Segment.uz
68.5K subscribers
5.34K photos
1.27K videos
68 files
5.83K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
❗️Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “жисмоний тарбия ва спорт куни” сифатида белгиланади

Жамоавий спорт турлари бўйича “Маҳалла лигаси” ва “Мактаб лигаси” мусобақаларини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда. Давлат ОТМларида спорт клублари ташкил қилиш, улар ўртасида “Талабалар лигаси”, “Вазир кубоги” ва “Ректор кубоги” каби мусобақалар ўтказиб бориш кўзда тутилмоқда.

Жамоавий спорт турлари бўйича миллий лигалар қўллаб-қувватланади. Маҳаллий ҳокимликлар ҳузурида ҳудудий спорт клублари тузилади. “ERP Sport” электрон тизимида иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва селекция қилиш жорий этилади.

Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Таклифга кўра, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “жисмоний тарбия ва спорт куни” сифатида белгиланади. Жалб қилинган ёшлар сони ҳамда эришилган натижаларга қараб, спорт мактаблари ходимларига устама берилади. Шунингдек, инфратузилмадан келиб чиқиб, муассасалар муайян спорт турларига ихтисослаштириб борилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍498😢6👏3🕊1
❗️ Маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар ходимларининг иш ҳақлари оширилади

Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Хусусан, театр драматурглари учун Маҳмудхўжа Беҳбудий, ёш режиссёрлар учун Баҳодир Йўлдошев номидаги мукофотларни таъсис этиш, “Нигоҳ” ижодий лойиҳасини йўлга қўйиш, миллий академик мусиқа санъати бўйича композиторлар танловини ўтказиш таклиф этилди.

Театр актёр ва режиссёрлари, театршунос ва санъатшуносларнинг маҳорат мактаблари ташкил этилади. Театр танқидчилари ва драматурглар клуби ташкил этилиб, уларнинг фаолияти қўллаб-қувватланади. Ҳар йили нодавлат театрларга ҳам давлат буюртмаси берилади.

Келгуси йилдан Ўзбекистон театр жамоаларининг миллий рейтинги тузилади. Ҳудудлардаги театр бинолари мукаммал таъмирланиб, замонавий технологиялар асосида модернизация қилинади. Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига “академик” мақоми берилади.

2025 йилдан бошлаб, маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар ҳамда Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри ходимларининг иш ҳақи миқдорлари оширилиши белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍65👏6😢2👨‍💻1
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри атрофида "яшил" белбоғ барпо этиш лойиҳаси доирасида дарахт экиш тадбирида иштирок этади ҳамда Янгиҳаёт туманига ташриф буюриб, саноат корхоналари фаолияти ва маҳалладаги бунёдкорлик ишлари билан танишади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍432😱1
Шавкат Мирзиёев Бектемир туманида "яшил" белбоғ барпо этиш лойиҳаси доирасида дарахт экиш тадбирида иштирок этди ҳамда Янгиҳаёт туманидаги "Янги авлод" махсус саноат зонасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍262😢1
❗️Нодавлат мактабгача ва мактаб ташкилотлари барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод қилинади

Президент қарори (ПҚ-403-сон, 22.11.2024) билан:

2030 йил 1 январга қадар
нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари:

барча турдаги солиқ (бундан ижтимоий солиқ мустасно) ва йиғимлардан озод қилинади;

унда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўламайди.

Шунингдек, 2030 йил 1 январга нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг қуйидаги Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товар жиҳозларига божхона тўловлари тўланмайди (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно):

замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари;
компьютер техникаси ва дастурий маҳсулотлар;
ўқув ва илмий-методик адабиётлар, анжомлар ва моддий-техник ресурслар.

