Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 30 август — 3 сентябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Давлатимиз раҳбари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси ва “ШҲТ плюс” форматидаги саммитда иштирок этади.
Telegram | Instagram | Facebook

❤9👍5🤷2
❗️“Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсумига овоз бериш давом этомоқда!
Овоз бериш жараёни 31 август соат 23:59 да якунланади.
Эслатиб ўтамиз, овоз бериш қуйидаги усулларда амалга оширилмоқда:
1️⃣ “Ochiq budjet” порталининг веб-саҳифаси;
2️⃣ порталнинг мобил иловаси (Android ва iOS);
3️⃣ Телеграмдаги расмий бот ёрдамида овоз беришингиз мумкин.

❤10👍1
❗️Тошкентда пуллик автотураргоҳлар икки кун бепул бўлади
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, 31 август ва 1 сентябрь кунлари — Мустақиллик байрами муносабати билан пойтахтдаги барча пуллик автотураргоҳлардан фойдаланиш мутлақо бепул бўлади.
Бу кунларда ҳайдовчилардан ҳеч қандай тўлов ундирилмайди, жарима ва қўшимча тўловлар қўлланилмайди.

❤11🤝9👍5😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🧵 Biznes uchun yaxshi joy topilgan bo‘lsa, har bir minut muhim.
TBC Kredit haftaning istalgan kunida, hatto dam olish kunlari ham olish mumkin.
Arizani TBC UZ ilovasida yuboring — javob atigi 1 daqiqada keladi.

❤9👍3
❗️Президент фармонига кўра:
2026 йил 1 январдан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.

👍10❤5
Маҳаллангиздаги қуйидаги “еттилик” ходимларидан қайси бири ўз иш фаолияти билан сизда ижобий таассурот қолдирмоқда?
Anonymous Poll
14%
Маҳалла раиси
23%
Ҳоким ёрдамчиси
10%
Ёшлар етакчиси
15%
Хотин-қизлар фаоли
4%
Профилактика инспектори
28%
Ижтимоий ходим
5%
Солиқ инспектори
2🤷♀74🤷66👍24👀9❤8❤🔥4😱3😍2⚡1👨💻1
Магистратура қабул натижалари эълон қилинмоқда
2025/2026 ўқув йили учун давлат олий таълим ташкилотларининг магистратура мутахассисликларига қабул бўйича my.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган фуқароларнинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди.
Талабгорлар натижаларни my.edu.uz электрон тизими орқали шахсий кабинетидан билишлари мумкин.

❤23⚡3😱1
Президент Шавкат Мирзиёев Тяньцзинь шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.
Хитой раиси Си Цзиньпин давлатимиз раҳбарига сўз берар экан, мамлакатимиз етакчиси ва халқини Мустақиллик куни билан қутлади ҳамда президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон юксак суръатда ривожланиб, мамлакатда ҳаёт яхшилангани ва Хитой томони бундан жуда мамнунлигини алоҳида таъкидлади.
Президентимиз халқаро хавфсизлик, иқтисодий ҳамкорлик, логистика занжирлари, “яшил” трансформация ва Афғонистон бўйича ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, “ШҲТ университети” онлайн кампусини яратиш, сайёҳлик ва тиббиёт туризмини ривожлантириш бўйича муҳим таклифлар илгари сурилди.
Йиғилиш якунида муҳим ҳужжатлар, жумладан, Тяньцзинь декларацияси ва ШҲТни 2035 йилгача ривожлантириш стратегияси қабул қилинди.

❤16👍5😱1
❗️Ички ўқишни кўчириш натижалари эълон қилинди
Давлат олий таълим ташкилотларининг биридан Олий таълим вазирлиги тизимидаги олий таълим ташкилотларига мос ва турдош таълим йўналишлари бўйича юборилган аризалар тўлиқ кўриб чиқилиб, якуний хулосалар шакллантирилди.
Талабалар ўз аризалари натижасини transfer.edu.uz платформасидаги шахсий кабинети орқали билишлари мумкин.
Ўқиши кўчирилишига тавсия этилган талабалар ўқиши кўчирилаётган олий таълим ташкилотларига мурожаат қилишлари лозим.

