Segment.uz
70.8K subscribers
5.42K photos
1.31K videos
75 files
6.07K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
❗️Мактабларда жорий ўқув йили 2 сентябрдан бошланади

Барча умумтаълим мактабларида янги – 2025/2026 ўқув йили дарс жараёнлари жорий йилнинг 2 сентябридан (сешанба куни) бошланади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Telegram | Instagram | Facebook
Мустақиллик байрамида неча кун дам берилади?

▪️5 иш куни ишловчилар 3 кун – 30 август (шанба), 31 август (якшанба) ва 1 сентябрь (душанба) кунлари;

▪️6 иш кунида ишловчилар 2 кун – 31 август (якшанба) ва 1 сентябрь (душанба) кунлари дам олади.

Қўшимча дам олиш кунлари белгиланмаган ва дам олиш кунлари кўчирилмаган.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топширади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Миллий музейининг қурилишига старт беради ҳамда "Тошкент-Шарқий" халқаро аэропортида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президентнинг тегишли фармонлари билан:

Бош прокурор Ниғматилла Тўлқинович Йўлдашевга 2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси махсус унвони;

Мудофаа вазири Шуҳрат Ғайратжанович Халмухамедовга генерал-лейтенант ҳарбий унвони;

Ички ишлар вазири Азиз Анварович Ташпулатовга генерал-лейтенант махсус унвони берилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат фуқаролик хизмати малака даражаларининг бошқа органларнинг унвон ва мартаба даражаларига нисбати

Президент фармони билан давлат фуқаролик хизматчиларига малака даражаларини берувчилар рўйхати тасдиқланди.

Унга кўра:

Олий даражали маслаҳатчи, 3-, 2- ва 1-даражали маслаҳатчи малака даражалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.

Шунингдек, берилган малака даражаси давлат фуқаролик хизматчисининг хизмат гувоҳномасида кўрсатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ҳукумат қарори билан Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она (ота)га ижтимоий шартнома асосида мактабгача таълим хизматидан фойдаланиши учун моддий ёрдам тўланади.

БҲМнинг 1,5 бараваригача бўлган моддий ёрдам қонуний вакилнинг 3 ёшгача бўлган фақат 1 нафар фарзанди (болалар эгизак бўлса, эгизакларнинг ҳар бирига) учун берилади.

Моддий ёрдам олиш учун қонуний вакил “Инсон” марказлари, Давлат хизматлари марказларига бевосита келган ҳолда ёки ижтимоий ходим ёхуд “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими (“ЯМИҲ” АТ), шунингдек, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ариза билан мурожаат қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейига асос солди

Музей Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси шафелигида Япониянинг “Tadao Ando Architect & Associates” архитектура бюроси ҳамда Германиянинг “Atelier Brückner” компанияси томонидан лойиҳалаштирилган.

Бундай маҳобатли музей юртимиз тарихида илк бор барпо этилмоқда. Унинг умумий майдони 40 минг квадрат метр бўлади. Кўргазма заллари, кутубхона, реставрация лабораториялари ва экспонатларни сақлаш хоналарида энг замонавий қулайликлар ташкил этилади. Унда бир вақтнинг ўзида 10 мингга яқин экспонатни намойиш қилиш имконияти яратилади.

Пойтахтда ушбу музей қурилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Миллий боғи яқинидаги майдонга маданият ва санъат намояндалари, олимлар ва адиблар, нуронийлар, жамоатчилик вакиллари йиғилди.


"Бу музей уч минг йиллик бой тарихимизни одамларга, дунё ҳамжамиятига ва келажак авлодга етказадиган илм-маърифат ва маданият маскани бўлади", — деди Шавкат Мирзиёев.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 миллиондан ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 28 август ҳолатига 38 миллиондан ошди.

Шундан, эркаклар 19,1 млн нафарни, аёллар эса 18,8 млн нафарни ташкил этмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Мустақиллик байрами арафасида Президент фармони билан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 523 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 195 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 147 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 87 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 94 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг ​8 нафарини чет эл фуқаролари, 45 нафарини аёл, 31 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 220 нафарини ёшлар (шулардан 1 нафари вояга етмаган) ҳамда 15 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Эндиликда тўқимачилик занжиридаги барча корхоналарга ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз қилиб белгиланадиПрезидент

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўз ходимларининг фарзандлари учун боғча ташкил қилган тўқимачилик соҳаси корхоналарига хусусий боғчалардаги каби ҳар бир тарбияланувчи бўйича субсидия ажратиладиПрезидент

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Тошкент метросида йил охиригача касса оператори лавозими тўлиқ тугатилади

“Тошкент метрополитени” ахборот хизмати маълум қилишича, 2025 йил охиригача касса оператори ва катта оператор лавозимлари тўлиқ тугатилади.

▪️ Ҳозирда йўл ҳақини тўлашнинг 10 дан ортиқ тури мавжуд, кўплаб бекатларда чипта учун автоматлаштирилган банкоматлар ўрнатилмоқда.
▪️Биринчи босқичда 204 та касса оператори штати қисқартирилди.
▪️Йил якунига қадар барча бекатларда банкоматлар ишга туширилади.

Лавозими қисқартирилаётган ходимларга, ваъда қилинишича, ўз истак ва имкониятларидан келиб чиқиб, бухгалтерия, тикувчилик, қандолатчилик каби йўналишлар бўйича касб-ҳунар ўрганиш курсларида ўқиш таклиф қилинади. Курслар тўловини “Тошкент метрополитени” ДУК тўлиқ қоплайди.


Telegram | Instagram | Facebook
DSBA qabul tartibi.pdf
1.8 MB
Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратурасига қабул қилиш тартибини белгилаш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тантанасини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

Telegram, YouTube, Facebook

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси маркази билан танишди.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тантанасида Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг ташқи сиёсат борасидаги позицияси қандай бўлиши ҳақида гапирди.

“АҚШ, Европа ва бошқа ривожланган давлатлар билан савдо-иқтисодий, молиявий, инвестициявий ва технологик ҳамкорлик ривожлантирилади, кенг кўламли шериклик ва амалий алоқалар мустаҳкамланади” деди давлат раҳбари.


Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев Фаластин халқи БМТ резолюциялари билан тасдиқланган ҳуқуққа, яъни ўзининг мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқига эга, деган қатъий позицияни яна бир бор таъкидлади.

Telegram | Instagram | Facebook