Segment.uz
61.2K subscribers
5.06K photos
1.17K videos
52 files
4.99K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
#Кун_ҳикмати

Ноқис улдирким, ўзин комил дегай,
Комил улкин, нуқин исбот айлагай.

Алишер Навоий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Audio
#Сатрларда_Ватан_мадҳи

Бошинг эгиб, таъзим айла, шукрона айт,
Сени гулдек эркалаган чаман учун.
Осмонларда юрган бўлсанг, тупроққа қайт,
Айтгил, дўстим, нима қилдик Ватан учун?

Иқбол Мирзо,
Ўзбекистон халқ шоири

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash #Vatan_madhi

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Президент_ташрифи #Бунёдкорлик #Юнусобод

🇺🇿Шавкат Мирзиёев:
Яккаю ягона битта мезон бор — халқ билан ҳамнафас бўлиб ҳаракат қилсак, натижаларга эришамиз

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Президент_университети #Ёшлар_сиёсати_амалда

Ўзбекистонда илк Президент университети очилади

🔷 Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев пойтахт туман ҳокимлари,сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва Юнусобод тумани ёшлари билан учрашувда маълум қилди.

— Биз Президент университетини қурамиз. Оксфорд таълимини биринчи марта Ўзбекистонда жорий қилмоқчимиз. Британиянинг таълим соҳаси дунёда биринчи ўринда туради. Биз янги Президент мактабларини очдик, энди 8000 талабага мўлжалланган янги Президент университетини очамиз. Педагоглар чет элдан келади, — деди давлат раҳбари. — Бизнинг болаларимиз чет элга кетишади, уларнинг 50 фоизи қайтиб келмайди. “Энг катта ақл” кетаяпти. У ердаги шароит уларга ёқади, ойлик катта. Аммо энди мен шу шароитларни яратиб, уларни ўзимизда ўқитмоқчиман. Кетмасин болаларимиз.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Парламентга_Мурожаатномадан #Иқтибос #Мотивация

Агар катта авлоднинг билими ва тажрибасини, узоқни кўра олиш фазилатларини, ёшларимиздаги ғайрат-шижоат, мардлик ва фидойилик билан бирлаштира олсак, кўзлаган марраларга албатта етамиз.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Давлат_хизматчилари_учун_махсус

🇺🇿 Бугун давлат хизматчилари учун ташкил этилаётган сиёсий-маърифий ўқув соатлари турли соҳаларда ижобий самарасини бера бошлади. Ушбу махсус соатлар давлат хизматчиларининг сиёсий қарашларини ривожлантириш, маънавий дунёқарашини бойитиш ҳамда табиий етакчилик қобилиятларини янада шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Ушбу лавҳада ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ташкил этилган навбатдаги сиёсий-маърифий ўқув соати ҳақида фикр борган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Мурожаатнома_2021 #Инфографика

🔷 Ўзбекистон Президенти Мурожаатномада маҳалла институтини такомиллаштиришга ҳам алоҳида тўхталди.

Ҳар бир туман бюджети харажатларининг 5 фоизи маҳаллалардаги муаммоларни ечишга сарфланади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#Мақом_вақти

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Ватан шаҳнози”

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Мурожаатнома_2021 #Инфографика

Шавкат Мирзиёев:
2020 йил аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида туб бурилиши йили бўлди. 2021 йилда ҳам бу соҳада ишлар жадал давом этади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Жадидлар_дафтари

🔷 Ҳар бир миллатнинг саодати ва иззати, албатта, шу миллат оилаларининг интизомига таянади. Қаерда оила муносабати кучли интизомга таянса, мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли бўлади.

Aбдурауф Фитрат

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
2021 йил учун Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этинг!

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди.

🕐Умумхалқ муҳокамаси 2021 йилнинг 27 январь кунига қадар бўлиб ўтади.

Сиз ҳам мазкур жараёнда иштирок этиб, давлат дастури лойиҳасига таклифларингизни билдиришингиз мумкин.

❗️Бунинг учун 2021.strategy.uz сайтига кириб, таклифларингизни қолдиринг.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Фармон лойиҳасига кўра, 2021 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳаси тасдиқланиши назарда тутилган. Лойиҳа 276 банддан иборат.

Дастурнинг дастлабки лойиҳасини тайёрлашда Олий Мажлис палаталари, барча вазирлик ва идоралар, хорижий ташкилотлар экспертлари, жамоатчилик вакилларининг 3 мингдан ортиқ таклиф ва фикр-мулоҳазалари атрофлича муҳокама қилинди. ОАВ ва ижтимой тармоқлардаги танқидий материалларнинг таҳлили ўтказилди, аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Фармон лойиҳаси jamoatchilik.uz платформасига жойлаштирилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: Гавҳар соҳиби
Давомийлиги: 04:22 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Янги_марралар_якдил_қадамлар

🇺🇿 Президент Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ТИВ йиллик режасига киритилди

🔷 Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор йўналишлар Ташқи ишлар вазирлигида ташкил этилган тадбирда муҳокама қилинди. Тадбирда тизим раҳбарияти, вакиллари, спикерлар иштирок этди.

Учрашув давомида ТИВ ва Ўзбекистоннинг хорижий ваколатхоналари фаолиятига янгича ёндашилаётгани ва бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз борди.

Ўзбекистоннинг очиқ, ташаббускор ва конструктив ташқи сиёсати изчиллигини таъминлаш вазирлик фаолиятида бирламчи эканлиги таъкидланди. Ташқи сиёсатнинг барча жабҳалари бўйича Мурожаатномада белгиланган вазифаларни бажариш механизми ТИВ ва Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналари 2021 йилги иш режасига киритилгани маълум қилинди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Kун_ҳикмати

Ҳар бир киши асосан қўлидан келадиган ва ўзига ярашадиган ишга уриниши зарур.

Арасту

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Мурожаатнома_2021 #Инфографика

🔷 Давлат бошқарувидаги ислоҳотлар, аввало халққа хизмат қилади. Барча соҳалар босқичма-босқич рақамлаштирилади. Бу ислоҳотлар ўз навбатида халққа қулайлик яратиб, оворагарчилик ва бюрократиянинг олдини олади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz