Segment.uz
69.1K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
68 files
5.85K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
❗️2025 йилда дарсликлар ижараси учун ота-оналардан тўлов олинмайди

2025 йил учун давлат бюджети доирасида кўзда тутилган маблағлар янги ўқув йилида ўқувчиларни дарсликлар ва машқ дафтарлари билан таъминлаш бўйича эҳтиёжни тўлиқ қоплаш имконини беради.

Telegram | Instagram | Facebook
👍66🤝21🤷1
❗️14 декабрь, шанба — иш куни

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун — 14 декабрь (шанба) расмий иш куни ҳисобланади.

Бунда ходимлар шанба куни ишлаганликлари ҳисобига, дам олиш куни 30 декабрь (душанба) кунига кўчирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
🫡23👍15
Эски намунадаги 100 АҚШ долларини сотиш ва сотиб олиш банкларда ҳеч қандай муаммоларсиз амалга оширилади

Марказий банк ҳозирги кунда мамлакат ҳудудида эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги (2009 йилгача эмиссия қилинган) банкнотларни банклар томонидан сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ амалиётлар ҳеч қандай муаммоларсиз амалга оширилаётганлигини маълум қилди.

Шу билан бирга, бирорта давлат ҳисоб-китобларида эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги банкнотларнинг қонуний тўлов воситаси сифатидаги мақоми ўзгармаган.

Марказий банк аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликка чақириб, фақат расмий манбаларга таянишни тавсия этди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍512
❗️Бакалавриат бўйича Президент ҳамда номли давлат стипендиялари ғолиблари тасдиқланди

2024/2025 ўқув йили учун олий таълим муассасалари бакалавриат босқичининг 83 нафар талабаси Президент стипендияси танлови ғолиби бўлди.

Танловда иштирок этиб, совриндор бўлмаган талабалар ҳам тегишли ОТМ раҳбари (ректор/директор) томонидан рағбатлантирилади.

Жумладан:

Президент давлат стипендияси талабгорлари сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 3 баравари;

номли давлат стипендиялари талабгорлари эса, сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 2 баравари миқдоридаги бир марталик пул маблағи билан мукофотланади.

Маълумот учун, магистратура мутахассисликлари бўйича Президент стипендияси ғолиблари вазирлик Ҳайъатида тасдиқлангандан сўнг эълон қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍337😱1
❗️2025 йилда камбағал оилалар фарзандларининг боғча тўлови қисман қоплаб берилади

Бу ҳақда айни пайтда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида айтилди.

Унга кўра, 2025 йилдан бошлаб оилавий боғча ўринларининг 15 фоизи камбағал оила фарзандлари учун ажратилади ва уларга боғча тўлови қисман қоплаб берилади.

Шунингдек, мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умаровага келгуси йили камбағаллик даражаси юқори бўлган мингта маҳаллада биттадан оилавий боғча фаолиятини йўлга қўйиш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍31😱521😍1
Иссиқхоналарга газ етказиб беришга вақтинчалик чекловлар киритилмоқда

“Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг хабар беришича, ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши натижасида истеъмолчиларнинг табиий газга бўлган талаби кескин ошиб, бунинг натижасида айрим ҳудудлардаги қувурларда газ босимининг пасайиши кузатилмоқда.

Биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш устувор вазифа эканини инобатга олган ҳолда айрим улгуржи истеъмолчиларга чекловлар киритилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
😱14👍13
❗️Ижтимоий карта жорий қилинади

Президентнинг маълум қилишича, мазкур карта қуйидаги имкониятларни беради:

автобус ва метрода бепул юриш;
электр, газ ва ўқиш харажатига компенсация олиш;
нафақа ва ёрдам пуллари ҳам шу картага тушади.

Шу тариқа ягона ижтимоий карта 10 дан ортиқ ҳужжатлар ўрнини босади.

Бу тизим 2025 йил 1 июлгача Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида синовдан ўтказилади, йил якунигача ҳамма жойда ишга туширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍109😱7🔥5
Дилором Йўлдошевага “Мардлик” ордени топширилди

Президент тикувчилик корхонаси очиб, 40 нафар хотин-қизни иш билан таъминлаган ҳамда дунёнинг энг руҳлантирувчи "Топ-100" аёли рўйхатига киритилган деновлик аёлнинг ишларини эътироф этди.

Президент фармонига мувофиқ, йиғилишда Дилором Йўлдошевага “Мардлик” ордени тантанали топширилди.

2025 йилда бундай инсонлар ҳақида камида 5 та мотивацион ҳужжатли ва бадиий филмлар суратга олиш муҳимлиги таъкидланди. Бу борадаги ишларни мувофиқлаштириш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева зиммасига юклатилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍56😱2👨‍💻2
❗️Президент томонидан боғча ва мактаб ёшидаги ногиронлиги бор болаларнинг таълим билан қамрови Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида энг пастлиги кўрсатиб ўтилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍16😢7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Ўзбекистон энергетикасида тарихий воқеа: 24 та лойиҳа, 4,4 гигаватт қувват, 7,2 миллиард доллар

Президент матбуот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook
👍22👀10😢5🤓1🤷1
❗️Эртага барча ходимлар учун иш куни

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 14 декабрь (шанба) расмий иш куни ҳисобланади.

