Segment.uz
59.2K subscribers
5.02K photos
1.16K videos
47 files
4.88K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқ_учун_қулайлик #Рақамли_иқтисодиёт

🇺🇿 Биометрик паспортни ID-картага алмаштириш
учун онлайн ариза топшириш мумкин

Юртдошларимизнинг ҳам вақтини, ҳам маблағини тежаш мақсадида ягона портал (my.gov.uz) орқали биометрик паспортни ID-картага алмаштириш учун ариза топшириш имкони яратилди.

Бу ҳақда Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ахборот хизмати хабар берди(видео).

Эслатиб ўтамиз, айни дамда биопаспортларни ID-картага алмаштириш жараёни бошланган.

👉 Хизматдан фойдаланиш учун ушбу ҳаволага ўтишингиз мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Халқ_учун_қулайлик

🔰 Жорий йил 1 июндан бошлаб, пенсия тайинлашда 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажини шахснинг меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар асосида, тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисоблаш тартиби жорий этилмоқда.

Бунинг натижасида, йил якунига қадар 100 минг, келгуси йилда яна 200 минг фуқаро ортиқча сарсон бўлмай пенсия олиш имкониятига эга бўлади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Халқ_учун_қулайлик

Тошкент автовокзалидаги рейслар қайта тикланди

Тошкент автовокзали расмий канали Тошкент автовокзалидаги шаҳарлараро рейслар қайта тикланганлигини маълум қилди.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz