Segment.uz
67.4K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Президент қарори билан ҳарбий хизмат муддатини ҳисоблашни имтиёзли ҳолатларига аниқлик киритилди.

Ҳарбий хизматчилар учун қуйидаги даврларнинг бир куни имтиёзли равишда ҳарбий хизматнинг уч кунига тенг ҳисобланади:

жанговар ҳаракатларда, жанговар вазифаларни бажаришда, террорчиликка қарши махсус операция ўтказишда ёки фавқулодда ҳолат режимини таъминлашда (сақлаб туришда) иштирок этган даври;

юқоридаги вазиятларда бевосита иштирок этиш натижасида шикастланиш (ярадорлик, жароҳатланиш) ва касалланиш сабабли даволаш муассасаларида узлуксиз бўлган даври;

қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган ва кейинчалик реабилитация этилганларга – ушлаб турилган, эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақланган ёки тиббий муассасага жойлаштирилган даври.

Telegram | Instagram | Facebook
👍336👏1
Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари халқаро рейтингида 8 поғона кўтарилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи (SDSN) ва халқаро экспертлар томонидан 2023 йилда эълон қилинган БРМ (SDG index) рейтингида Ўзбекистон 71,1 индекс билан 166 та мамлакат орасида 69 ўринни эгаллади.

Бу натижа 2022 йилга нисбатан 8 поғонага ошган. 2022 йилда Ўзбекистон 69,9 индекс билан 77 ўринда қайд этилган эди.

Ўзбекистонда Барқарор ривожланишнинг 10 та мақсадлари бўйича кўрсаткичларида ижобий ўсиш қайд этилган. Улар орасида мамлакатда камбағалликни қисқартириш, соғлиқ сақлаш ва фаровонликни таъминлаш, сифатли таълим билан таъминлаш ва бошқалар.

Telegram | Instagram | Facebook
👍21😱3😢21😍1
Адлия катта маслаҳатчиси Икром Наримов Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори лавозимига тайинланди.

И.Наримов тайинловга қадар Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍14❤‍🔥8😱32🔥2
Мадрахимов Умирбек Мухаммадович Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

У.Мадрахимов тайинловга қадар Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍132
Эшназаров Муродқосим Хамзаевич Самарқанд вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

М.Эшназаров тайинловга қадар Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍202
Ходжаев Маруфхон Максудович Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

М.Ходжаев тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍15😱41
Тўхтабоев Шерзод Жалолович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ш.Тўхтабоев тайинловга қадар Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍233👏3😱3🥰2
Адлия катта маслаҳатчиси Ҳатамов Жаҳонгир Жўраевич Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ж.Ҳатамов тайинловга қадар Самарқанд вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍54💯6🤩43😱1
Бухоро вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари Жалол Арашов лавозимидан озод этилиб, Бухоро вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Ботиржон Шаҳриёров Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. У 2022 йил апрелидан туризм ва маданий мерос вазирининг оммавий тадбирлар ва маданий мерос масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган ва 2023 йилнинг январида ушбу лавозимдан озод қилинган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍31😢21
❗️Адвокат бўлиш учун 2 йиллик иш стажи талаби бекор қилинди

“Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-1-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун (ЎРҚ–862, 09.08.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра:

Адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс лицензия олиш учун адвокатлик тузилмасида (адвокатлик бюросида, адвокатлик фирмасида, адвокатлар ҳайъатида, юридик маслаҳатхонада) камида 3 ой муддат стажировка ўташи керак ҳамда малака имтиҳонини топшириши шартлиги белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍451
Президент икки кун Бухорода бўлади

Шавкат Мирзиёев икки кунлик ташриф билан Бухоро вилоятида бўлади. Илғор саноат корхоналари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш режалаштирилган.

Шунингдек, мамлакатимизда табиий газ ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инфляцияни жиловлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍145👏103🥰32
❗️Тез тиббий ёрдам стратегияси: соҳада қандай янгиликлар кутилмоқда?

