кўчирилган.


Telegram | Instagram | Facebook
👍2314😱2👀2🤷1
Пойтахтнинг қайси туманларида йўл-транспорт ҳодисалари кўп кузатилган?

Очиқ маълумотларда Тошкент шаҳрида 2025 йилнинг 8 ойи давомида (январь-август) содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида маълумот эълон қилинди. Унга кўра, мазкур муддат давомида 4 350 та ЙТҲ содир бўлган.

Энг кўп ЙТҲ содир бўлган туманлар:

1. Юнусобод тумани — 561 та
2. Чилонзор тумани — 555 та
3. Яшнобод тумани — 554 та
4. Мирзо Улуғбек тумани — 475 та
5. Шайхонтоҳур тумани — 363 та

Энг кам ЙТҲ эса Янгиҳаёт тумани — 205 та, Яккасарой тумани — 210 та ва Бектемир тумани — 217 та қайд этилган.

Telegram | Instagram | Facebook
7👍3
❗️АҚШ чет элликларга B1/B2 бизнес ва туристик визалар бериш тартибини кучайтирди

Илгари ушбу визага исталган мамлакатда мурожаат қилиш мумкин эди, эндиликда эса ҳужжатлар фақат фуқаролиги мавжуд бўлган ёки доимий яшаш ҳужжатига мамлакатида топширилади.


Бундай визалар берилиши тўхтатилган 17 давлат фуқаролари учун махсус элчихоналар белгиланди.

Россияликлар фақат Остона ва Варшавада, Беларусь фуқаролари эса Варшава ёки Вильнюсда ариза топширишлари мумкин.

❗️Мазкур қоидалар кучга киргунгача (6 сентябрь) режалаштирилган суҳбатлар ўз кучида қолади.


Telegram | Instagram | Facebook
11👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Магистратурада ўқийдиган хотин-қизларнинг контракт пуллари давлат томонидан тўлаб берилади.

Бунинг учун шу йилнинг 15 сентябригача тавсия этилган олийгоҳ раҳбари номига ариза билан мурожаат қилиш лозим.

Telegram | Instagram | Facebook
12👍3🤓1
❗️Ўқувчиларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий қилинади.

“Баркамол авлод” болалар мактаби, Республика ўқувчи-ёшлар маркази ҳамда “Ëшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти негизида “Келажак” марказлари ташкил этилади.

Янги кўп қаватли уйлар қурилишида улардаги аҳоли сонига мутаносиб мактабгача таълим ташкилоти ҳам бўлиши назарда тутилади. Боғчаларда ишлаётган ўрта махсус маълумотли мутахассислар учун дуал таълим ва малака ошириш тизими жорий этилади.

Боғча ва мактабларнинг бўш майдонларида давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим ташкилоти қуришга рухсат этилади. Тадбиркорларга фаолиятни ўзгартирмаслик шарти билан ер участкалари бепул берилади ҳамда 7 йилгача бўлган имтиёзли кредит ажратилади.

2026-2028 йилларда республиканинг 14 та ҳудудида Болаларни ривожлантириш инновацион марказини ўз ичига олган “Янги авлод” мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи ташкил этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
13👍11🤷‍♀11
❗️2026 йилдан бошлаб, ҳар йили умумтаълим мактаблари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Илғор муҳандислик мактаби” миллий танлови ўтказилади.

Табиий фанларни ўқитишни яхшилаш мақсадида барча ҳудудларда ихтисослаштирилган мактаблар ташкил қилинади. Тошкент шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги мактаб бу йўналишда таянч мактаб сифатида хизмат қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
7👍32
Тошкент шаҳрида М.Э.Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиали, “ToshTech” техника университети ҳамда Олмалиқ давлат техника институти очилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍51
❗️Абдулла Авлоний номидаги давлат стипендияси таъсис этилади

Жорий ўқув йилидан бошлаб, педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларининг талабалари учун ўқитувчиликка меҳр қўйган ёшларни рағбатлантиришга қаратилган Абдулла Авлоний номидаги давлат стипендияси таъсис этилади.

Стипендия бакалавриатнинг 3-4-курслари учун бўлади, ёшларни ўқиш ва илмий изланишларга ундайди.

Telegram | Instagram | Facebook
13👍5😱2🔥1
❗️Докторантурага ажратилаётган квоталар қайта кўриб чиқилади

Олий таълимдан кейинги таълим тизимида илмий даражали кадрларни тайёрлаш тартиблари такомиллаштирилади. Жумладан, докторантурага ажратилаётган квоталар мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб белгиланади.

Фанлар академиясининг инновацион тадқиқотларни амалга ошириш, илмий ишланма натижаларини амалиётга татбиқ этишдаги ўрни кучайтирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
12👍6
Феруза Ҳамидова тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Омонулла Насритдинхўжаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан ушбу лавозимдан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍86
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокимининг икки нафар ўринбосари пора билан қўлга олинди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍4🕊1
Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида 72-ўринни эгаллади

Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси маълумотлари асосида тузилган ва фуқаролар визасиз кириши мумкин бўлган мамлакатлар сонини акс эттирувчи Henley паспорт индексида Ўзбекистон паспорти 72-ўринни эгаллади. Бир йилда давлатимиз кўрсаткичи 8 поғонага яхшиланган.

Рейтингга кўра, ўзбекистонликлар 62 давлатга визасиз кириш ҳуқуқига эга.

Фуқаролари 193 давлатга визасиз кириши мумкин бўлган Сингапур рейтингда биринчи ўриндан жой олди. Ундан кейинги ўринни Япония ва Жанубий Корея паспортлари эгаллади. Бу давлатларнинг фуқаролари 190 мамлакатга визасиз кира оладилар.

Telegram | Instagram | Facebook
👍138❤‍🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистонда 12 йиллик таълим тизими жорий этилади. Бунда мактабга тайёрлов гуруҳлари ҳам умумий таълимга қўшилади.

Шу орқали ўзбекистонлик ўқувчилар хорижий университетларга ҳужжат топширганда, бир йиллик “foundation” курсларини ўқимасдан, тўғридан-тўғри бакалавр босқичига кириш имконига эга бўлади, деб хабар қилмоқда Мактaбгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Раджабов.

Мазкур тизим уч босқичдан иборат бўлади:

▪️1 йил мактабга тайёрлов ва 4 йиллик бошланғич таълим;
▪️5 йиллик умумий ўрта таълим (5–9-синфлар);
▪️2 йиллик тўлиқ ўрта таълим — мактаб, академик лицей, ҳарбий мактаб ёки техникумлар.

Telegram | Instagram | Facebook
23🤷8😱3👀2
Расман: олий таълим вазирининг барча ўринбосарлари ишдан олинди

Далиев Шахрух Хожакбарович олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан, Махкамов Отабек Мухтарович ва Бузрукхонов Сарвархон Мунавархонович олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосарлари лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍4312😱8👏4🤓2👀2🤷2