1 декабрь куни Фарғона водийсидан бошқа барча ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
"Ўзгидромет"нинг маълум қилишича, ҳафта охирига бориб республиканинг аксар аҳолиси қор ҳодисасининг гувоҳи бўлиши мумкин.
1 декабрдан 2 декабрга ўтар кечаси ҳаво ҳарорати 0 даража ва ундан пасайиши прогноз қилинмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook

👍26😱7🎅6❤🔥1🔥1😢1
Тошкентда жамоат транспортини тун-у кун ишлаш режимига ўтказиш режалаштирилмоқда
Стратегик ислоҳотлар агентлиги Ўзбекистонда тунги иқтисодиётни янада ривожлантириш масалаларини ўрганиб, тегишли таклифлар тайёрлади.
Хусусан, қуйидагилар таклиф этилмоқда:
➖ 2025 йил 1 февралдан тунги иқтисодиёт ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ишчи гуруҳ тузиш;
➖ кўнгилочар муассасаларнинг жума ва шанба кунлари кеча-кундуз ишлаши ҳамда уларнинг иш соатларига қўйилган чекловларни бекор қилиш
➖ туристик жозибадор зоналарни аниқлаш ва уларда тунги тадбирлар учун жойларни ташкил этиш;
➖ Тошкент шаҳридаги жамоат транспортини (автобуслар, трамвай, метро) кеча-кундуз ишлаш режимига ўтказиш;
➖ тунги муассасалар, жамоат транспорти йўналишлари ва махсус таклифлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган “Тунги Тошкент” электрон платформасини яратиш;
➖ тунги иқтисодиёт учун маълум ҳудудларни модернизация қилиш, кўчаларни ёритишни кучайтириш ҳамда аҳоли ва сайёҳлар учун қўшимча қулайликлар яратиш.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, “Ўзбекистонда тунги иқтисодиётни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони лойиҳасини ишлаб чиқиш, шунингдек, тунги иқтисодиёт соҳасида лицензиялаш тизимини ислоҳ қилишни назарда тутувчи қонунни тайёрлаш мақсадга мувофиқлиги таъкидланган.

👍65👏10❤3👨💻2⚡1😱1
Президент Шавкат Мирзиёев хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳолати ва келгуси йилги режалар муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди.
Таъкидланишича, ўтган 10 ойда мамлакатимизга 26 млрд доллардан зиёд хорижий инвестиция киритилган. Бу – ўтган йилга нисбатан 1,7 баробар кўп. Шундан қарийб 24 млрд доллари тўғридан тўғри сармоялардир.
Киритилган инвестициялар ҳисобига 6,3 мингта корхона ишга тушган, улар 30 трлн сўмлик қўшилган қиймат яратган, экспорт 305 млн долларга ошган. Энг муҳими, буларнинг натижасида 163 мингта юқори даромадли иш ўрни очилган.
Ноябрь-декабрь ойларида яна 8,6 млрд доллар инвестиция келиши кутилмоқда.
Йиғилишда халқаро молиявий институтлар ва хорижий давлатлардан маблағ жалб этиш ҳажмлари ва йўналишларини яна бир бор кўриб чиқиш вазифаси қўйилди. 2025 йил учун лойиҳаларни тармоқ ва ҳудудлар кесимида, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик ва хусусий сармоялар йўналишида аниқ белгилаб олиш муҳимлиги таъкидланди.

