Segment.uz
60.7K subscribers
5.05K photos
1.16K videos
51 files
4.94K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
#Жадидлар_дафтари

Фикр агар яхши тарбият топса,
Ханжар, олмосдан бўлур ўткур.
Фикрнинг ойинаси олурса занг,
Руҳи равшан замир ўлур бенур.

Абдулла Авлоний

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда #Вебинар

Жорий йилнинг 22 январь куни 17:00 да “Олий таълимга қабул қилиш тизими, жараёни, муаммолари ва ечимлари: Ўзбекистон ва жаҳон тажрибаси” мавзусида вебинар ўтказилиши режалаштирилган.

🖥 Вебинарда олий таълим муассасаларига қабул қилиш жараёни, талабаларнинг қамрови каби масалалар кенг муҳокама этилиши кутилмоқда. Барча қизиқувчилар иштирок этиши мумкин.

Шунингдек, вебинарда қатнашувчилар "Эл-юрт умиди" жамғармаси расмий сайтида белгиланган тартибда https://webinar.eyuf.uz рўйхатдан ўтишлари сўралади.

👉🏻Видеоконференцияга масъуллар Zoom платформаси орқали zoom.us/j/2026300504 ҳаволаси орқали боғланишлари ва иштирок этишлари мумкин.

Батафсил:
https://eyuf.uz/site/view?id=260

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Давлат_хизматидаги_аёлларга_имтиёз

⌚️3 ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ташкилотларида ишлаётган аёлларга иш вақтининг ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.

💰Иш вақтининг қисқартирилган муддати чоғида ушбу аёллар меҳнатига ҳақ ҳар кунги тўлиқ иш муддати чоғида тегишли тоифадаги ходимлар учун белгиланган миқдорда тўланади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: Мўъжиза
Давомийлиги: 03:50 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

🇺🇿 Прокурорлар Мурожаатномага муносабат билдирди, энди моҳиятини кенг аҳолига етказишади

Хабарингиз бор, мамлакатимизда “Янги марралар, якдил қадамлар” шиори остида Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини англашга бағишланган тадбирлар бошланган. Ягона мақсад — тарихий ҳужжат моҳиятини давлат хизматчилари орқали халқимизга етказиш ва ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланганлигини тўлақонли англаб етган халқнинг кайфияти кўтариш, турмушини яхшилашга эришиш.

🔷Шундан тадбирлардан бири Бош прокуратурада бўлди. Унда спикерлар ҳужжатда белгилаб ўтилган масалалар, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, шунингдек, бу саъй-ҳаракатларнинг ижобий самараси юзасидан тушунтиришлар берди.

Тадбирда Бош прокуратура, Бош прокуратура Академияси масъуллари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва уларга тенглаштирилган прокурор-тергов ходимлари(онлайн) иштирок этди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Президент_ташрифи

Шавкат Мирзиёев: Маҳалла раиси – Президентнинг қуйи бўғиндаги устуни

🔷 Давлатимиз раҳбари Юнусобод туманидаги “Янгибоғ” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, бу ерда амалга оширилган ишлар билан танишди. Маҳаллада 7 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. 2 мингдан зиёд оила мавжуд.

Тумандаги маҳаллалар фаоллари билан мулоқот бўлди.

– Маҳалла раиси – Президентнинг қуйи бўғиндаги устуни. Маҳалланинг иқтисодиётини ўзгартирсак, жамиятимиз ўзгаради. Бунинг учун ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастуридан самарали фойдаланиш керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Кўп қаватли уйларга сифатли хизмат кўрсатувчи бошқарув компанияларини ташкил этиш, ички йўлларни таъмирлаш, маиший хизматларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Президент_ташрифи

Юнусобод туманини ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

🔷 Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри туманларининг ҳоким ва сектор раҳбарлари, Юнусобод тумани маҳалла раислари, ёшлар билан мулоқот қилди.

Пойтахтимизда маҳаллабай ишлаш тизими барча туманларда жорий этилмоқда. Шу мақсадда махсус ишчи гуруҳ томонидан Юнусобод туманидаги 63 та маҳалланинг ривожланиш даражаси, мавжуд муаммо ва имкониятлари ўрганилгани қайд этилди.

Юнусобод туманини 2021-2022 йилларда комплекс ривожлантириш дастури ишлаб чиқилгани таъкидланди.

Йиғилишда маҳалла раислари ўз ҳудудидаги муаммоларни бартараф этиш, шароитларни яхшилаш, янги корхоналар ташкил қилиш бўйича таклифларини айтди. Давлатимиз раҳбари бу бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

Олий судда ўзгаришлар кўп, Мурожаатноманинг моҳиятини етказиш учун давлат хизматчилари аҳолининг барча қатламларига тушади

🔷 Олий судда видеоконференцалоқа режимида Президент Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

🔷 Тадбирда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган шиддатли ислоҳотлар инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлашга қаратилгани алоҳида таъкидланди. Соҳада 40 дан ортиқ қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Тадбирда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни либераллаштириш, ижтимоий соҳа ҳамда ташқи сиёсат масалалари бўйича устувор вазифалар белгилангани алоҳида таъкидланди.

Эндиликда судялар Мурожаатнома мазмун-моҳиятини кенг аҳолига етказиш ва шу орқали уларнинг турмушини яхшилаш йўлида ҳам фаолиятларини олиб боришади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#Мақом_вақти

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Уффори мустаҳзоди наво”

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BadanTarbiya

Хайрли тонг. Сизлар билан эрталабки бадантарбия машқларини бажарамиз.

🔷 Эрталабки бадантарбия – соғлиқ гарови

Ёшлигингиз, саломатлигингиз ҳамда ишчанлик қобилиятингизни сақлашга ҳаракат қилинг!

Буюк ҳаким Абу Али ибн Сино таъкидлаганидек, “Бадантарбия – соғлиқни сақлашда улуғвор усулдир”.

☝️ Ҳар тонг, соат 07.00 да барчамиз биргаликда бадантарбия қиламиз.

Тонгингиз хайрли бўлсин! Кунингиз эса мазмунли ўтсин!

#Саломат_бўлинг

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz