Segment.uz
68.5K subscribers
5.32K photos
1.27K videos
68 files
5.82K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Қамоқдан чиққан фуқароларни ишга олган ташкилотларга давлат субсидия ажратади

2023 йил 1 октябрдан бошлаб:

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав (фонди) капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир шахс учун уч ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан сўнг базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍161
2023 йил 1 октябрдан:

B2 ва ундан юқори
хорижий тил билиш даражасига эга фуқаролар томонидан тегишли йўналишларда халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларининг 100 фоиз қисмини қоплаш тизими жорий этилади — Президент қарори

Telegram | Instagram | Facebook
👍30
❗️Кейинги йилдан бошлаб бола туғилганидан сўнг тегишли мактабда онлайн ҳисобга қўйилади

▪️ 2024 йил 1 январдан бошлаб
, бола туғилганидан сўнг доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган умумий ўрта таълим муассасасида онлайн ҳисобга қўйилади;

▪️ 2023 йил 1 октябрдан бошлаб, нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил қилишда ўқитувчиларнинг тоифалари ҳамда битта синфда таълим олувчиларнинг максимал сонига қўйилган талаблар енгиллаштирилади;

▪️ 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб, “Сирдарё тажрибаси” асосида ҳар битта ҳудудда биттадан замонавий “Баркамол авлод” мактаблари ташкил қилинади;

▪️ 2024 йил 1 апрелдан бошлаб, “Баркамол авлод” болалар мактаблари аъзоларининг IT-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ҳамда робототехника йўналишлари бўйича стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун ҳар йиллик грантлар ажратиб борилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍344
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сувимиз камайиб кетяпти. Бундан буён яна камайса камаядики, асло кўпаймади. Ягона йўл — тежаб ишлатиш. Бунинг учун эса, аввало сувнинг иқтисодий қийматини тўғри баҳолаш лозим. Суғориш тизимини модернизация қилиш, сув истеъмолчиларига давлатдан субсидия бериш тизимини ҳам қайта кўриб чиқиш вақти келди...

«Менимча» кўрсатувининг 16 сентябрдаги сонидан

Telegram | Instagram | Facebook
👍25😱131👏1🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга амалий ташрифи доирасида эришилган энг муҳим натижалардан бири етакчи «Air Products» компанияси томонидан Ўзбекистон иқтисодиётига 10 миллиард доллардан зиёд инвестициялар йўналтириш бўйича эришилган келишувлар бўлди.

Эътиборлиси, бугун компания бошқаруви раиси Сейфи Гасеми билан учрашувда унга АҚШ Давлат котибининг энергетика масалалари бўйича ўринбосари, элчи Жеффри Пайетт ҳамроҳлик қилди. Давлатимиз раҳбари у билан суҳбатлашди.

Шунингдек, 18 сентябрь куни давлатимиз раҳбари Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель, Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристалина Георгиева, Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм, "Air Products" компанияси бош ижрочи директори Сейфи Гасеми билан учрашди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍147❤‍🔥2👏2😱21🥰1
АҚШга амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь куни Қўшма Штатларда яшаётган ва ишлаётган бир гуруҳ ватандошларимиз ҳамда ушбу мамлакатнинг етакчи олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан учрашди.

Давлатимиз раҳбари ватандошларимиз билан алоқаларни мустаҳкамлаш, уларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди.

Хусусан, хорижда ўзбек тили курсларини ташкил этишга кенг кўмаклашиши, ватандошлар Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларини зиёрат қилиши учун махсус туризм хизматлари тўпламларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Сизлардек хорижда ўқиган, йирик компанияларда ишлаб, тажриба орттирган юқори малакали мутахассислар ҳам юртимизга қайтиб келиши ва бутун салоҳияти билан Янги Ўзбекистонни барпо этишда иштирок эта олишлари учун барча шароитни яратишимиз керак, — деди Президент.

Telegram | Instagram | Facebook
👍42😱4
Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 78-сессиясида нутқ сўзламоқда.

▪️YouTube

@segmentuz
👍191👏1
Президент Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари етакчиларининг “C5+1” форматидаги биринчи саммитида иштирок этди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍174😱8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида ўзбек тилида нутқ сўзлади

«Сўнгги йилларда Марказий Осиё яхши қўшничилик, барқарорлик, ўзаро ҳамкорлик ва ривожланиш йўлидан бормоқда.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли Ўзбекистон барча қўшнилари билан давлат чегаралари, транспорт коридорлари ва сувдан фойдаланиш бўйича муаммоларни бартараф этишга муваффақ бўлмоқда», деди Ўзбекистон раҳбари.

Telegram | Instagram | Facebook
👍57😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон президенти БМТда экологик вазият ва сув муаммосини кўтарди

Кейинги 30 йилда минтақада ҳаво ҳарорати бир ярим градусга кўтарилди. “Ушбу тенденция сақланиб қолса, яқин йигирма йилда минтақамиздаги иккита йирик дарё – Амударё ва Сирдарё оқими 15 фоизга қисқариши мумкин”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Telegram | Instagram | Facebook
👍127😱4❤‍🔥2😢2
Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 20 сентябрь куни, Покистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Анвар Какар, Жаҳон банки президенти Ажай Банга, ФИФА раҳбари Жанни Инфантино, "Citygroup" корпорацияси раиси Жон Дуган, "BSG" компанияси раиси Рич Лессер билан учрашувлар ўтказади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍127
Bunaqasi hali bo'lmagan!

57XFW9WGC3 - yangi promo-kod hamma uchun - ham birinchi, ham takroriy nasiyaga 2 501 000 so'mdan boshlangan xarid uchun 50 000 so'mlik chegirma beradi!

SEGMENT - promo-kodi orqali 150 000 so'mdan yuqori birinchi buyurtmaga 35 000 so'm chegirma beriladi.

Ilovani yuklab oling va xaridingizni 1 kun uchida qabul qilib oling: 👇🏻
https://rassrochka.prfl.me/segmentuz/aba3d8607e02
👍8😱2😢21🕊1
❗️Кейинги йилдан бошлаб бола туғилганидан сўнг тегишли мактабда онлайн ҳисобга қўйилади

▪️ 2024 йил 1 январдан бошлаб
, бола туғилганидан сўнг доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган умумий ўрта таълим муассасасида онлайн ҳисобга қўйилади;

▪️ 2023 йил 1 октябрдан бошлаб, нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил қилишда ўқитувчиларнинг тоифалари ҳамда битта синфда таълим олувчиларнинг максимал сонига қўйилган талаблар енгиллаштирилади;

▪️ 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб, “Сирдарё тажрибаси” асосида ҳар битта ҳудудда биттадан замонавий “Баркамол авлод” мактаблари ташкил қилинади;

▪️ 2024 йил 1 апрелдан бошлаб, “Баркамол авлод” болалар мактаблари аъзоларининг IT-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ҳамда робототехника йўналишлари бўйича стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун ҳар йиллик грантлар ажратиб борилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍15😱2
❗️B2 ва ундан юқори хорижий тил билиш даражасига эга фуқароларга халқаро IT-сертификатларни олиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади — Президент қарори

Қарор билан, жумладан, қуйидагилар тасдиқланди:

▪️ 2023 йил якунигача Ягона интерактив давлат хизматлари порталида кўрсатилаётган хизматлар сонини 570 тага етказиш доирасида порталда биринчи навбатда жорий этиладиган 95 та хизмат ва сервислар рўйхати;

▪️ 2023 йил 1 декабрдан аҳоли ва тадбиркорлардан талаб қилиш бекор қилинадиган 47 турдаги маълумотлар рўйхати;

▪️ аҳоли ва тадбиркорларга хизматлардан фойдаланиш ҳолати бўйича юбориладиган эслатма ва хабарномалар рўйхати.

▪️ 2023 йил 1 июндан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ташқи кредит ва беғараз кўмак маблағлари асосида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг рақамли компонентларга йўналтириладиган қисми Рақамли технологиялар вазирлиги билан мажбурий тарзда келишилади.

2023 йил 1 октябрдан тадбиркорларга электрон тижорат фаолияти доирасида эркин омбор божхона режимига жойлаштирилган товарлар билан чакана савдо операцияларини амалга оширишга рухсат берилади.

“Бир миллион дастурчи” лойиҳасининг навбатдаги босқичи сифатида хорижий нуфузли таълим платформаларида IT-йўналишдаги онлайн ўқув курсларда таҳсил олиш имконияти йўлга қўйилади.

▪️ 2023 йил 1 октябрдан B2 ва ундан юқори хорижий тил билиш даражасига эга фуқаролар томонидан тегишли йўналишларда халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларининг 100 фоиз қисмини қоплаш тизими жорий этилади.

Битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи IT-парк резиденти бўлган компанияларга ишга жойлашган нодавлат ўқув марказларига ҳар бир битирувчи учун БҲМнинг 75 бараваригача, ногиронлиги бўлган ёшлар учун эса 105 бараваригача бир марталик субсидия ажратиш йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍24😍1
Давлат аҳолининг энергетик эҳтиёжини субсидиялаш учун бир йилда ўртача 1,15 миллиард АҚШ доллари сарфламоқда.

1 киловатт-соат
электр энергиясининг таннархи 970 сўм. Аҳоли ҳар 1 киловатт-соат учун 295 сўм тўламоқда. Худди шундай, 1 куб метр газ таннархи 1 890 сўм бўлса, истеъмолчи 1 куб метр газ учун 390 сўм сарфламоқда.

Энергетика вазирлигига кўра, соҳанинг зарар билан ишлаётгани ҳисобига уни давлат бюджетидан субсидиялаш камомадга олиб келмоқда. Бу эса ижтимоий соҳага кўпроқ маблағ йўналтиришга имкон бермаяпти. Натижада эса аслида тизимни янгилашга йўналтириш мумкин бўлган маблағлар фақатгина пайдо бўлган ушбу тафовутни қоплашга сарфланмоқда.

Агар соҳага бозор қонунлари жорий қилинса, эртага бу маблағлар тежалади. Натижада тежалган маблағни ижтимоий соҳани ривожлантиришга, янги мактаблар, тиббиёт муассасаларини қуришга, ҳар бир соҳада ишлаб чиқаришни тараққий эттириш учун замонавий технологияларни олиб киришга, қолаверса, энергетика тизимини чуқур модернизация қилишга ҳам сарфлаш мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
👍28😢21🤩3😱2