Segment.uz
68.8K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
68 files
5.85K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
❗️Президент фармонига мувофиқ:

2024 йил 1 декабрдан “маҳалла еттилиги”
томонидан камбағал оилаларнинг ижтимоий шароити ва камбағалликка тушиш сабабларини ўрганиш натижасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Камбағал оилалар реестри шакллантирилади.

2025 йил 1 январдан:

кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам олаётган оилаларнинг расмий банд бўлмаган аъзолари ишга жойлашганда, ўзини ўзи банд қилганда ёки тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганда ушбу нафақа ва моддий ёрдамни уларнинг муддати тугагунга қадар, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга тўлаш давом эттирилади;

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 бараваридан кам бўлмаган ойлик иш ҳақи тўланган ҳолда ишга жойлашган Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоси учун ижтимоий солиқ уч йил давомида 1 фоиз ставкада тўланади;

камбағал оилаларга кўмак чоралари ижтимоий шартнома асосида меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, ўз томорқасидан самарали фойдаланиш (экин экиш), оила аъзолари, шу жумладан, фарзандларининг билим олиши, касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиши ҳамда соғлиғини назоратга олиши, уй-жойини озода тутиши каби шартлар инобатга олинган ҳолда кўрсатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍53🤷32💯211🔥1🕊1
Ўзбекистонда янги “Баланд пиёдалар ўтиш жойи” йўл белгиси жорий этилмоқда.

Янги йўл белгиси пиёдалар оқими юқори бўлган ҳудудлар, мактаблар, болалар боғчаси, болалар ўйингоҳлари бор, чекланган тезлик 30 км/с бўлган ҳудудларга ўрнатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍46🔥71😱1
❗️ Конституция қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан президент фармони билан қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 483 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 107 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 275 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 7 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади. Шунингдек, 94 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.

Афв этилганларнинг 25 нафарини чет эл фуқаролари, 32 нафарини аёл, 5 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 274 нафарини ёшлар (шулардан, 104 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 6 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍55🔥4🕊3
Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Бу йилги Янги йил байрамида беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет 5 кун, олти кунликлар 4 кун дам олишади.

Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

▪️ 28 декабрь, шанба ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;
▪️ 29 декабрь, якшанба барча учун одатий дам олиш куни;
▪️ 30 декабрь, душанба 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабрь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни.
▪️ 31 декабрь, сешанба — Президент фармони асосида барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
▪️ 1 январь, чоршанба Янги йил байрами, дам олиш куни;

❗️14 декабрь (шанба) иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун иш куни.

Telegram | Instagram | Facebook
👍486😢52😍1
❗️ Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш ва даромадли иш билан таъминлаш чора-тадбирлари бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Унда ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлашдаги асосий масалалар таҳлил қилиниб, долзарб вазифалар белгиланди.

Германия билан ҳамкорликда 14 та техникумда талаб юқори касбларга ва немис тилига ўқитиш йўлга қўйилмоқда. Ҳокимлар ва тармоқ раҳбарларига ҳар бир ҳудудда камида 5 тадан техникумда ушбу тажрибани жорий қилиш топширилди.

ТИВга Буюк Британия, Германия, Канада, Словакия, Австралия, Янги Зеландия каби мамлакатларда ўқиш ва малака ошириш, замонавий корхоналарда ишлаш истагида бўлган фуқароларга енгиллик бўлиши учун виза тартибини соддалаштириш бўйича зарур чоралар кўриш топширилди.

Келгуси йилдан Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Work and Travel” каби дастурлар доирасида талабаларнинг йўлкира харажатлари учун ссуда ажратиш йўлга қўйилиши айтилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍83😱54🤝2
❗️Газ “заправкалар” фаолиятига чеклов киритилади — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (газ “заправкалар”) фаолиятига қисқа муддатли чеклов киритилиши режалаштирилмоқда.

Бу бўйича вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари расмий ахборот манбаларида тегишли тартибда маълумот бериб борилиши йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
😢102😱31👍22🤷15👨‍💻75🎄4🤩3🤝32
Ҳафта давомида ҳарорат аста-секин кўтарилади — Ўзгидромет

Дам олиш кунлари совуқ тушишига сабаб бўлган совуқ ҳаво массалари ушбу ҳафта давомида республика ҳудудидан аста-секин чекина бошлайди ва ҳаво ҳарорати иқлим меъёрига яқинлашади.