❗️2025 йил 1 январдан бошлаб:

нодавлат таълим ташкилотларига доимий жалб этиладиган педагог хорижий мутахассисларга “А-2” ўқитувчилар кириш визаларини бериш йўлга қўйилади;

давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари томонидан хориждан жалб қилинган мутахассисларга меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома бериш йиғим миқдори БҲМнинг 30 бараваридан 1 бараваригача камайтирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍41😱32
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов лавозимидан озод этилган.

Унинг ўрнига мудофаа вазири лавозимида ишлаб келган генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов тайинланган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍37😱24🤷73
Собиқ ДХХ раиси қаерда ишлаши маълум қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимини Баҳодир Қурбонов эгаллади. Абдусалом Азизов Хавфсизлик кенгашига тайинланди.

Абдусалом Азизов 2019 йил февраль ойидан бошлаб ДХХ раҳбари лавозимида ишлаб келган.

ДХХнинг раиси лавозимига Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов тайинланди. Янги раҳбарни тайинланиши маросимида Абдусалом Азизовнинг давлат хавфсизлиги тизимининг ривожига қўшган ҳиссаси алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, янги тайинланган ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов генерал-лейтенант Азизовнинг хавфсизлик тизимининг янгиланиши ва янги кадрларни тарбиялашдаги меҳнатини алоҳида қайд этди.

Абдусалом Азизов унга қайси лавозимда ишлаш буюрилмасин, халқ ва президентга содиқ қолиб ишлашга тайёрлигини билдирди.

Қайт этиш лозим, Абдусалом Азизов Ўзбекистон ДХХ тизимини шаффофлик ва очиқлик томон тубдан ислоҳ қилишда шахсан иштирок этди.


Telegram | Instagram | Facebook
👍155🫡9🤷9🔥631🤓1
ИИВ Тезкор қидирув департаменти Жиноят қидирув хизмати бошлиғи полковник Атхамов Ахроржон ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Ташходжаев Дониёр лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, ИИББ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи подполковник Собиров Тимур ҳам лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍28🤩16😱4😢3
Президент фармони билан:

Абдусалом Азизов
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти ихтиёрига ўтказилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍39👏63🤷31
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Ибрагимов Шухрат Мусожонович Бош вазирнинг ёрдамчиси – Бош вазир қабулхонасининг мудири лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан, Ашуров Сарвар Ғаниевич Бош вазирнинг ёрдамчиси – Бош вазир қабулхонасининг мудири лавозимидан озод қилинди.

Ш.Ибрагимов бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудирининг ўринбосари — бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍26🕊3😍1
❗️Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистонга нам ҳаво кириб келади.

25−27 ноябрь кунлари ҳаво илиқ бўлади, ҳарорат асосан кечалари +2…+7, кундуз кунлари +15…+20 даража, жанубда кечалари +7…+12 даража, кундуз кунлари +17…+22 даража атрофида бўлади. Фақат Қорақалпоғистонда совуқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат кечалари −2…−7 даража бўлади, кундуз кунлари эса ҳарорат +7…+12 даражадан ошмайди.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистон ҳудудига нам ҳаво кириб келиши бошланади. 28−29 ноябрда республиканинг кўпчилик вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ва 28 ноябрда Тошкент, Сирдарё вилоятларида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

Telegram | Instagram | Facebook
👍142
Онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади — Президент қарори

“Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, тиббиётнинг бирламчи бўғинида 30–65 ёшдаги аёлларнинг электрон базаси (рўйхати) шакллантирилади, уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тизими яратилади.

Ҳар йили 30–50 ёшдаги аёлларда бачадон бўйни саратони скрининги одам папилломаси вирусини полимераза занжирли реакция текшируви усули орқали аниқлаш ҳамда суюқлик цитологияси усулида текшириш йўли билан амалга оширилади.

30–65 ёшдаги аёллар ҳар 2 йилда бир маротаба тиббиёт ходимлари томонидан бирламчи саралашдан ўтказилади.

