Segment.uz
59.3K subscribers
5.03K photos
1.16K videos
47 files
4.89K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев Telegram канали бор дунё мамлакатлари етакчилари ичида кучли учликда бормоқда

Telegram асосчиси Павел Дуров давлат раҳбарларининг мессенжердаги расмий каналларини эълон қилди. У яқинда Бразилия ва Туркия давлат раҳбарларининг ҳам бу қаторга қўшилганлигини қайд этди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Сифатли_таълим

Ўқувчиларнинг 96 фоизи мактабга чиқди

🔷 11 январ, душанбадан бошлаб мактаб ўқувчиларининг қишки таътили тугади ва дарс жараёнлари бошланди. Дастлаб таълим тўлиғича анъанавий тарзда ўтказилишини эълон қилган Халқ таълими вазирлиги кейинчалик онлайн шаклдаги таълим ҳам сақланиб қолишини билдирган эди.

Таътилдан сўнг, 12 январь куни мактаб ўқувчиларининг 95 фоизи, 13 январда эса 96 фоизи анъанавий таълимни танлаб, мактабга борди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: Нотўғри хулоса
Давомийлиги: 02:50 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Президент ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг бир гуруҳига орден ва медаллар топширди.

— Армия фақат қурол ва аслаҳа билангина кучли ҳисобланмайди, балки она Ватан учун жонини аямайдиган ҳарбийлар билан қудратлидир, – деди Шавкат Мирзиёев.

Олий Бош Қўмондон бугун жойларда юксак давлат мукофотларини қабул қилиб олаётган барча ҳарбий хизматчиларни ҳам самимий табриклади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Kун_ҳикмати

Юртни обод қиламан деган киши ўзи обод бўлади.

Абдулла Қаҳҳор

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев унвон тўғрисидаги гувоҳномаларни, орден ва медалларни тантанали равишда топширди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Siyosiy_marifat_soati

Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтди

Айни пайтда Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Ушбу сиёсий-маърифий соатда спикерлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

❗️Сиёсий-маърифий соатни Давлат бошқаруви академиясининг YouTube'даги каналида ушбу ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Самарқандда Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейи ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

🔷 Лойиҳа билан Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Республика маънавият ва маърифат маркази, Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Самарқанд шаҳри, Мирсаид Барака кўчаси, 47-уй манзилида улуғ аллома ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейини Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси филиали сифатида ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги музей биносини таъмирлаш ва тегишли ҳудудини ободонлаштириши лозим.

🔷 Шунингдек, Маданият вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда музейни малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминлаш чораларини кўриши, музейга замонавий интерфаол ахборот-коммуникация технологияларини жорий чораларини кўради.

#YangiUzbekistonkiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Ўзбекистонда ақл гимнастикаси билан шуғулланиш оммалашади

2025 йилга қадар шахмат билан мунтазам шуғулланувчилар сонини 3 фоизга етказиш, давлат-хусусий шериклик асосида 25 та шахмат мактаблари ва клублари фаолиятини йўлга қўйилади.

Шахмат билан шуғулланаётган болалар қамровини 10 500 га етказиш, мамлакатимизнинг Халқаро шахмат федерациясидаги (FIDE) рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш ва 2025 йилда биринчи 10 таликка киришига эришиш каби вазифалар қўйилган.

☝️Қарорга кўра, Ўзбекистон шахмат клублари ассоциацияси ташкил этилади. Шунингдек, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалида шахмат бўйича таълим йўналиши очилади. Шахматни оммавийлаштириш ва ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.

🔷Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарорида (ПҚ-4954, 14.01.2021й) кўрсатиб ўтилган.

#YangiUzbekistonkiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️ Ўзбекистон Гендер Комиссияси расмий веб-сайти ишга тушди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг “Давлат бошқарувида ва ижтимоий-сиёсий ҳаётда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш” қўшма лойиҳаси доирасида комиссиянинг веб-сайти www.genkom.uz ишлаб чиқилди.

🔷 Веб-сайтдан комиссия фаолияти, таркиби, турли халқаро ва нодавлат ташкилотлар ҳамда давлат идоралари билан ҳамкорлиги ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

❇️ Шунингдек, ушбу платформада Ўзбекистонда аёлларнинг ҳуқуқларини таъминлашнинг қонунчилик асослари бўлган муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишиш имконияти мавжуд.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил аёл киши бўлди

🇺🇿 Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабарига кўра, Феруза Эшматова Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Обсудсман) этиб сайланди.

🔷 У бундан аввал Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси вазифасида фаолият юритган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
🇺🇿 Охирги 4 йилда Ўзбекистон армияси қурол-аслаҳаларининг 41 фоизи янгиланди

Бу ҳақда Мудофаа вазири ўринбосари Алишер Норбоев маълум қилди.

— Сўнгги йилларда Мудофаа вазирлиги тизимини техника ва қуроллар билан таъминлаш ишлари махсус йўл харитасига биноан олиб борилмоқда. Янги техникаларни олиш билан бирга, мавжудларини модернизация қиляпмиз. Ўзимизда ишлаб чиқарилган замонавий алоқа воситаларидан фойдаланяпмиз. Маҳаллий ишлаб чиқариш корхона ва заводларимизда янги асбоб-ускуналар, техника ва технологиялар бўйича мутахассислар учун ўқув-амалиётлари ташкил этяпмиз, — деди у.

«Global Firepower» халқаро таҳлил компанияси томонидан тузилган энг кучли армияга эга давлатлар рейтингида Ўзбекистон дунёда 52-ўринда, Марказий Осиёда 1-ўринда бормоқда.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#2021_йил_Янги_марралар_янги_қадамлар

🇺🇿 Вазирлик, ташкилот ва идораларда Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини англашга қаратилган маънавий тадбирлар бошланди

🔷 Давлат экология қўмитасида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Давлат экология қўмитаси раҳбарияти, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, тизим ходимлари иштирок этди. Нутқнинг моҳияти атрофлича, кенг тушунтириб берилди.

Тадбирда Мурожаатнома аҳолининг келажакка бўлган ишончини янада мустаҳкамлагани, халқимизга куч-ғайрат бағишлагани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Президент_ташрифи #Бунёдкорлик

🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари, корхоналар фаолияти билан танишмоқда.

🔷 Дастлаб Олий Мажлис Сенатининг янги биноси қурилиши кўздан кечирилди. Ислом Каримов кўчасидаги 6 қаватли эски бино тубдан реконструкция қилиниб, қўшимча объектлар барпо этилмоқда. Бугунги кунда муҳандислик тармоқлари монтаж қилиняпти.

Парламент юқори палатасининг самарали фаолияти учун қулайликларни ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz