Segment.uz
68.5K subscribers
5.32K photos
1.27K videos
68 files
5.82K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан Душанбе шаҳрига келди.

Аэропортда давлат раҳбарини Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍1513
❗️Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍35🔥3🕊3🤩1
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этди.

Тадбирда фахрий меҳмон сифатида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳамда БМТ Бош котибининг махсус вакили – Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ раҳбари Каха Имнадзе ҳам қатнашди.

Ўзбекистон президенти ўз нутқида бирқатор таклифларни илгари сурди:

минтақада барқарор савдо-логистика занжирларини шакллантириш, чегараолди ҳудудларида савдо ва кооперация марказларини очиш ва кенгайтириш, ўзаро савдо бўйича қонунчиликни уйғунлаштириш ва бу борадаги тўсиқларни бартараф этиш ва бошқаларни кўзда тутадиган комплекс минтақавий дастурни қабул қилиш;

Марказий Осиё мамлакатларининг узоқ истиқболга мўлжалланган саноат кооперациясини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш;

мамлакатларнинг транспорт соҳасидаги салоҳиятини янада ошириш мақсадида тармоқ вазирлари учрашувлари доирасида Марказий Осиёда Транспорт ва транзит ҳақидаги битимни ишлаб чиқиш, Хитой, Жанубий Осиё ва Яқин Шарқ ҳамда Европа Иттифоқи мамлакатлари бозорларига чиқиш учун самарали транспорт коридорларини ривожлантириш бўйича аниқ механизмларни шакллантириш ва бошқалар. Ушбу фаолиятга озарбайжонлик шерикларни фаол жалб этиш;

минтақанинг иқлимга оид ягона кун тартибини шакллантириш ва биргаликда таъсирчан чора-тадбирларни қабул қилиш учун биз экология вазирлари даражасида “Иқлим бўйича Марказий Осиё мулоқоти” кўп томонлама платформасини таъсис этиш ва бошқалар.

Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook
👍3531😱1🎉1
⚡️ UZUMning yangi bozori bilan tanishing:

20 toifadagi tovarlar: ish yuritish va o'yinchoqlardan tortib kiyim-kechak va elektronikagacha - UZUMda

1 kun ichida yetkazib berish punktlariga bepul yetkazib beriladi, 490 000 so'mdan bepul kuryer, arzon narxlar, chegirmalar va aksiyalar.

SEGMENTpromokod orqali 150 000 so'mdan yuqori birinchi buyurtmaga 35 000 so'm chegirma beriladi.

👉 Ilovani yuklab oling va xarid qiling: https://uzuuuum.prfl.me/segmentuz/669ec9f96599
👍173👏2
Омаров Маманбий Аллабергенович Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунгача у Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍29👏2
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов:

Тизимда маънавий-ахлоқий масалаларга эътибор тубдан ўзгаради. Ички ишлар органлари ходимлари ҳар куни минглаб фуқаро билан мулоқотга киришади. Бу жараёнда уларнинг хушмуомала бўлиши, фуқаролар муаммоларига қонуний ечим топиши аҳоли, умуман, жамиятдаги ижтимоий кайфиятга жуда катта таъсир кўрсатади.

Шу маънода, ўз касбига, хизмат бурчига садоқатли, юрт тинчлиги, халқ манфаати учун хизмат қилишни муқаддас бурчи деб биладиган чинакам фидойи ходимлар ички ишлар органлари зиммасига юклатилган вазифаларни муваффақиятли бажаришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шунинг учун бундан буён ҳам кадрларни тайёрлаш, танлаш ва жой-жойига қўйиш ҳамда тизимни нопок, ғаразли ниятдаги, ўз манфаатларини халқ манфаатидан устун қўядиган шахслардан тозалаш ишлари диққатимиз марказида бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍68😱4
Шавкат Мирзиёев “Қўштепа” канали ҳақида:

— “Қўштепа” канали қурилиши бўйича ҳам ўз фикримни билдириб ўтмоқчиман.

Моҳият-эътиборига кўра, минтақамизда сувдан фойдаланиш жараёнида бизнинг мамлакатларимиз билан ҳеч қандай мажбурият асосида боғланмаган янги иштирокчи пайдо бўлди.