Скрининг натижасида онкологик касалликка чалинганлиги аниқланган беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ харажатлар бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍59👏6
Расмий баёнот

Бош прокуратура томонидан Қибрай туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжоновга содир этилган қотилликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатлари давомида ҳодиса содир бўлган жойни ва айбланувчилар бошқарувида бўлган автомашиналарни кўздан кечириш ҳамда улар истиқомат қилган хонадонларда ўтказилган тинтувларда ишга алоқадор бўлган ашёвий далиллар аниқланиб олинди.

Ўтказилган тергов ва тезкор–қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган жами 7 нафар шахс аниқланиб, 5 нафарига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди, шунингдек 2 нафарига нисбатан қидирув эълон қилинган эди.

Қидирувда бўлган айбланувчи К.С.нинг Қозоғистон Республикасида яширинган манзили аниқланиб, унинг иштирокида тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Шунингдек, қидирувда бўлган айбланувчи Жавлон Юнусов Жанубий Корея Республикасида қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍59😱4
Президентга “Ўзавтосаноат”нинг режалари ҳақида ахборот берилди

Мамлакатимиз саноатида автомобилсозлик улуши 10 фоизни ташкил этади. Ўтган ўн ойда 338 мингта енгил автомобиль ишлаб чиқарилган.

Келаси йил 450 мингта автомобил ишлаб чиқариш ва экспортни 700 миллион долларга етказиш мақсад қилинган.

Жиззахда “BYD” компанияси билан ҳамкорликда электромобил заводи барпо этилган. Ҳозирда у ерда Chazor ва Song Plus Champion каби машиналар ишлаб чиқарилмоқда. Иккинчи босқичда электромобиллар сонини йилига 200 минг донага, учинчи босқичда 500 минг донагача етказиш кўзда тутилган.

Давлат раҳбари томонидан кооперация асосида маҳаллий корхоналарга буюртмаларни шакллантириш вазифаси қўйилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍44🤓4😱3🤷32🎄2
❗️ Ўтган йилги қишда 9 минг гектар боғ ва 4 минг гектар узумзорни совуқ урган эди. Оқибатда 207 минг тонна ҳосил нобуд бўлди.

Президент бундай об-ҳаво шароитларида деҳқонлар зарарининг олдини олиш бўйича топшириқ берган эди. Шунга мувофиқ, хорижий мутахассислар билан бирга “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унинг қабул қилиниши деҳқон ва фермерларнинг иқтисодий ҳимоясини таъминлайди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍355
Шавкат Мирзиёев Миллий олимпия қўмитаси раиси этиб сайланди

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Бош ассамблеяси бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Миллий олимпия қўмитаси раиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилди ва бир овоздан сайланди.

Шунингдек, Бош ассамблея МОҚ раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Отабек Умаровни, раис ўринбосари лавозимига Шерзод Ташматовни, қўмита бош котиби лавозимига Ойбек Қосимовни сайлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍74😱19😢13🤓6🎅54🕊2👀2
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

Қонун лойиҳасининг концепцияси юзасидан бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров маъруза қилмоқда.

Лойиҳада аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш учун Давлат бюджети харажатларининг ижтимоий йўналтирилганлигини сақлаб қолинмоқда.

Хусусан, камбағалликни қисқартиришга жами 20 трлн. сўм маблағ ажратилмоқда. Ижтимоий ҳимояга ажратилаётган маблағларнинг манзиллилигини кучайтириш ва самарадорлигини таъминлашга қаратилган чоралар лойиҳада ўз аксини топган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍38😢3👀3❤‍🔥22😱1
❗️Маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади

Президент қарорига (ПҚ-400-сон, 22.11.2024) кўра, давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи қуйидаги миқдорларда оширилади:

2025 йил 1 январдан бошлаб – 20 фоизга;

2025 йил 1 июлдан бошлаб – яна 15 фоизга оширилади.

Шунингдек, маданият муассасалари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг иш самарадорлигини баҳолаш (KPI) тизими жорий қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍68😱18🤷822