Segment.uz
67.4K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Алишер Каюмович Шадманов Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

А.Шадманов 2020 йилдан буён Тошкент тиббиёт академияси ректори вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍53😱7🕊3
Муҳитдинов Эркин Мадорбекович Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍35😢5🕊542💯1
Aбдуллаев Aбдурасул Неъматович Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Оҳангарон тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍40109🕊5🎉2
Беларусда бўлиб ўтган иккинчи МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 28 та олтин, 25 та кумуш ва 53 та бронза, жами 106 та медаль билан умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.

Маълумот учун, мазкур мусобақада МДҲ мамлакатларидан ташқари 13 давлат вакиллари ўз омадини синаб кўришди. Умумий ҳисобда, бу йилги Ўйинларда 20 спорт турида 246 та медаллар жамланмаси ўйналди.

Telegram | Instagram | Facebook
👏32👍233❤‍🔥1😍1
❗️ UzAuto Motors автомобиллари контрактацияси

Жорий йилнинг 4 август кунидан бошлаб  деярли 51 000 га яқин Chevrolet Lacetti, Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари учун шартномаларга тўлов амалга оширилди. Бу жорий йил якунига қадар UzAuto Motors заводларининг ишлаб чиқариш режаси билан мувофиқ.

Компания ишлаб чиқариш жадвалига мувофиқ савдо тизмини жорий этганлиги сабаб, тузилган шартномалар бўйича барча автомобиллар 2023 йилда ўз эгаларига топширилади. Кейинчалик бу муддат 3 ойдан ошмайди.

Кутиш вақтини узайиб кетишига йўл қўймаслик учун 2024 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар контрактацияси ҳақида кейинроқ компания расмий саҳифаларида эълон қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍46😢23😱10
❗️Мактаб директорларининг ваколат доираси кенгайтирилади

Президентнинг тегишли фармони (ПФ–79-сон, 26.05.2023 й.) билан 2023 йил 1 сентябрдан:

умумий ўрта таълим муассасалари директорларига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фоизгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади;

туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш бўйича ваколатлари бекор қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍53😱15😢71
🇺🇿 Ўзбекистон Open Data Inventory очиқ маълумотлар рейтингида 195 та мамлакат орасида 70 балл билан 30 ўринга кўтарилди ҳамда Марказий Осиёда 1-ўринни сақлаб қолди. Бир йилда мамлакат 10 поғонага кўтарилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍24😢5🎉5😱2👏1
Бекзод Нариманов Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари лавозимига депутатлар томонидан сайланди.

Тегишли қарор Сенатга юборилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍48😱63🎉2🤩2
Ҳукумат қарори билан давлат ОТМ талабалар турар жойига жойлашиш фақат давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон ариза бериш йўли билан амалга оширилади. Бунда талабаларга навбатни онлайн кузатиш ва тўловларни амалга ошириш имконияти яратилади.

2023/2024 ўқув йилида 1-курс талабалари учун давлат ОТМ талабалар турар жойига жойлашиш давлат хизмати марказлари ва my.gov.uz орқали бепул электрон ариза бериш йўли билан амалга оширилади. Аризалар 20 августдан қабул қилинади.

2-курс ва ундан юқори курс талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш анъанавий тарзда амалга оширилади. Бунда ётоқхонага жойлашиш учун ариза ОТМ талабалар турар жойларига жойлаштириш комиссиясига 2023 йил 25 августгача топширилади.

2024/2025 ўқув йилидан барча курс талабалари учун давлат ОТМ ётоқхонасига жойлашиш онлайн амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍39👏3
Отемуратов Байрам Пердебаевич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Б.Отемуратов Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ректори эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍36😱2
Ходжаев Жамшид Бахтиёрович Навоий вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ж.Ҳоджаев Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍98🔥6👏5🕊4😱32🤩1
Жабборов Исроил Исмоилович Самарқанд вилоятининг Пайариқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Самарқанд вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍71😱6👏42😢1
Тошкентда тирбандликни камайтириш учун метрополитеннинг охирги ва серқатнов бекатлари ёнида автотураргоҳлар барпо этиш режалаштирилган.

Мақсад – одамлар шахсий автомобилини шу ерда қолдириб, шаҳар ичкарисига жамоат транспортида боришига шароит яратиш.

Telegram | Instagram | Facebook
👍99😱7👏3😢32❤‍🔥1🤩1
Мамадаминов Умид энергетика вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍285😱3🎉1
Шарипов Бахром Қурбонович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍161
Бекенов Суннатилла Хусанович Президент Администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍147❤‍🔥1
Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍8217👏6❤‍🔥5😱5🕊4😢3💯2🥰1🎉1
Фурқат Жалолович Рахимов Президент Администрациясининг Ижро этувчи аппарати таҳлилий материалларни тайёрлаш ва Администрация бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍30😱7
Расман: Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Президент Администрацияси раҳбари лавозими тугатилди ҳамда Администрациянинг тузилмасига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍64🔥3😢3👏2💯2