Segment.uz
60.6K subscribers
5.04K photos
1.16K videos
51 files
4.94K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
#Бунёдкорлик #Халқ_учун

Сергелида энди тирбандлик камаяди

Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини лойиҳалаштириш 2017 йилда бошланган эди. Қурилишнинг бориши давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида бўлди.

Узунлиги 7 километрлик мазкур темир йўлда бешта бекат барпо этилган. Метрополитеннинг “Олмазор” бекати билан оралиқда 580 метрлик тоннел қурилиб, ерусти ва ерости йўллари боғланган.

🔷 Бекатлар миллий дизайн асосида пардозланган, замонавий технологиялар, электрон тўловли турникетлар, эскалатор ва лифтлар билан жиҳозланган. Бу йўналишда 214 нафар ходим йўловчиларга хизмат кўрсатади.

☝️ Ушбу йўналишда кунига 35 мингтагача одам қатнаши мумкин. Шу боис у ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий, ҳам экологик жиҳатдан улкан аҳамиятга эга.

Масалан, Сергели туманини пойтахтимиз маркази билан боғловчи автомобиль йўли аксар ҳолларда тирбанд бўлади. Оқибатда ёқилғи сарфи ортиб, атмосферага катта миқдорда зарарли газлар чиқади. Одамлар манзилига кечикиб, асабийлашади. Янги ерусти метроси эса аҳолига жуда катта қулайлик яратади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқ_учун_қулайлик #Рақамли_иқтисодиёт

🇺🇿 Биометрик паспортни ID-картага алмаштириш
учун онлайн ариза топшириш мумкин

Юртдошларимизнинг ҳам вақтини, ҳам маблағини тежаш мақсадида ягона портал (my.gov.uz) орқали биометрик паспортни ID-картага алмаштириш учун ариза топшириш имкони яратилди.

Бу ҳақда Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ахборот хизмати хабар берди(видео).

Эслатиб ўтамиз, айни дамда биопаспортларни ID-картага алмаштириш жараёни бошланган.

👉 Хизматдан фойдаланиш учун ушбу ҳаволага ўтишингиз мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Халқ_учун_қулайлик

🔰 Жорий йил 1 июндан бошлаб, пенсия тайинлашда 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажини шахснинг меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар асосида, тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисоблаш тартиби жорий этилмоқда.

Бунинг натижасида, йил якунига қадар 100 минг, келгуси йилда яна 200 минг фуқаро ортиқча сарсон бўлмай пенсия олиш имкониятига эга бўлади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Халқ_учун_қулайлик

Тошкент автовокзалидаги рейслар қайта тикланди

Тошкент автовокзали расмий канали Тошкент автовокзалидаги шаҳарлараро рейслар қайта тикланганлигини маълум қилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz