Segment.uz
69.6K subscribers
5.34K photos
1.28K videos
68 files
5.88K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Туркиянинг Болу музофотидаги тоғ-чанғи курортида юз берган кучли ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади.

Эслатиб ўтамиз, бугун тонгда Туркиянинг Карталкая тоғ-чанғи курортида 12 қаватли ёғоч меҳмонхонанинг ресторанида келиб чиққан ёнғин оқибатида 66 киши вафот этди.

Telegram | Instagram | Facebook
😱31👍9😢41
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

У ўтган йил ноябрида саломатлиги туфайли Самарқанд вилояти ҳокимлигидан кетганди.

Telegram | Instagram | Facebook
👏148👍63😱10🔥86😢1
❗️Энди сотувчи товарни муддатида етказмаса истеъмолчига пеня тўлаши мумкин

Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасига кўра, сотувчи истеъмолчига шартномада кўрсатилган муддатларда товарни топширмаган тақдирда, мажбуриятни бажарилмаган қисмига пеня тўлаши назарда тутилмоқда.

Бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товар баҳосининг 100 фоизидан ошиб кетмаслиги, пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмаслиги белгиланмоқда.

Шу билан бирга, сотувчи товарларни истеъмолчига топширишнинг кечикиши истеъмолчининг айби билан содир бўлганлигини исботласа, пеня тўлашдан озод этилиши кўзда тутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍394😱2
Сречко Катанец соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабабли футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий терма жамоамиз бош мураббийи лавозимига муносиб номзод тайинлаш борасида иш олиб бормоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍47😱15😢8🤷4🥰2🙉1
Ишпулатов Зокир Эшкурбонович Сув хўжалиги вазири ўринбосари – Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти бош мутахассиси лавозимида фаолият юритаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍73🎄5👨‍💻3🔥2😱1
❗️Марказий банк Бошқаруви 2025 йил 23 январда асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👏32👍124
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍45😢61😍1
“Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш бўйича мутлақо янги тизим йўлга қўйилиши таъкидланди.

Энди “Янги Ўзбекистон” массивига берилган ер бўйича лойиҳалашни 2 ойдан, қурилишни бошлашни 3 ойдан оширишга йўл қўйилмайди. Бу талаб бузилса, ер қайтариб олиниб, қайта аукционга чиқарилади.

Лойиҳа экспертизасини ўн беш кундан ўтказиб юборган ташкилотларнинг лицензияси тўхтатиб қўйилади.

Қурилишда “эскроу” тизими жорий қилинмоқда. Бу тизим девелоперларга ҳозиргидан пастроқ ставкада маблағ жалб қилиш имконини беради. Муҳими, девелоперларни молиялаштириш уй қуриш билан бирга бошланади ва давом этади.

Фуқаролар эса қурилиш бошидан ипотека ва субсидия олиш ҳамда уй битмасдан туриб ҳам бошқа одамга сотиш имконига эга бўлади. Бу билан уй сотиб олувчилар кафолатли ҳимояланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍29😱3🤓1
Уй-жой қурилиши бўйича:

Девелоперлар томонидан объектнинг 50 фоизи қурилганда, фуқаролар кредит ва субсидия олиши мумкин бўлади. Ушбу тартиб нафақат имтиёзли, балки тижорат ипотекаси учун ҳам татбиқ этилади.

Қурувчи ташкилотлар қурилишни бошлаганидан якунлагунича, лекин кўпи билан 12 ой давомида ер солиғи тўлашдан озод қилинади. Объект муддатида топширилмаса, девелопер ер солиғини 2 карра миқдорда тўлайди.

“Янги Ўзбекистон” массиви учун берилган ерларнинг 10 фоизи девелоперларга тижорат биноларини қуриши учун ягона лот сифатида савдога чиқарилади.

Бу уйларнинг пастки қаватида хусусий боғча ташкил қилишга рухсат берилиши, улар мулк солиғидан ҳам озод қилиниши таъкидланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍354
❗️Мигрантлар ҳам ипотека кредити олиши мумкин

Ҳозирда хорижга ишлашга кетганларга “Ўзбекистонда расмий даромади йўқ”, деган важ билан кредит ва субсидия берилмаяпти.

Мутасаддиларга хорижда меҳнат қилаётган ва олти ой ичида мунтазам пул ўтказиб келаётган фуқароларимиз даромадини ҳисобга оладиган тизим яратиш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍632🤷1
Эндиликда уй-жой қурилишида объектнинг 50 фоизи қурилганда, фуқаролар кредит ва субсидия олиши мумкин бўлади. Ушбу тартиб нафақат имтиёзли, балки тижорат ипотекаси учун ҳам татбиқ этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍22👏2😱1
❗️Бундан буён кўп қаватли уй қуриш учун ерлар аукционда фақат ҚҚС тўловчи юридик шахсларга сотилиши белгиланди.