👍93❤3😱3🔥2🎄1💘1
❗️Президентнинг тегишли фармонлари билан:
Эркинжон Оқбутаевич Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.
Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Адиз Музафарович Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Telegram | Instagram | Facebook
Эркинжон Оқбутаевич Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.
Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Адиз Музафарович Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Telegram | Instagram | Facebook
👍48🤷27😢14❤1👨💻1🤝1
Шавкат Мирзиёевга ижтимоий муҳитни мустаҳкамлаш ҳамда диний маърифатни ривожлантириш борасидаги ишлар ҳақида ахборот берилди.
Ҳаж квотаси аввалгига қараганда 2 карра оширилди. Кейинги етти йилда 60 мингдан зиёд юртдошимиз ҳаж амалларини бажарди. Умра сафарларини ташкил қилиш қонуний тартибга солинди.
30 минг фуқаро “Қуръони карим ва тажвид” курсларини тамомлади. “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ҳам 90 та зиёратгоҳ таъмирланиб, ободонлаштирилди.
Қўқон ва Марғилон шаҳарлари тажрибаси асосида маҳаллаларда “Оқсоқоллар ва ота-оналар кенгашлари” тузилгани бунда муҳим ўрин тутмоқда. Юртимиз ҳожиларининг “Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” деган ташаббуси ҳам ижтимоий вазиятни яхшилашда ижобий қадам бўлди.

👍39😱3❤2
❗️Ўзбекистонда ҳафта охирида қор ёғиши кутилмоқда
Ўзгидромет 29 ноябрдан 2 декабр кунига қадар республикада беқарор об-ҳаво кутилиши бўйича тезкор огоҳлантириш билан чиқди.
Унда ноябрнинг сўнгги икки кунида республикада нам ҳаво, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлиши, айрим ҳудудларда кучли ёғиши, декабрнинг бошида ҳудудларда ҳаво ҳароратининг тунда ноль даражадан пасайиб кетиши келтирилган.
Республиканинг кўплаб ҳудудларида 30 ноябрь ва 1 декабрда мавсум учун илк қор ёғиш ҳодисалари кузатилиши мумкин.

👍25⚡6🕊2
Президент:
“Оилавий тадбиркорлик” дастуридаги 100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади.
Ким минитракторда хизмат кўрсатса, ўзини ўзи банд қилган бўлади ва уларга мамлакатимизда чиқадиган техника учун 30 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади.

👍68❤4😱2❤🔥1
Битта жисмоний шахсга битта банк картаси берилиши бўйича меъёрлар ўрнатилаётганлиги тўғрисида ахборот ҳақиқатга тўғри келмайди — Марказий банк
Банк карталари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операцияларнинг олдини олиш, фирибгарлик схемаларида жисмоний шахсларга тегишли ҳисобварақлар ва банк карталари иштирокини камайтириш мақсадида банклар томонидан битта жисмоний шахсга (битта ЖШШИРга) карталар сонини (виртуал ва кобейджинг карталарини инобатга олган ҳолда) вақтинчалик битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача белгилаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Бунда ушбу талаб чет эл валютасида очилган банк карталарига нисбатан татбиқ этилмаслиги кўзда тутилмоқда.

👍42❤2😱1
Ўзбекистон Хитой билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлади.
Шу билан, Ўзбекистон билан ташкилотга аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлаган давлатлар сони 22 тага етди.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистон АҚШ билан ҳам музокараларни якунлаган эди.
Telegram | Instagram | Facebook
Шу билан, Ўзбекистон билан ташкилотга аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлаган давлатлар сони 22 тага етди.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистон АҚШ билан ҳам музокараларни якунлаган эди.
Telegram | Instagram | Facebook
👍39😱3🔥2🕊2❤🔥1❤1🎅1🎄1
Бухорода қатор тайинловлар амалга оширилди:
➖ Ҳаёт Давлатов Пешку тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Когон шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.
➖ Акмал Остонов Вобкент тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Қоровулбозор тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.
➖ Миршакар Тўрабоев Когон шаҳар ҳокими этиб тайинланди. У бунга қадар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
➖ Ўткир Ҳамроев Қоровулбозор тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунгача вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарати ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.