Бунда ходимлар шанба куни ишлаганликлари ҳисобига, дам олиш куни 30 декабрь (душанба) кунига кўчирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍53🕊10
IELTS имтиҳонидан 8,5-9 балл (С2 даража)га эришганлар сони 2020 йилда 14 нафар бўлган, 2024 йил ҳолатига эса уларнинг сони 332 нафарга етган.

Бу дегани инглиз тилини “native speaker” даражасида ўзлаштирган ёшлар 2021 йилдагига қараганда қарийб 23,7 баробар ёки фоиз кўрсаткичларида 237 фоизгача ортганини англатади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍100❤‍🔥10🕊52😱2👨‍💻1
❗️Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан боғчалар раҳбар ва педагогларини рағбатлантиришга рухсат этиладиПрезидент фармони

2025 йил 1 январдан:

мактабгача таълим ташкилотининг директори ўринбосари лавозими жорий этилади;

республиканинг барча туман (шаҳар)ларида камида биттадан таянч мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади;

барча мактабгача таълим ташкилотларида малака оширишнинг “Методик маҳорат соати”, таянч мактабгача таълим ташкилотларида эса “Методик маҳорат куни” каби шакллари босқичма-босқич жорий этилади;

тренер сифатида фаолият юритаётган директор ўринбосарларига лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.

2025 йил 1 мартдан тажриба-синов тариқасида республиканинг узоқ ва чекка ҳудудларида жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун мобиль малака ошириш хизматлари жорий этилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларини ҳам рағбатлантиришга рухсат этилади.

2025 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида инклюзив таълим гуруҳлари очилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍494😢2
1 январдан йўлкира нархлари оширилади

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан 2025 йил 1 январдан пойтахт жамоат транспорти йўналишларида (автобус ва метрополитен) бир йўловчи қатнови учун чекланган тариф – 3 минг сўм этиб белгиланди.

❗️Бунда тўлов электрон тўлов тизими (транспорт ёки банк картаси) орқали амалга оширилганда, ҳозиргидек ўзгаришсиз қолади – 1 700 сўм.

Барча автобуслар салонида йўлкира ҳақини нақд пулда олиш амалиётидан воз кечилади.

Бундан ташқари, кўп марталик – 2, 5, 7 кун амал қиладиган тариф режалари ҳам жорий қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍93😱11🤷65🫡51😢1
Бугун, 16 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида банк хизматлари орқали маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍193👀4🔥2
❗️ Сусткашлик ва масъулиятсизликка йўл қўйган иқтисодий комплексдаги 297 нафар раҳбар ишдан олинди. Улар ўрнига замонавий фикрлайдиган, янги тажриба яратиб, одамларимизни рози қиламан деган ташаббускор ёшлар ишга олинди.

“Қатъий огоҳлантираман – маҳаллага тушиб, одамларимиз ва тадбиркорлар муаммосини ҳал қилмаган раҳбар ишламайди. Ҳамма ўзгариши керак.

Кўриб турибсизлар, ҳар дақиқа дунёдаги сиёсий ва иқтисодий вазият қийинлашиб, янги-янги таҳдидлар пайдо бўлаяпти. Уларга бугун жавоб топмасак, кейин кеч бўлади”, — деди президент Шавкат Мирзиёев.

Telegram | Instagram | Facebook
👍78💯8🕊3🤷3🤓1
Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор Аюпов Шавкат Абдуллаевич Фанлар академияси президенти этиб сайланди.

Бунга қадар Ш.Аюпов Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика институти директори сифатида ишлаб келаётганди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍41🫡51
2025 йилда 5 миллиондан зиёд аҳолини даромадли қилиш, 1,5 миллион одамни камбағалликдан чиқариш маҳаллабай ҳисоб-китоб қилинган.

“Умуман, 2025 йил бандликни таъминлаш ва камбағалликдан чиқаришда энг муҳим ва ҳал қилувчи йил бўлади”,деди Президент.

Telegram | Instagram | Facebook
👍40🤩7🤷7🎄1
Ишончли мижозларга шартсиз 300 миллион сўм кредит берилади

Ўтган 6 йилда оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 750 минг аҳоли кредитини вақтида қайтариб, даромадли бизнесга эга бўлди. Улардан 58 минги янги корхона ҳам очди.

Энди банклар мана шундай синовдан ўтган мижозларини қўллаб-қувватлаб, уларни кичик ва ўрта бизнес даражасига олиб чиқиши кераклиги таъкидланди. Уларга “Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш” дастури доирасида шартсиз 300 миллион сўм кредит берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍56🎉8🤷7🕊1
❗️“Маҳалла банкирлари” фаолияти йўлга қўйилади

Маҳалла банкирлари — маҳалланинг бизнес имкониятларини ўрганади, одамлар билан гаплашиб, уларнинг ғояларини лойиҳаларга айлантиради. Аҳолини кредит олиш, қайтариш, бизнес очиш, маҳсулотини сотишга ўргатади, лойиҳаларга ҳамроҳлик қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍91😱12🙉7🕊2🤷211👏1