❤8👍3🔥2
Бугун Тяньцзинь шаҳридаги ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлисида Президент Шавкат Мирзиёев ташкилотнинг сиёсий асосларини мустаҳкамлаш, минтақавий хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Жумладан:
— ШҲТ институтлари самарадорлигини ошириш ва уни Глобал Жануб давлатлари ҳисобига кенгайтириш;
— Ядро хавфсизлиги бўйича декларация қабул қилиш, Ички ишлар вазирлари кенгаши фаолиятини қайта тиклаш, 2030 йилгача гиёҳвандликка қарши кураш дастурини тайёрлаш, «ШҲТ–Афғонистон» мулоқот гуруҳи фаолиятини фаоллаштириш;
— Савдони соддалаштириш тартиб-таомиллари тўғрисидаги битимни имзолаш, Стратегик материаллар бўйича минтақавий марказ, Энергетика консорциуми, Венчур компаниялар ва жамғармалар тармоғи ҳамда Махсус электрон инвестиция порталини ташкил этиш;
— Шимол–Жануб ва Шарқ–Ғарб йўналишларида транспорт-транзит йўлакларини ривожлантириш, «ШҲТ ягона транспорт макони»ни шакллантириш ва уни «Бир макон, бир йўл» ташаббуси билан уйғунлаштириш;
— Иқлим ўзгаришига мослашиш, декарбонизация ва экологик хавф-хатарларни башорат қилиш учун сунъий интеллект технологияларини жорий этишга қаратилган ШҲТ минтақавий платформасини ишга тушириш;
— Халқ ижодиёти халқаро фестивалини ўтказиш, «ШҲТ университети» онлайн кампусини ташкил этиш, талабалар ва ёш мутахассислар ўртасида танлов ҳамда олимпиадалар ўтказиш, шунингдек, «Сайёҳлик йўлаги» ва "Тиббиёт туризми альянси" лойиҳаларини амалга ошириш.
Саммитнинг муҳим якунларидан бири сифатида ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси асосида Тошкент шаҳрида доимий фаолият юритадиган орган — ШҲТга аъзо давлатларнинг хавфсизликка таҳдид ва хатарларга қарши курашиш бўйича Универсал марказини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Унинг ҳузурида ШҲТ Ахборот хавфсизлиги маркази ҳам тузилади. Ушбу қарор хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади.

❤13👍2
❗️Бугун, 2 сентябрь (сешанба) куни:
— барча учун иш куни;
— мактабларда барча синф ўқувчилари учун дарс бошланади.
Эртага, 3 сентябрь (чоршанба) куни қуйидагиларга ўқиш бошланади:
— 1-курсга кирган бакалавр ҳамда магистратура талабалари учун;
— академик лицейларнинг барча босқич ўқувчилари учун;
— техникум ва касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари учун.
8 сентябрь (душанба) куни бакалавр ҳамда магистратуранинг юқори босқич талабалари учун дарслар бошланади.

❤32👍17⚡4
❗️Президент фармонига кўра:
2025 йил 1 сентябрдан:
➖ умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;
➖ умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга;
➖ I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.

❤13👍3
❗️Президент қарорига кўра:
2026 йил 1 январдан депутатлар ҳар йили Ташаббусли бюджет жараёнларида тегишли сайлов округларида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан аҳолининг кундалик ҳаёти ва ҳудудни ривожлантиришга таъсир қиладиган 2 та лойиҳани (ҳар мавсумда 1 тадан) “Очиқ бюджет” ахборот порталида танлайди.
Мазкур танлов лойиҳани республика бюджетидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади.
Шунингдек, мазкур жараёнларда ғолиб бўлмаган лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳар бир депутатга 1 йилда 2 мавсумга БҲМнинг 8 минг баравари миқдорида маблағ ҳар йилги республика бюджетида назарда тутилади.
2026 йил 1 февралдан ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.
Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.

❤12👍3
❗️ 2025 йил 2 сентябрдан автомобилларни Пискент синов мажмуасида синовлардан ўтказиш амалиёти тўхтатилади — Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
❤9👍8
Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпиннинг расмий делегациялар аъзолари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги барча шароитларда стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Музокаралари якунида имзоланган икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлди. Шу жумладан:
➖ “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва “Бир макон, бир йўл” ташаббусини ўзаро боғлаш бўйича ҳамкорлик дастури;
➖ Маданият марказларини ўзаро таъсис этиш тўғрисида битим;
➖ Тиббий хизматлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим.
Бундан ташқари, ташриф доирасида қуйидаги келишувлар ҳам имзоланди:
➖ Ўзбекистонга земснарядлар (техник кема) бериш лойиҳасининг иккинчи босқичини лойиҳалаштириш бўйича;
➖ мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
➖ Ўзбекистондан Хитойга қовун ва бодом экспорт қилишда фитосанитария талаблари тўғрисида ва бошқалар.

❤8👍4
❗️Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратурасига қабул қилиш тартиби белгиланди
Низомга кўра, Академияда қуйидаги мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланади:
▪️ “Ҳудудларни комплекс ривожлантириш”;
▪️ “Давлат бошқаруви”;
▪️ “Инсон ресурсларини ривожлантириш”;
▪️ “Давлат сиёсати”;
▪️ “Давлат молиясини бошқариш”.
Академия магистратурасига қабул давлат буюртмаси бўйича давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Академияга давлат буюртмаси бўйича қабулни ташкил этиш учун номзодларни бирламчи саралаб олиш бўйича идоравий комиссия тузилади.
Номзод Идоравий комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
➖ охирги 2 йиллик фаолияти давомида амалга оширган ижобий ишлари ҳақидаги маълумот;
➖ маълумотнома-объективка;
➖ номзоднинг қўшимча эришган ютуқлари: илмий даражаси, илмий унвони, хорижий тилларни билиш сертификати кабилар.
Магистратурада ўқишга тавсия этилган номзодлар умумий сонининг, қоида тариқасида, камида 30 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.
Академияда магистратура мутахассисликларига давлат буюртмаси бўйича танлов 2 босқичда, тест синови ва суҳбат шаклида ўтказилади.
Қабул комиссияси қарори билан давлат буюртмаси бўйича давлат гранти асосида ўқишга тавсия этилган номзодларни Академия тингловчилигига қабул қилиш ректорнинг буйруғи билан амалга оширилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Ҳукумат қарори (541-сон, 27.08.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

❤22⚡3