10−14 декабрда ҳарорат кечалари −5…−8 даражадан +2…+5 даражагача, кундуз кунлари 0…+3 даражадан +9…+12 даражагача кўтарилади. Республика шимолида ҳарорат кечалари −8…−13 даражадан −2…−7 даражагача, кундуз кунлари 0…-5 даражадан 0…+5 даражагача кўтарилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍56❤‍🔥3
Uzbekistan Airways талабалар учун 50 фоизгача чегирма эълон қилди

Uzbekistan Airways ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун барча маҳаллий авиақатновлар эконом-класс авиачипталари тарифларига 50 фоизгача чегирма эълон қилди.

Чегирма 2024 йил 23 декабрдан бошлаб 2025 йил 7 январига қадар амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади.

Авиачипталарни компания сайтидан, авиакомпания агентларидан ҳамда Uzbekistan Airways Sales филиалидан харид қилиш мумкин. Бунинг учун давлат муассасасида ўқишни тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍3611
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Суриядаги вазиятни тармоқларда ёритиб бораётган асли ўзбекистонлик шахсга нисбатан ДХХ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинди.

Ички ишлар вазирлиги ушбу шахс иштирокидаги видео тасвирларни сақлаш, олиб юриш ва тарқатиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини маълум қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍44🤩6😱4❤‍🔥3
❗️Маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади

Президент қарорига кўра, давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи қуйидаги миқдорларда оширилади:

2025 йил 1 январдан бошлаб – 20 фоизга;

2025 йил 1 июлдан бошлаб – яна 15 фоизга оширилади.

Шунингдек, маданият муассасалари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг иш самарадорлигини баҳолаш (KPI) тизими жорий қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍42😱9😢3🙉2🔥1🎄1
❗️Президент Фармонига асосан:

2025 йил 1 январдан
техникумларнинг директор ва директор ўринбосари лавозимларига талабгорларни очиқ танлов асосида танлаш тартиби жорий қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍98😱96😍6💯2
Талабалар учун поезд чипталарига 50 фоизлик чегирма эълон қилинди

Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун чегирмалар эълон қилинди.

Барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларининг темир йўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50% чегирма (СВ/ВИП класс вагонларидан ва юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездларидан ташқари) 23 декабрдан 10 январга қадар амал қилади.

Чипталарни сотиб олиш учун талабалар паспорт билан темир йўл кассаларига ташриф буюриши ёки электрон тарзда чипта харид қилишда eticket.railway.uz сайтидан фойдаланишлари мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
👍333🤓2👨‍💻1
❗️Президент томонидан Олий Мажлис Сенатига Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍61❤‍🔥51😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оммавий тартибсизликлар ташкил қилишга тайёргарлик кўрганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

Оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтиш ва бундай фаолиятни молиялаштириш Жиноят кодексига киритилмоқда. Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқованинг айтишича, бу жазо онлайн тарздаги ўқувларда қатнашаётган шахсларга ҳам тааллуқли бўлади.

Унинг сўзларига кўра, бундай ўқувларда “кимдир билиб, кимдир билмай” қатнашади. Депутатлар қонун лойиҳасини саволларсиз биринчи ўқишда қабул қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍39😱83🤩2🤷21🕊1👀1
Президент Марказий банк бошқаруви раиси лавозимига Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов номзодини Олий Мажлис Сенатига тақдим этди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍60😱7❤‍🔥11💘1
Тимур Ишметов Марказий банк раиси этиб тайинланди

Олий Мажлис Сенати Кенгаши Тимур Ишметовни Марказий банк бошқаруви раиси лавозимига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍77🤷10💯53🔥2👏1
Мактабларда қишки таътил 29 декабрдан, III чорак дарслари 13 январдан бошланади

Ота-оналар, ўқувчилар ва педагогларга қулайлик яратиш ҳамда ўқув жараёнларининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қишки таътил кунлари 2024 йил 29 декабрдан бошланиб, 2025 йил 11 январга қадар давом этади.

Бунда мактабларда 2025 йил 11 январь (шанба) кунига белгиланган дарслар 2024 йил 28 декабрь (шанба) кунига ўтказилади ҳамда ўқув йилининг 3-чораги 2025 йил 13 январ (душанба)дан бошланади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Telegram | Instagram | Facebook
👍651😱1
Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍47😱4😢1