Segment.uz
70.8K subscribers
5.42K photos
1.31K videos
73 files
6.05K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида контракт нархи 15% га оширилди. 1–2-курслар учун 33,75 млн сўм, 3–4-курслар учун эса 27,3 млн сўм этиб белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фориш тумани ҳокими ўринбосари пора билан ушланди

Жиззах вилояти Фориш тумани ҳокими ўринбосари 204 гектар суғориладиган ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтармаслик ва келгусида ушбу ердан эркин фойдаланишида раҳнамолик қилиш эвазига 30 минг доллар пора талаб қилган.

У 20 минг долларни хизмат автомашинасида олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди. Тергов ишлари давом этмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга 15 август куни Анкориж шаҳрида ўтган Россия-АҚШ саммитининг асосий натижалари тўғрисида маълумот берди.

Давлат раҳбари эришилган келишувларни қўллаб-қувватлаб, Украина атрофидаги вазият тез фурсатда тартибга солинишига умид билдирди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президентнинг "Тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президентнинг “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида"ги фармойиши имзоланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчасида қуриб битказилган йирик спорт мажмуалари, Юқори чирчиқ туманидаги Миллий футбол маркази фаолияти ҳамда янги туризм инфратузилмаси объектлари билан танишади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Жорий ўқув йилида тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди.

Талабаларга яқин кунларда янги ўқув йили учун онлайн шартномалар тақдим этилади ва уларда ўтган йили тасдиқланган суммалар акс этади.

Telegram | Instagram | Facebook
22–23 август кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтади.

Ҳукумат қарорига кўра, ҳашар пайтида аҳоли қурилиш ёки қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга йўл қўйилмайди. Ободонлаштириш тегишли ташкилотлар ҳудудида хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Олимпия шаҳарчаси қуриб битказилди

Тошкент шаҳрида 2022 йил 9 ноябрда тамал тоши қўйилган Олимпия шаҳарчаси қуриб битказилди. Қисқа вақт ичида 100 гектардан зиёд майдонда қад ростлаган мазкур мажмуага Президент Шавкат Мирзиёев ташриф буюрди.

Шаҳарчада 5 та асосий спорт мажмуаси, жумладан 12 минг ўринли стадион жойлашган.

Маълумот учун, қарийб 290 миллион долларлик ушбу лойиҳа “CAMC Engineering” компанияси томонидан халқаро талабларга мувофиқ амалга оширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ҳукумат қарори билан моддий ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она (ота)га ижтимоий шартнома асосида мактабгача таълим хизматидан фойдаланиши учун моддий ёрдам тўланади.

БҲМнинг 1,5 бараваригача бўлган моддий ёрдам қонуний вакилнинг 3 ёшгача бўлган фақат 1 нафар фарзанди (болалар эгизак бўлса, эгизакларнинг ҳар бирига) учун берилади.

Моддий ёрдам олиш учун қонуний вакил “Инсон” марказлари, Давлат хизматлари марказларига бевосита келган ҳолда ёки ижтимоий ходим ёхуд “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими (“ЯМИҲ” АТ), шунингдек, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ариза билан мурожаат қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистонда енгил автомобилларни сотувчи расмий дилерлар рўйхати эълон қилинди

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг расмий сайтида мамлакатда мувофиқлиги тасдиқланган, расмий дилерлар томонидан муомалага чиқарилаётган ёки сотилаётган транспорт воситаларининг рўйхати келтирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:

2025 йил 1 сентябрдан:

умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;

умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга;

I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:

2026 йил 1 январдан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Мансабдорлар айби билан етказилган зарар энди уларнинг ўзидан ундирилади

Парламентнинг қуйи палатаси муҳокамасига қўйилган ҳужжат лойиҳасига кўра, жисмоний ва юридик шахсларга етказилган ҳамда суд қарори билан тасдиқланган моддий ёки маънавий зарарнинг ўрни ҳудудий компенсация жамғармалари ҳисобидан қопланади.

Кейинчалик ушбу маблағлар айбдор давлат органи мансабдор шахсидан регресс тартибида тўлиқ ундириб олинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш ва тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

Таъкидланишича, сўнгги йилларда инсульт ва инфарктга олиб келадиган гипертония, юрак ишемик касаллиги ва қандли диабетнинг кўпайиши кузатилмоқда. Бундай ҳолатларнинг 85 фоизи ногиронликка олиб келмоқда.

Шу боис бирламчи бўғинда сунъий интеллектни кенг қўллаган ҳолда ушбу касалликларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича янгича протокол ва ёндашувларни жорий қилиш таклифи билдирилди. Жумладан, ЭКГ-телеметрия, телемедицина, тромболизис терапия, стентлаш ва тромбоэкстрация йўлга қўйилади. Инсульт белгиларини эрта аниқлаш алгоритмини оммалаштириш ва аҳолига ўргатишга алоҳида эътибор қаратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотидан:

1 ноябрдан бошлаб тадбиркорлар учун барча мобиль тўлов иловалари орқали ҳисоб-китоб қилиш имконини берадиган универсал QR-код берилади.

Йиллик айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган барча тадбиркорлар келаси йил 1 январдан бир хил, яъни айланмадан 1 фоиз солиқ тўлашга ўтказилади.

Эндиликда давлат улуши бўлмаган корхоналарга экспортда муддати ўтган қарздорлик учун жарима ҳисоблаш ва ундиришга бир йиллик мораторий эълон қилинади.

Келгуси уч йилда меҳмонхона ва туризм масканлари ташкил қилиш учун жами 5 минг гектар ер аукционга чиқарилади. Бунда меҳмонхона қурмоқчи бўлган тадбиркорлардан ерларни сотиб олиш учун тўлов ундирилмайди. Эвазига давлат шу сумма билан лойиҳага улушдор бўлиб киради.

Меҳмонхона қуриш учун 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан вилоятлар маркази ва туризмга ихтисослашган 36 та туманда – 30 млрд сўмгача, бошқа ҳудудларда эса 10 млрд сўмгача имтиёзли кредит ажратилади.

Эндиликда Тошкент шаҳри, вилоятлар маркази ва йирик туристик ҳудудлардан ташқари бирорта жойдаги меҳмонхона туристик йиғимни тўламайди.

Амалдаги тартибга кўра, оилавий меҳмон уйлари туристларни қабул қилиши бўйича кунлик меъёр 10 нафардан ошмаслиги белгиланган. Энди бу чеклов 2 каррага кўпайтирилади.

Чортоқнинг Қорабоғ маҳалласи, Фарғонанинг Чимёни, Бойсундаги Омонхона, Нурободдаги Нурбулоқ шаҳарчасида мастер-режа асосида “йил 12 ой” хизмат кўрсатадиган 300-500 гектарли йирик курорт зоналари ташкил этилади.

Telegram | Instagram | Facebook