Афғон томони канални қуриш бўйича фаол иш олиб бораётганини яхши биласиз.

Унинг ишга туширилиши Марказий Осиёдаги сувдан фойдаланиш тартиби ва мувозанатини тубдан ўзгартириб юбориши мумкин.

“Қўштепа” каналининг қурилиши ва унинг Амударё сувидан фойдаланиш тартибига таъсири билан боғлиқ барча жиҳатларни мамлакатларимиздаги тадқиқот институтларини жалб этган ҳолда ўрганиш бўйича Қўшма ишчи гуруҳини шакллантириш зарур, деб ҳисоблаймиз.

Афғонистон вакилларини сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш бўйича минтақавий мулоқотга жалб этиш масаласини кўриб чиқишни таклиф этамиз.

Telegram | Instagram | Facebook
👍62👏643
Қорақалпоғистонлик ёшлар учун қўшимча қабул квоталари тасдиқланди

Давлат комиссиясининг навбатдаги баёнида қорақалпоғистонлик ёшлар учун туманларда тармоқ соҳалари бўйича олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда бакалавриат таълим йўналишлари кесимида:

республика давлат олий таълим муассасаларига – давлат гранти асосида 3 мингта;

вилоятлардаги давлат олий таълим муассасаларига – базавий тўлов-контракт асосида 6,5 мингта қўшимча қабул параметрлари тасдиқланди. 

Бунда:

давлат гранти асосидаги қабул параметрлари – кириш имтиҳонларида 68,0 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар ҳисобидан;

базавий тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари – кириш имтиҳонларида 56,7 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар ҳисобидан шакллантирилди. 

❗️Қўшимча қабул параметрлари доирасида талабаликка тавсия этилган қорақалпоғистонлик ёшлар тавсия этилганлик ҳолатини my.uzbmb.uz сайти орқали шахсий кабинетидан билиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
👍407😢2😍1
Ташаббусли бюджетнинг иккинчи мавсуми ғолиблари аниқланди

1 007
та маҳалладан 1 182 та лойиҳа (жами суммаси 1,3 трлн сўмдан ортиқ) ғолиб деб топилди. Ҳудудлар кесимида ғолиб бўлган лойиҳалар сони бўйича Тошкент вилояти етакчилик қилди — 122 та лойиҳа, энг ками эса Жиззах вилоятида50 та лойиҳа.

Ғолиб лойиҳалар соҳалар кесимида йўлларни таъмирлаш (446), умумтаълим мактаблари (236) ва соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари етакчидир.

▪️Ғолиб бўлган лойиҳалар рўйхати

Telegram | Instagram | Facebook
👍21👏5😢42💯1
❗️Ўзбекистонда валюта операцияларига қўйилган янги чекловлар бекор қилинди, дея маълум қилди Марказий банк бошқарув раиси Мамаризо Нурмуратов.

Telegram | Instagram | Facebook
👍233
Қурбонов Зуфар Камилевич Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

З.Курбанов тайинловга қадар “Ўзбектелеком” тизимида фаолият олиб борган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍192
Нодирбек Хусанов Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. Бунгача у ушбу агентликда Баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи эди.

Шунингдек, Бекзод Усмонов Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг ўринбосари лавозимидан озод этилган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍19
👨‍👩‍👧‍👦 Yakshanba - haqiqiy dam olish kuni bo'lsin!

🍔 Ovqatni esa kafe va restoranlardan 15 daqiqada UZUM TEZKOR sizga yetkazib beradi!

– Restoran va kafelardan taomlarning katta assortimenti.
– 15 daqiqadan boshlab tez yetkazib berish.
DOIMIY BEPUL!

📱Ilova orqali buyurtmangiz statusini kuzatishingiz mumkun.

ZALQQ - promo-kodi orqali birinchi 3 ta 90 000 so'mdan boshlangan buyurtmangizga 21 000 so’mdan chegirmaga ega bo’ling!

👆Tezroq buyurtma bering: https://uzumtezkor.prfl.me/segmentuz/471ad7a31705
👍161❤‍🔥1😱1