Segment.uz
59.3K subscribers
5.03K photos
1.16K videos
47 files
4.89K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
#Ёшлар_сиёсати_амалда #Келажак_лидерлари

Самарқандлик ёшлар диққатига!

🔷 Бугун, соат 14:00да Самарқанд шаҳридаги "Ёшлар маркази"да ёшларнинг таклифлари асосида "Келажак лидерлари" мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Унда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, “Лидерлар китоби” муаллифи Отабек Хасанов ёшлар билан учрашади.

Ушбу учрашув шахсий ривожланишингиз учун айни муддао. Унутманг, келажакни лидерлар яратади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Келажак_лидерлари #Ёшлар_сиёсати_амалда

Келажак лидерлари” клуби аъзолари Самарқанднинг “олтин захираси” бўлади

🔷 Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Келажак лидерлари” мавзусидаги очиқ мулоқот ташкил этилди. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, “Лидерлар китоби” муаллифи Отабек Хасанов ёшлар билан мулоқот қилди.

❇️ Спикер лидер ким ва у қандай шаклланиши, бугунги ёш лидерлар олдига қўйилаётган вазифалар масалаларида тушунча берди.

🔰 Ёшларнинг таклифлари асосида биринчилардан бўлиб Самарқандда “Келажак лидерлари” клуби очиладиган бўлди.

— Ушбу клуб замонавий кадрларга бўлган эҳтиёжни тўлдириш, билимли ёшларни стратегик соҳаларга жалб этиш масалаларига кўмаклашади, — деди спикер. — Клуб аъзолари келгусидаги Самарқанднинг кадрлар сиёсатида “олтин захираси” бўлади.

Мулоқот баҳс-мунозаларга бой тарзда ўтди.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
#Келажак_лидерлари

⚡️Илк маротаба ёш давлат хизматчиларининг ТОП-50 талиги тузилди

🔰"Келажак лидерлари" махсус малака ошириш курси Президент ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги ташаббуси ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида ташкил этилди. Махсус дастур давлат хизматига раҳбар кадрларни тайёрлашга хизмат қилади.

Куни-кеча Давлат бошқаруви академиясида дастурнинг очилиш маросими бўлди. Илк босқичга 21-31 ёшдаги давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган ўрта бўғин раҳбар ва ходимлари жалб қилинди.

🔹 Ушбу дастурнинг махсус ўқув курсида таҳсил олиш учун барча вазирлик ва идоралардан 800 нафар номзод тавсия этилди.

4 босқичли танлов асосида 50 нафар ёш давлат хизматчиси танлаб олинди. Тингловчилар 2 ой давомида лидерлик, жамоани шакллантириш, лойиҳа бошқаруви, стратегик таҳлил, низоларни бошқариш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш каби фанлардан билим ва тажрибаларини оширишади.

Мазкур ТОП-50 талик билан танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz
#Келажак_лидерлари #Интервью

Мўйноқдан Бўзатовгача...

Хурлиман НУРЖАНОВА,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси матбуот котиби, тингловчи

"Келажак лидерлари" дастурини муваффақиятли тугатдим. Бу Дастур мамлакатимиз учун янгилик. Замонавий давлат бошқаруви методологиясидан ташқари турли соҳа ва ҳудудлардан келган ўрта бўғин ёш давлат хизматчилари билан тажриба, малакамизни алмашдик. Энди биз фаолиятни қандай ташкил қилишни биламиз. Олдимизда улкан вазифалар турганини ҳис қилиб турибмиз.

☝️ Энг муҳими, олган билимларимизни тенгдошларимиз бўлган давлат хизматчиларига ҳам ўргатиш ва уларни амалиётда қўллаш. Олис Мўйноқдан Бўзатовгача бугун ҳар бир ёш мамлакатимиздаги ислоҳотлар ҳақида билиши, кузатувчимас, иштирокчига айланиши биз ёшларга ҳам боғлиқдир. Бугун бизга юксак ишонч билдирилди. Эндиликда ўз ҳудудимизда ташаббусни қўлга оламиз ва ягона мақсад — мамлакатимиз тараққиёти йўлида ҳаракат қиламиз.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Келажак_лидерлари #Интервью

⚡️Барча ҳаракатларимиз фақат натижага қаратилган бўлиши керак

Бобурбек МЎМИНОВ,
Фарғона шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, тингловчи

Мен бугун қарийб 3 ой мобайнида замонавий ёш кадрлар қатлами шаклланганини ҳис қилдим. Келажак лидерлари” дастурининг биринчи битирувчиси бўлиш катта масъулият. Бизнинг ҳаракатларимиз ва натижаларимизга қараб келгусида ёшлар мотивация олади, ушбу Дастурга ўқишга интилади. Курс менга бир ҳақиқатни англатди: барча ҳаракатларимиз фақат натижага қаратилган бўлиши керак. Бу борада ўз ҳудудимда намуна кўрсатишда эндиликда менда билим, малака ва жасорат етарли.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Келажак_лидерлари #Интервью

⚡️Бугунги давр раҳбарлардан масъулият, ёшлардан эса ҳаракатни талаб этади

Отабек ҲАСАНОВ,
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

Биз “Келажак лидерлари” дастурига замонавий методологияни қўлладик. Тингловчилар академия профессор-ўқитувчиларидан ташқари, вазирлик идора раҳбарларидан ҳам сабоқ ва маҳорат дарсларини олишди. Шунингдек, улар ижро ҳокимиятига дублёр вазифасида амалиётга жалб қилинди. Президентимиз таъкидлаганидек, жараён билан бирга, натижа ҳам муҳим. Замон ҳар бир раҳбардан масъулият, ёшлардан эса тинимсиз ҳаракат талаб этади. 2 ойда ҳеч ким лидер бўлмайди. Бунинг учун тинимсиз ҳаракат, меҳнат, ҳаловатдан кечиш ва пировардида халқ ишончи керак.

Бу эса ёшлардан ташаббус кўрсатиш, янги-янги ғоя ва инновациялар устида ишлаш, халқ турмуш-тарзини яхшилашда машаққатли йўл турганини билдиради. Дастур Ўзбекистонда янги давр кадрларини шакллантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Каналга уланиш —
@yangiuzbekiston_uz