Тошкент шаҳридаги Президент мактаби барқарор ривожланиш бўйича Шайх Зоид Ол Наҳаён номидаги нуфузли мукофотнинг "Глобал ўрта мактаблар" номинациясида ғолиб деб топилди.
Мукофотни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён топширди.
Абу-Дабидаги тақдирлаш маросимида Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Давлатимиз раҳбари мактаб вакиллари билан учрашиб, уларни ғалаба билан қизғин табриклади.
Telegram | Instagram | Facebook

👍72❤6👏1
❗️Маҳалла раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилмоқда.
Шунингдек, маҳалла раислари сайловини ўтказиш ваколати Сенат кенгашидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашига ўтказилмоқда.
Депутатлар қонунчилик ташаббуси асосида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси уч ўқишда қабул қилинди.

👍38👀12😱9🤷5👏3😢3🤓2🤩1
14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан куч тузилмалари раҳбарлари “Янги Ўзбекистон” боғидаги Мустақиллик монументига гул қўйди.
Расмда чап тарафдан:
Мудофаа вазири — генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов;
ДХХ раиси — генерал-полковник Баҳодир Қурбонов;
ДХХ раиси ўринбосари — генерал-майор Ботир Турсунов;
Ички ишлар вазири — генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов;
Миллий гвардия қўмондони — генерал-майор Рустам Жўраев;
Фавқулодда вазиятлар вазири — генерал-майор Абдулла Қўлдошев;
Божхона қўмитаси раиси — генерал-майор Акмалхўжа Мавлонов.
Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати

👍148🔥13❤4
❗️ Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади
Президент томонидан имзоланган Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.
Уларга кўра, маъмурий-ҳудудий бирликлар тузилганлиги ёки тугатилганлиги, уларнинг чегаралари ёки бўйсунуви ўзгартирилганлиги натижасида тадбиркорлик субъектларининг ва бошқа юридик шахсларнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда улар қайта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан озод этилади.
Шунингдек, суғурта қилдирувчилар мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод этилишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.
Бунда суғурта қилдирувчилар (суғурталанган шахслар, наф олувчилар, жабрланувчилар) мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда ва Иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод этилади.

👍24😱3❤1❤🔥1
Ўзбекистон ва БАА президентлари ўртасида бўлиб ўтган музокаралар якунида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
➖ Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисида декларация;
➖ Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
➖ Молиявий-техник ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;
➖ Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
➖ инвестициялар, саноат ва илғор технологиялар, адлия, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги, фойдали қазилмалар соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисида идоралараро битимлар;
➖ Маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома, Дипломатик академиялар ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим ва бошқалар.

👍43❤3👀1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дубайда Президент Шавкат Мирзиёев БАА вице-президенти, бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад Ол Мактум билан учрашди.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
👍88😱4👀4🔥3
Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди
2024 йилда Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Пешку, Янгиобод, Қамаши, Хонқа, Шовот туманларида инвестиция 15 миллион долларга ҳам етмади. Ромитан, Деҳқонобод, Миришкор, Чироқчи, Нарпай, Нуробод ва Гулистон туманлари, Оҳангарон шаҳрида экспорт камайган.
Ушбу 16 та туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.
Ҳудудида ивестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди.

👍111😱18❤5😍4🤷4😢2🎄1
Бекзод Тошпўлатов Жиззах вилоятининг Зарбдор тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунгача у Жиззах вилояти Солиқ бошқармаси бошлиғи эди.
Эслатиб ўтамиз, туманнинг аввалги ҳокими Зафар Рузиев Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Telegram | Instagram | Facebook
Эслатиб ўтамиз, туманнинг аввалги ҳокими Зафар Рузиев Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Telegram | Instagram | Facebook
👍61⚡4🤩2❤1😱1😢1👀1
Камбағалликни қисқартиришда янги ёндашувлар татбиқ этилади
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги ёндашувлар асосида камбағалликни қисқартиришга оид чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.
➖ Бу йил 5,2 млн фуқаронинг бандлигини таъминлаш ва 1,5 млн аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсад қилинган. Биринчи марта 60 та туман ва шаҳар камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилади.
➖ Маҳалла банкирлари билан бирга 1,5 млн аҳоли доимий ишга жойлаштирилиб, 2 миллиондан зиёд одам бизнесга жалб қилинади. Шу мақсадда бу йил кичик бизнес лойиҳаларига жами 120 трлн сўм кредит ажратилади.
➖ Илғор хорижий тажриба асосида 32 та йўналишда камбағалликни қисқартириш бўйича янги ёндашувлар йўлга қўйилади. Мисол учун, 300 та оғир маҳаллада умумий қуввати 107 мегаватт бўлган қуёш электр станциялари ишга туширилади. Уларга камбағал оилалар аъзолари кооперация асосида ишга олинади.
➖ 123 та туманда камбағал аҳоли 20 минг гектар ўрмон ва кўчатзор барпо этиш ҳамда доривор ўсимликлар етиштиришга жалб этилади. Улар эккан ҳар 100 та дарахт учун 375 минг сўм субсидия тўланади.
➖ Туризм салоҳияти бор жойларда меҳмон уйлари ва ошхоналар, муайян почта бўлимларида электрон тижорат марказлари очилиб, камбағал оила вакиллари ишга олинади.
➖ Умуман, жорий йилда 6 минг 472 та маҳаллада янги ёндашувлар асосида лойиҳалар амалга оширилиб, 210 минг нафар аҳоли камбағалликдан чиқарилади.