Абдувоит Гафуров
, Республика тез тиббий ёрдам маркази директори:

“Тез тиббий ёрдамнинг 2022-2023 йиллардаги чора-тадбирлар стратегияси”га кўра, тизимни рақамлаштиришда қуйидагилар кўзда тутилган:

Ягона Call-марказ яратиш;

хизмат доимийлигини таъминлаш мақсадида узлуксиз электр энергияси, юқори тезликдаги интернет ва телефон алоқаси, планшетлар, компьютер, рақамли транкинг радиоалоқа тизимини йўлга қўйиш,

рациялар билан таъминлаш,

cоҳада комплекс ахборот тизимларини жорий этиш мақсадида Call-марказларда ягона интеллектуал чақирув платформаси яратиш,

тез тиббий ёрдам автотранспортлари учун GPS ёрдамида сунъий йўлдош мониторинги тизимини йўлга қўйиш,

ягона электрон автоматлаштирилган бошқарув AБТ “MedData 103”ни жорий этиш,

ягона қўнғироқларни қабул қилиш тизимлари ҳамда шифохоналарда мавжуд бўш койкаларни онлайн тарзда кўриш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍36👏3😱21
⚡️ Долларнинг расмий курси 408,03 сўмга, евро курси эса 498,69 сўмга қимматлади.

Telegram | Instagram | Facebook
😢52👍8🔥3👏31
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қабул давом этмоқда!

Rahimov School мактабимизда қурилиш тугаб, қабул жараёнлари кетмоқда. Ҳозирга қадар 150 нафардан зиёд ўқувчини қабул қилдик.

Сизда эса фарзандингиз учун жой банд қилиш учун ҳали фурсат бор. Имкониятдан фойдаланинг. 🔥

Ҳозироқ мурожаат қилинг ⬇️
@RahimovSchool_bot
📞+998(78)113-0005
👍112
Қонунчиликда ёшларга берилган айрим имтиёзлар

▪️Меҳнат кодексида ёшлар учун алоҳида кафолатлар белгиланган, жумладан 16 дан 18 ёшгача бўлганлар учун иш вақти ҳафтасига 36 соатдан ошмаслиги лозим.

▪️Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва контракт бўйича ўқиётган ижтимоий фаол талабаларга контракт суммасининг 35 фоизи тўлаб берилади.

▪️Контракт асосида ўқиётган талабаларга таълим кредити берилади.

▪️Ёшлар муаммолари билан ишлашнинг янгича тизими – «Ёшлар дафтари» ишга туширилган.

▪️«Ёшлар дафтари»га киритилганларнинг ногирон оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида ёрдам кўрсатилади.

▪️Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун 15 млн сўмгача субсидия ажратилади.

▪️Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.

▪️Ижтимоий фаол ёшларга ОТМга ўқишга киришда имтиёзлар берилади.

▪️Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга 20 турдаги ёрдам берилади.

▪️Айрим ёшлар ОТМга ўқишга қабул қилишда тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади.

▪️«Мозийга саёҳат»
дастури доирасида «Ёшлар дафтари»га киритилганлар давлат музейларига бепул киритилади.

▪️Хориждаги ёш ватандошларнинг вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍38
Айрим аҳоли қатламлари ер учун барча тўловлардан озод қилинади

Бу ҳақда Бухоро шаҳрида президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда айтилди. Таъкидланишича, 10 йил муддатга ажратилган 73 минг гектар майдоннинг ижара муддатлари 30 йилга узайтириб берилиши белгиланди.

Бўш турган 100 минг гектар яйловлар чорваси бор аҳолига камида 10 гектардан 10 йил муддатга ижарага олишига рухсат берилади.

