#Президент_ташрифи #Бунёдкорлик
🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари, корхоналар фаолияти билан танишмоқда.
🔷 Дастлаб Олий Мажлис Сенатининг янги биноси қурилиши кўздан кечирилди. Ислом Каримов кўчасидаги 6 қаватли эски бино тубдан реконструкция қилиниб, қўшимча объектлар барпо этилмоқда. Бугунги кунда муҳандислик тармоқлари монтаж қилиняпти.
Парламент юқори палатасининг самарали фаолияти учун қулайликларни ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz

#Президент_ташрифи
🔷 Шавкат Мирзиёев: Заргарлик соҳаси миллий анъаналарни тиклаш, ўзлигимизни англаш нуқтаи назаридан ҳам катта пойдевор
Президент Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманида фаолият бошлаган заргарлик корхонаси билан танишди.
✅ Бу ерда қиймати қарийб 21 млн доллар бўлган лойиҳа доирасида йилига 6 тонна заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш қуввати ташкил этилган. Маҳсулотларнинг 15 фоизини Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон ва бошқа давлатларга экспорт қилиш режалаштирилган.
— Заргарлик халқимизда азалдан бўлган, бугун ҳам бор, — деди Шавкат Мирзиёев. — Бизнинг мақсадимиз — ёшларни замонавий технологиялар ва дизайнга ўргатиб, камида 10 минг нафар йигит-қизни иш билан таъминлаш, Ўзбекистон миллий брендини жаҳон бозорига чиқариш. Юртимизда хомашё, қўли гул ҳунармандлар бор. Бу соҳа миллий анъаналарни тиклаш, ўзлигимизни англаш нуқтаи назаридан ҳам катта пойдевор.

Шавкат Мирзиёев: Маҳалла раиси – Президентнинг қуйи бўғиндаги устуни
🔷 Давлатимиз раҳбари Юнусобод туманидаги “Янгибоғ” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, бу ерда амалга оширилган ишлар билан танишди. Маҳаллада 7 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. 2 мингдан зиёд оила мавжуд.
Тумандаги маҳаллалар фаоллари билан мулоқот бўлди.
– Маҳалла раиси – Президентнинг қуйи бўғиндаги устуни. Маҳалланинг иқтисодиётини ўзгартирсак, жамиятимиз ўзгаради. Бунинг учун ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастуридан самарали фойдаланиш керак, – деди Шавкат Мирзиёев.
✅ Кўп қаватли уйларга сифатли хизмат кўрсатувчи бошқарув компанияларини ташкил этиш, ички йўлларни таъмирлаш, маиший хизматларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Юнусобод туманини ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди
🔷 Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри туманларининг ҳоким ва сектор раҳбарлари, Юнусобод тумани маҳалла раислари, ёшлар билан мулоқот қилди.
✅ Пойтахтимизда маҳаллабай ишлаш тизими барча туманларда жорий этилмоқда. Шу мақсадда махсус ишчи гуруҳ томонидан Юнусобод туманидаги 63 та маҳалланинг ривожланиш даражаси, мавжуд муаммо ва имкониятлари ўрганилгани қайд этилди.
Юнусобод туманини 2021-2022 йилларда комплекс ривожлантириш дастури ишлаб чиқилгани таъкидланди.
✊ Йиғилишда маҳалла раислари ўз ҳудудидаги муаммоларни бартараф этиш, шароитларни яхшилаш, янги корхоналар ташкил қилиш бўйича таклифларини айтди. Давлатимиз раҳбари бу бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Президент_ташрифи #Бунёдкорлик #Юнусобод
🇺🇿Шавкат Мирзиёев: Яккаю ягона битта мезон бор — халқ билан ҳамнафас бўлиб ҳаракат қилсак, натижаларга эришамиз
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🇺🇿Шавкат Мирзиёев: Яккаю ягона битта мезон бор — халқ билан ҳамнафас бўлиб ҳаракат қилсак, натижаларга эришамиз
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Президент_ташрифи #Олот
Президент иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган илк сафарини Ўзбекистоннинг энг чекка ҳудудларидан бошлади
🔷 2020 йил 27 апрель куни Бухоро вилоятига жанубдан кучли шамол кириб келган эди. Уй-жойлар, инфратузилма ва экинларга катта зарар етказганди.
Давлатимиз раҳбари зудлик билан у ерга етиб бориб, табиий офат оқибатларини бартараф қилиш бўйича топшириқлар берган эди.
✅ Бу галги сафар чоғида Президент вертолётда ушбу ишлар қамровини кўздан кечирди.
Хусусан, Олот, Қоракўл, Жондор, Ромитан, Пешку ва Шофиркон туманларида 45 мингта уй, 204 та кўп қаватли турар жой таъмирланган. Мингдан ортиқ ижтимоий соҳа ва тадбиркорлик объектлари, йўллар, электр, газ ва алоқа тармоқлари тикланган.
🤝 Айни пайтда давлатимиз раҳбари шу ерлик аҳоли билан мулоқот қилмоқда.

#Бухоро #Президент_ташрифи
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи ҳақидаги махсус репортажни қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/mEUAOu9DB48
www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/412602719856072