👍145🤷11🙉6😢5😱3👨💻3❤2😍1🤓1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев “Манчестер Сити” эгалари билан Абдуқодир Ҳусанов ҳақида суҳбатлашди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Абу Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Холид ибн Муҳаммад Ол Наҳаён билан Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити” клубига ўтиши ҳақида суҳбатлашди.
“Манчестер Сити”га эгалик қиладиган оила вакили шундай футболчини улғайтирган ўзбек халқига ҳурматини билдирди.

👍205❤🔥15❤7👏7⚡6🔥2🤓2
23-24 январь кунлари тунда шимолий ҳудудларда ҳаво ҳарорати -13 даражагача, тоғларда -15 даражагача, республиканинг бошқа ҳудудларида эса -7 даражагача совуқ бўлади — "Ўзгидромет".
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
👍42😱5❤🔥2👏1
Жураев Марат Юлдашевич Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
М.Жураев тайинловга қадар Президент Администрацияси банк соҳаси, молия бозори ва молиявий технологияларни ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимида фаолият юритган.
Telegram | Instagram | Facebook
М.Жураев тайинловга қадар Президент Администрацияси банк соҳаси, молия бозори ва молиявий технологияларни ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимида фаолият юритган.
Telegram | Instagram | Facebook
👍65😢5🔥3🎉3😍3❤🔥1❤1
2024 йилда Ҳисоб палатаси янги манбалар ҳисобидан 3,7 трлн сўм бюджетга қўшимча тушумларни таъминлади. Вазирлик ва идораларнинг 9,2 трлн сўмлик самарасиз харажатлари мақбуллаштирилди, 2,3 трлн сўмлик молиявий камчиликлар олди олинди. Давлат харидларига оид 4,5 трлн сўмлик камчиликлар бартараф этилди.
Жорий йилда “Масофавий аудит” автоматлаштирилган ахборот тизимига 110 та вазирлик ва идоранинг маълумотлар базаси интеграция қилинади. Бу орқали жорий йилда 480 трлн сўмлик бюджет харажатлари мониторинги тўлиқ қамраб олинади.
Жорий йилда бюджетга 309 трлн сўм даромадлар тушишини таъминлаш чоралари кўрилади. Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларни халқаро стандартлар асосида аудитдан ўтказиш амалиёти бошланади.
Президент барча давлат идораларида молиявий интизом ва тежамкорликка қатъий амал қилиниши зарурлигини таъкидлади.

👍60😱4😢3🕊2❤1
Энергетика вазирлиги:
“М-25” кони ҳудудида ҳеч қандай кутилмаган вазиятлар кузатилмаган.
604-сонли қудуқда тозалаш ишлари олиб борилаётганда қудуқдан олис ҳудудларда ер юзасига яқин жойлашган бўшлиқлар ва коллекторлардаги микро ёриқларда кичик ҳажмдаги газ тўпланган.
Айни пайтда ҳудудда кичик ҳажмда тўпланган газни ёқиш орқали зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда. Бундан кўзланган мақсад кислотали газларнинг атмосферага чиқишини олдини олишдан иборат.
Ушбу жараён атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишда стандарт ёндашув ҳисобланади ва халқаро саноат хавфсизлиги талабларига тўла жавоб беради.

👍25⚡4😍4🤓4🤷4❤1👨💻1
Президент қарорига кўра:
➖ 2025 йил 1 февралдан касбларга ўқитиш мақсадида ажратиладиган стипендиялар ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек, муддати 3 ойдан кўп давом этадиган ўқув курсларига қабул қилинган Камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг ишсиз аъзоларига тўланади.
➖ 2025 йил 1 майгача ишсиз аҳолини, шу жумладан, устувор равишда камбағал оилалар аъзоларини касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ваучер тизими жорий қилинади.
Мазкур тизим 2025 йил 1 февралдан Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида синовдан ўтказилади.

👍140❤1
Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампни ушбу лавозимга расмий киришгани муносабати билан табриклади.
Президент ўз мактубида Дональд Трампнинг янги муддатдаги фаолияти давомида АҚШнинг халқаро майдондаги нуфузи ва обрў-эътибори, иқтисодий қудрати ва салоҳияти, глобал миқёсдаги ўрни ва аҳамияти янада ортишига ишонч билдирди.
“Сизнинг биринчи Президентлик даврингизда Ўзбекистон-АҚШ ўртасида янги даврдаги стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилганини ва кўп қиррали алоқаларимиз юқори босқичга кўтарилганини таъкидлаб ўтишни истар эдим. Биз бундан кейин ҳам икки ва кўп томонлама платформалар доирасида узоқ муддатли ҳамкорлигимизни янада ривожлантиришдан манфаатдормиз”,
– дейилади мактубда.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

👍68🤷9🔥3💘3😱2👨💻2