“Ижтимоий ҳимоя реестри”га киритилган эҳтиёжманд аҳолига ерларни беришда улар ер учун барча тўловлардан озод қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍24
Бундан буён кўчат экиш тадбирлари ҳар йили тасдиқланадиган инвестиция дастури асосида амалга оширилиши белгиланди. Бу мақсадлар учун ҳар йили аввалги йилларга нисбатан 10 баробар кўп - 500 миллиард сўм йўналтирилади.

Шунингдек, ўрмон хўжаликларининг 1,5 минг гектар ер майдонларида касаначилик асосида кўчат етиштириш йўлга қўйилади. Бу орқали камида 10 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланиб, ҳар бир кўчатни кафолатли сотиб олиш тизими яратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍142
❗️ Бундан буён Энергетика вазирлиги, вилоят ҳокимлари ва иссиқхона хўжаликлари ўртасида уч томонлама шартномалар тузилиши белгиланди. Бунда вазирлик вилоят ҳокимлари билан бирга ёқилғи маҳсулотларини (кўмир ва газ) иссиқхоналарга узлуксиз етказиб бериш кафолатини беради, иссиқхоналар эса етказиб берилган ёқилғи учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уларни ички бозорга ва экспортга чиқариш бўйича мажбурият олади.

Ихтиёрий равишда кўмир ёқилғисида ишлайдиган иссиқхоналарга давлат томонидан рағбатлантириш пакети жорий қилинади.

Жумладан, иссиқхоналарга махсус омбор қуриш ва айланма маблағ учун 14 фоизли кредит линияси очиб берилади, иситиш қозонларини харид қилиш харажатларининг 20 фоизи қоплаб берилади.

Табиий газда ишлайдиган иссиқхоналар айланма маблағларини тўлдиришга ҳам 650 миллиард сўм кредит ресурслари йўналтирилади.

Иссиқхоналарда сердаромад маҳсулот етиштиришни кўпайтириш мақсадида четдан олиб келинадиган гул туганаклари, пиёзбошлари ва қаламчалари 2025 йилга қадар божхона божидан озод қилинади.

1 мингта иссиқхонанинг 2,2 триллион сўмлик кредитларини қайтариш муддати узайтириб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍29🕊31
❗️Мактабларда янги ўқув йили 4 сентябрь, душанбадан бошланади

Президентнинг «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами муносабати билан 2 сентябрь — шанба қўшимча дам олиш куни сифатида белгилангани сабабли 1−3 сентябрь барча учун дам олиш кунлари саналади.

Шу муносабат билан, республикадаги барча мактабларда янги — 2023/2024-ўқув йили дарс жараёнлари 2023 йил 4-сентабрдан (душанба куни) бошланади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Telegram | Instagram | Facebook
👍33😱2
Энергетика тизими раҳбарлари бугундан бошлаб фавқулодда режимга ўтади — Президент

Асосий топшириқлар:

Иккинчи ярим йилликда 30 миллиард куб метр газ қазиб чиқариш ва 41 миллиард киловатт соат электр ишлаб чиқариш, уларни истеъмолчиларга узлуксиз етказиб бериш;

ер ости газ омборларида газ захирасини камида 3,5 миллиард куб метрга етказиш;

1 октябргача 1 минг 100 километр тармоқлар ва 402 та трансформаторни таъмирлаш ишларини тўлиқ якунлаш;

Йил якунига қадар 400 минг тонна бензин ишлаб чиқариш ва 120 минг тонна импорт қилиш зарурлиги таъкидланди.

Масъул раҳбарлар куз-қиш мавсумида энергетика тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш учун бугундан бошлаб фавқулодда режимга ўтади.

йил якунига қадар 3,7 миллиард киловатт соат электр ва 2,4 миллиард куб метр газни иқтисод қилиш топшириғи берилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍4533👏3😱2😢2
Нисбатхонов Шукуруллохон Холматхонович Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳри ҳокими этиб тайинланди

Ш.Нисбатхонов тайинловга қадар Қашқадарё вилояти Солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍514👏4🕊32💯2