Мақсад — қурилишга салоҳиятли девелоперларни жалб қилиш.

Сабаби — охирги уч йилда жисмоний шахслар кўп қаватли уй қуриш учун аукциондан 47 гектар ер сотиб олган, лекин аксариятида қурилиш бошланмаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍29👏43
❗️Президент янги уй-жой оладиган фуқароларга ўзи тўлаган маблағининг бир қисмини кэшбек қилиб қайтариш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан топшириқ берди.

2025 йилда уй-жой дастурларини молиялаштиришга бюджетдан 15,5 триллион сўм ресурс берилади. Банклар ўз маблағларидан 10 триллион сўм йўналтиришни мақсад қилган. “Ипотека компанияси” эса бу мақсадларга 2,3 триллион сўм ресурс йўналтиради.

Telegram | Instagram | Facebook
👍85😱6🤷6🎉51
Rankings TOP-1000_2025.pdf
1.3 MB
Ўзбекистонда имтиҳон синовларисиз дипломлари тўғридан тўғри тан олинадиган ТОП-1000 таликка кирган ОТМлар рўйхати тасдиқланди.

Мазкур рўйхат 2025 йил учун эълон қилинган бўлиб, ҳар йили янгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍16😍1
ССВ: Шайхонтоҳур туманидаги 59-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчисида сил касаллиги аниқланган ва шифохонага ётқизилган.

Бемор билан мулоқотда бўлган 1 нафар ўқувчида касаллик аниқланиб, шифохонага ётқизилган.

Шунингдек, яна 3 нафар ўқувчиларда касалликка мойиллик аниқлангани сабабли профилактик даво муолажалари бошланган.

Бугунги кунда 59-сонли умумтаълим мактабида реконструкция ишлари олиб борилаётгани сабабли мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари 115-умумтаълим мактабида, юқори синф ўқувчилари эса тумандаги 82-сонли умумтаълим мактабида ўқишни давом эттирмоқда.

Жорий йил 21 январда 82-сонли умумтаълим мактабида тегишли зарарсизлантириш ва димлаш тадбирлари такрорий олиб борилди. 2025 йил 22 январь куни эса ялпи тозалаш ва шамоллатиш тадбирлари ўтказилди.

Шунингдек, 115-сонли умумтаълим мактабида ҳам 23 январь куни тегишли зарарсизлантириш ва димлаш тадбирлари такрорий ташкил этилди.

Аниқланган камчиликларлар юзасидан Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан 59-сонли умумтаълим мактаби директорига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍25😱151
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲМҚО ходимларини тасвирга тушириш ва тарқатиш ҳуқуқи сақлаб қолинмоқда

Фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини фото, видео тасвирга тушириш ва тасвирларни тарқатиш ҳуқуқи сақлаб қолинди. Муҳофаза қилувчи органлар ходимлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тўлиқ сақланиб қолмоқда. Олдинги таҳрирдан фарқли равишда бор нарсани ижтимоий тармоққа қўйганлик учун жавобгарлик белгиланмаяпти.

Қонунда фақат ходимларнинг тасвирини уларни обрўсизлантиришга олиб келадиган тарзда бузиб тарқатмаслик, яъни ходимнинг ҳаракатлари, сўзлари ва юз берган ҳолатни бузмаслик, шу мақсадда монтаж қилмаслик талаб этилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍453
❗️Автомобилни такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

Жиноят кодексига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали транспорт воситасини такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. Бундан ташқари, Жиноят кодексида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда транспортда безорилик, яъни айрим ҳайдовчилар томонидан бошқариш маданиятига риоя қилмай, транспорт воситасини кескин бошқариш ва бошқа ҳаракатларда ифодаланган “агрессив бошқариш”, "дрифт", "шахмат" шаклида ҳаракатланиш, йўлларда тўсиқларни пайдо қилиш каби қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Бундан ташқари, қонун билан жарима баллари ҳисобланган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жазо қўллаш каби жавобгарлик белгиланмоқда. Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилганда ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилишнинг энг кам миқдори олти ойдан кам бўлмаслиги назарда тутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍48👏31
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Telegram | Instagram | Facebook
👍12🤷3😱2
❗️Фарзанди туғилиши муносабати билан эркакларга иш ҳақи сақланган таътил берилиши мумкин

Олий Мажлиснинг қуйи палатасида “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан Меҳнат кодексига меҳнат жараёнларида тазйиқ ва зўравонликларни тақиқлаш, уларнинг олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга ҳамда фарзанди туғилиши муносабати билан эркакларга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда, қўшимча таътил беришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍71😢6🔥3