Segment.uz
70.8K subscribers
5.42K photos
1.31K videos
74 files
6.06K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Боғча ташкил қиламан, деган тадбиркорларга 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача 18 фоизли имтиёзли кредит ажратилади, фаолиятини ўзгартирмаслик шарти билан ер текинга берилади, уларга ижтимоий солиқ 1 фоиз бўлади, тарбиячиларининг маоши уч йилгача тўлаб бериладиШавкат Мирзиёев

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Финтех-стартапларни кўпайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича беш йиллик стратегия қабул қилинади. Рақамли молиявий хизматларни кўпайтириш учун банклар, финтех компаниялар ва стартаплар ўртасида кўприк бўладиган янги экотизим – “очиқ банкинг” жорий қилинади — Президент

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Айланма солиқдан ҚҚСга ўтадиган корхоналар бир йил давомида фойда солиғи тўлашдан озод қилинади, ҳисоботида хатолик бўлса ҳам, жарима қўлланмайди, бухгалтерлар маошининг 5 миллион сўмгача қисми олти ойгача бундай корхона тўлаётган солиқдан чегириб ташланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 январдан бошлаб сайёр солиқ текширувини ўтказишда мобиль видеокамерадан фойдаланиш мажбурий ҳисобланадиПрезидент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бугун Қирғизистон президенти Садир Жапаров томонидан қабул қилинди.

Учрашувда президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистон билан энг яқин қўшни ва стратегик ҳамкор сифатида муносабатларни мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият қаратади. Чегара масалалари бўйича муваффақиятли келишувлар, миллий ID ҳужжатларини ўзаро тан олиш, қўшма корхоналар ҳамда Қамбарота ГЭС-1 ва Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли каби йирик умумий лойиҳалар бунинг яққол тасдиғидир.

Учрашувда мамлакатларимизда ўтказилаётган "Заковат" интеллектуал ўйини мусобақалари ҳам эътироф этилди. Бу лойиҳа ёшларимиз ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилаётган жуда самарали ташаббус сифатида қайд этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
22–23 август кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтади.

Ҳукумат қарорига кўра, ҳашар пайтида аҳоли қурилиш ёки қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга йўл қўйилмайди. Ободонлаштириш тегишли ташкилотлар ҳудудида хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
"Бизнесга биринчи қадам" лойиҳасига мувофиқ 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган шахсларга онлайн шаклда имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача маблағлар имтиёзли микроқарз сифатида ажратилади.

Микроқарз қуйидаги кредит маҳсулотлари бўйича ажратилади, жумладан:

томорқалардан самарали фойдаланиш мақсадида экин экиш ва етиштириш учун;

ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш учун;

фан, санъат ва спорт йўналишларида ўз қобилиятини намоён этган иқтидорли ёшларни ҳамда фрилансерлик хизматларини кўрсатувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш учун.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Мозори-Шариф шаҳрида Алишер Навоий ёдгорлиги лойиҳасининг бошланишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ҳокими, мутасадди раҳбарлар, Афғонистон шимолидаги ТИВ ваколатхонасининг раҳбари ҳамда ушбу шаҳардаги Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари иштирок этдилар.

Telegram | Instagram | Facebook
Мустақиллик байрамида неча кун дам берилади?

▪️5 иш куни ишловчилар 3 кун – 30 август (шанба), 31 август (якшанба) ва 1 сентябрь (душанба) кунлари;

▪️6 иш кунида ишловчилар 2 кун – 31 август (якшанба) ва 1 сентябрь (душанба) кунлари дам олади.

Қўшимча дам олиш кунлари белгиланмаган ва дам олиш кунлари кўчирилмаган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Одил судлов академияси ташкил этилади, судьяликка тайинлаш муддатлари қайта кўриб чиқилади

Таҳлилларга кўра, фуқаролик ва иқтисодий судларда кўриладиган даъволарнинг катта қисми низосиз ишларга тўғри келмоқда. Шу боис бундай масалаларни маъмурий органлар ваколатига ўтказиш таклиф этилмоқда. Бу фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари муаммоларининг қисқа муддатда ҳал этилишини таъминлайди.

Яна бир қулайлик – маъмурий ва иқтисодий суд ишларини экстерриториал тарзда кўриш тартибини жорий этиш. Бугунги рақамли технологиялар асрида бунинг имкони бор.

Адолат ва ишончни таъминлашда судьялик лавозимининг барқарорлиги муҳим. Шу мақсадда судьяликка тайинлаш муддатларини қайта кўриб чиқиш кўзда тутилмоқда.

Барча йўналишдаги судлар бўйича минтақавий тафтиш судларини ташкил этиш, вилоят ва унга тенглаштирилган судлардаги тафтиш инстанцияларини тугатиш таклифи билдирилди. Бунда вилоят ва унга тенглаштирилган судларда фақатгина апелляция ва кассация инстанцияси бўлиши, тафтиш инстанцияси эса 5 та минтақавий судда ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Судьялар олий мактабини ислоҳ этиб, унинг негизида Одил судлов академиясини ташкил этиш концепцияси тақдимот қилинди.

❗️ Президент билдирилган таклифларни маъқуллаб, тегишли фармонларни имзолади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев эртага “Озарбайжон - Туркманистон - Ўзбекистон” форматидаги уч томонлама саммитда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева билан ёнма-ён. Миссия. 7-сон.

Telegram | Instagram | Facebook
Алишер Бобоев соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Бунга қадар у Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️“Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсумига овоз бериш бошланди!

Овоз бериш жараёни 10 кун давом этади ва 31 август соат 23:59 да якунланади.

Овоз бериш усуллари:

1️⃣ “Ochiq budjet” порталининг веб-саҳифаси;

2️⃣ порталнинг мобил иловаси (Android ва iOS);

3️⃣ Телеграмдаги расмий бот ёрдамида овоз беришингиз мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
АҚШ пойтахти мэри Мюриэл Баузер мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан 1 сентябрь санасини Вашингтонда "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги куни" деб расман эълон қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Асилбек Ашуров Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловдан аввал у Пахтакор тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжон етакчилари учрашув ўтказди

Уч давлатнинг улкан транзит салоҳиятини тўлиқ ишга солиш муҳимлиги қайд этилди.

Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев, Гурбангули Бердимуҳамедов ва Илҳом Алиев Қўшма баёнот қабул қилдилар.

Етакчилар ҳузурида транспорт ва логистика, кемасозлик ва фуқаро авиацияси соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар, Товар-хомашё биржалари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим ва бошқа ҳужжатлар имзоланди.

Telegram | Instagram | Facebook