Segment.uz
70K subscribers
5.37K photos
1.28K videos
70 files
5.93K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Бутун Ўзбекистон бўйлаб референдумда овоз бериш давом этмоқда. Жараёнда давлат ва жамоат арбоблари ҳам иштирок этмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍20😱3
Соат 13:00 ҳолатига овоз берувчиларнинг 62,24 фоизи референдумда овоз берди

Марказий сайлов комиссияси фуқароларнинг овоз бериш кўрсаткичининг навбатдаги натижаларини эълон қилди. Соат 13:00 ҳолатига, 12 млн 083 минг 105 нафар фуқаро, умумий сайловчиларнинг 62,24 фоизи янги Конституцияни қабул қилиш бўйича референдумда овоз берди.

Бу референдум ўтган деб ҳисоблашга асос бўлади, дея таъкидлади МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров.

Telegram | Instagram | Facebook
👍34😱4🤩41🔥1👏1🕊1
Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида бугун никоҳ тўйи ўтаётган келин-куёвлар референдумда овоз беришди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍36❤‍🔥4👏2🤩21
Наманган туманида истиқомат қилувчи 107 ёшли Иброҳимжон ота Хўжаев референдум участкасига ташриф буюриб, овоз берди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍46🕊73👏2❤‍🔥1
Бутун Ўзбекистон бўйлаб референдумда овоз бериш давом этмоқда. Жараёнда давлат ва жамоат арбоблари ҳам иштирок этмоқда.

Суратларда: Бош вазир А.Арипов, Энергетика вазири Ж.Мирзамахмудов, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.Умарова оила аъзолари билан.

Telegram | Instagram | Facebook
👍42❤‍🔥7😢6🕊21😍1
❗️Бугун, 1 майдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори оширилади

Президент Фармонига кўра, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилди.

▪️Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 980 000 сўм;
базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) – ойига 330 000 сўм этиб белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍284
Бугундан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилади;

Маъмурий жарималарни 15 кун ичида тўлаганлик учун чегирма миқдори оширилади;

Айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталари берилади;

Айрим турдаги товарлар хариди учун қўшилган қиймат солиғи қайтариб берилади;

“Метан-заправка”ларга онлайн камера ўрнатиш мажбурий бўлади;

Янги “дом”ларнинг томига қуёш панеллари ўрнатиш мажбурий бўлади;

Айримларга шифохонада бепул овқат берилади;

Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг яқинлари ижтимоий қўллаб-қувватланади;

Раҳбар кадрлар учун инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик бўйича ўқув курслари жорий қилинади;

Банк ҳисобварағини масофадан туриб очишга рухсат этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍341
Референдумнинг дастлабки натижалари:

Янги таҳрирдаги Конституция бўйича референдумда 16,6 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик, яъни жами овоз берувчиларнинг 84,54 фоизи иштирок этди.

Уларнинг 90,21 фоизи "ҳа" деб овоз берган, 9,35 фоизи қарши овоз берган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍81😢41😱114🤩2
❗️“Давлат қарзи тўғрисида”ги Қонун президент томонидан имзоланди. Унга кўра, давлат қарзининг энг юқори миқдори ялпи ички маҳсулотнинг йиллик прогноз кўрсаткичига нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги керак.

Telegram | Instagram | Facebook
👍32😱8😢41
O'zbekiston Konstitutsiyasi_yangi_tahrir.pdf
359.7 KB
Янги таҳрирдаги Конституция бугун, 1 майдан кучга киради

2023 йил 30 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси референдумида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни (Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 1 майдаги 1245-сонли қарорига асосан) 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга кирган.

Марказий сайлов комиссияси

Telegram | Instagram | Facebook
👍49😢22❤‍🔥2
“Ишонч ёрлиғини топшириш маросимида суратга тушдим. Президент Жо Байден билан учрашиш катта шараф. Мен халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, стратегик шериклигимизни янада мустаҳкамлашга интиламан”, — Ўзбекистоннинг АҚШдаги янги элчиси Фурқат Сидиқов.

Telegram | Instagram | Facebook
👍59😢10🕊5😱21
Эртага, 3 май куни Тошкентда туш пайти қуёшнинг ултрабинафша нурланиш индекси 11 баллик шкалада 10 баллик бўлиши прогноз қилинмоқда.

Бу қуёшнинг хавфли даражадаги нур сочиши эканини таъкидлаб ўтиш жоиз. Аммо мавсумга хос эмас. Бу каби кескинлик қуёшда 30 апрель куни кучли чақнашлар фонида рўй бермоқда.

Очиқ офтоб остида ҳимоя бош кийимларини кийиб олиш тавсия этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍20😱3😢211🔥1
Абдухамидов Акрамжон Абдувахабович Наманган вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Президент Администрацияси Назорат инспекцияси бош консультанти лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍11👏1
Норимов Исломиддин Номоз ўғли Навоий вилояти ҳокими ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍31👏21