👍55🤷9❤2
Қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталафот ўтказиш, истеъмолчиларга ёқилғи-энергия ресурсларини барқарор етказиб бериш ҳамда уларни тежаш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйган айрим раҳбарларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши қабул қилинди.
Мазкур ҳужжатга асосан ҳудудлардаги бир қатор масъулларга интизомий жазо қўлланилган.
Хусусан, электр энергияси ва табиий газни иқтисод қилиш бўйича белгиланган режага амал қилмагани, энергия ресурсларидан фойдаланишда лимитдан ошишига йўл қўйгани ҳамда назоратни таъминламагани учун Оқолтин тумани ҳокими К.Эрназаров, Мирзаобод тумани ҳокими О.Рахмонқулов, Бўстонлиқ тумани ҳокими Ж.Ахмедов, Бекобод тумани ҳокими Ш.Дўсбеков, Зангиота тумани ҳокими Э.Рустамов, Тошкент тумани ҳокими С.Эргашев, Янгийўл тумани ҳокими О.Атауллаев, Қўқон шаҳар ҳокими М.Усмонов, Боғдод тумани ҳокими Ғ.Солиев, Бешариқ тумани ҳокими Р.Жўраев, Сўх тумани ҳокими С.Саидмусаев, Фурқат тумани ҳокими Э.Асронкуловга “ҳайфсан” берилди.
Шунингдек, электр энергияси ва табиий газ талон-торож қилинишига йўл қўйгани учун Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев, Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари К.Комилов, Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ғ.Муродхўжаев, Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари О.Султанбеков, Андижон тумани ҳокими Б.Юлдашев, Беруний тумани ҳокими И.Хидировга “ҳайфсан” эълон қилинди.
Бундан ташқари, ҳудудларда аҳолига кўмир тарқатишни кечиктириш, сифатсиз кўмир тарқатиш каби ҳолатлар жуда кўп кузатилгани ҳамда ушбу ҳолатларни зарур даражада назоратга олмагани учун “Ўзбеккўмир” АЖ бош директори ўринбосари Э.Якубов охирги марта огоҳлантирилди.
Фармойиш билан тегишли вазирлик ва идораларга кўрсатилган шаҳар ҳамда туманлар сектор раҳбарлари фаолиятига баҳо бериб, уларга нисбатан тегишли чора кўриш ҳамда натижалари тўғрисида бир кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш топширилди.

👍83😱5😢4❤2🔥1
Конституция байрами арафасида дам олиш кунлари қандай бўлади?
Бу йил 8 декабрь — Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун ҳафтанинг якшанба кунига тўғри келади.
Меҳнат кодексига асосан, байрам кунлари якшанбага тўғри келса, душанба куни дам олиш кунига қўшиб берилади.
Шунга кўра, байрам арафасида дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:
7 декабрь, шанба – ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;
8 декабрь, якшанба – байрам куни, барчага дам олиш куни;
9 декабрь, душанба – барчага қўшимча дам олиш куни;
10 декабрь, сешанба – барчага иш куни.

👍75😱2💯2🎉1🎄1
❗️Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар ўрнатилади
Президент томонидан имзоланган Қонун билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга, қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлардан, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга доир тақиқлар белгиланди.

👍45😢3❤2🫡1
❓Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?
Бу йилги Янги йил байрамида беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет 5 кун, олти кунликлар 4 кун дам олишади.
Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:
▪️ 28 декабрь, шанба — ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;
▪️ 29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;
▪️ 30 декабрь, душанба — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабрь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни.
▪️ 31 декабрь, сешанба — Президент фармони асосида барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
▪️ 1 январь, чоршанба — Янги йил байрами, дам олиш куни;
❗️14 декабрь (шанба) — иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун иш куни.

👍50🤷12❤5⚡3❤🔥3
Туман ва шаҳарларда жиноят ишлари бўйича тергов судьялари тайинланди
Президентнинг 2024 йил 10 июндаги фармонига асосан, 21-28 ноябрь кунлари Судьялар олий кенгаши томонидан барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри туманларида тергов судьялари тайинланди. Судьялар рўйхати бу ерда.
Янги тайинланган тергов судялари 2025 йил 1 январдан вазифаларига киришади. Унга қадар улар ҳозирги лавозимларида фаолиятларини давом эттиради.

👍23
Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари-2025 мезбонлиги Тошкентдан Баҳрайнга кўчирилди
Осиё олимпия кенгаши Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган ўсмирлар ўртасидаги III Осиё ўйинлари бекор қилинганини эълон қилди.
Тадбир 2025 йилда Баҳрайнда ўтказилади. Ижроия кенгаши ўз қарорига изоҳ бермаган.
Telegram | Instagram | Facebook
Осиё олимпия кенгаши Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган ўсмирлар ўртасидаги III Осиё ўйинлари бекор қилинганини эълон қилди.
Тадбир 2025 йилда Баҳрайнда ўтказилади. Ижроия кенгаши ўз қарорига изоҳ бермаган.
Telegram | Instagram | Facebook
😱22🤷11👍10👀3💘2🤷♀1
ООК расмий баёноти: Ўзбекистон Ёшлар Осиё ўйинлари мезбонлигидан ўзи воз кечган
Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Ўзбекистон мезбонликдан чиққанидан кейин 2025 йилги Осиё ёшлар ўйинлари Баҳрайнда ўтказилишини эълон қилди.
ООК Ижроия кенгашининг 2 декабрь куни бўлиб ўтган онлайн йиғилишида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ООКга 2025 йил сентябрь ойида Олимпия шаҳри қурилиши режалаштирилганидек, ўйинларни ўтказа олмаслиги ҳақида хат юборгани эшитилди.
ООК Бош директори жаноб Ҳусаин Ал Мусаллам 2025 йилги ўйинлар ёш чекловлари ва саралаш бўйича 2026 йилда Сенегалнинг Дакар шаҳрида бўлиб ўтадиган ёшлар Олимпия ўйинлари билан боғлиқлигини, шунинг учун Осиё ўсмирлар ўйинларини кейинга қолдириш мумкин эмаслигини айтди.
Баҳрайн олимпия қўмитаси, спорт майдончалари, турар жой ва тиббий хизматлар нуқтаи назаридан 2025 йилда ўйинларни ўтказишга тайёр эканликларини билдирди.
Баҳрайн Олимпия қўмитаси Бош котиби жаноб Фарис Ал Кухежи ўсмирлар ўртасидаги Осиё ўйинлари раҳбарият, хусусан, БОК президенти шайх Холид бин Ҳамад Ал-Халифа томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини таъкидлади.
ООК Ижроия кенгаши 2025 йилда ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларининг Баҳрайнда ўтказилишини бир овоздан маъқуллади ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига барча сармоялари учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистон келажакда йирик тадбирларга мезбонлик қилиши мумкинлигини айтди.

👍37😱10🤷6❤5🤩3👨💻2😢1🤓1
Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон фуқароларининг БААга киритилмаётгани билан боғлиқ вазият муҳокама қилинди
2 декабрь куни ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистондаги элчиси Саид Матар ал-Қамзийни қабул қилди.
Учрашувда томонлар сўнгги кунларда Ўзбекистон фуқароларининг Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудига киришларида кузатилаётган қийинчиликлар билан боғлиқ вазият бўйича фикр алмашди.
Мавжуд ҳолатни имкон қадар қисқа муддатларда ҳал қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўришга келишиб олинди.

👍35🤷6⚡4🎄4🔥3😱1🤩1
Mahalla yettiligi VM-801 Qaror.pdf
1.6 MB
“Маҳалла еттилиги” ижтимоий профилактика билан шуғулланди
Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 30 ноябрдаги қарори билан:
“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Мазкур низом ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишда маҳалла раиси, профилактика инспектори, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори, шунингдек бошқа давлат ташкилотлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик механизмларини белгилайди.
Қарорга кўра, ИИВ “маҳалла еттилиги” ва ижтимоий профилактикага кўмаклашувчи давлат ташкилотларига “E-ijtimoiy profilaktika” ахборот тизимидан фойдаланиш имкониятини яратади.

👍17🤝3❤2⚡1😱1💯1🫡1