Segment.uz
70.4K subscribers
5.37K photos
1.29K videos
70 files
5.96K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Фавқулодда вазиятлар вазирига ўринбосарлар тайинланди

▪️ Полковник Зупаров Санжар Тахирович Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари — Штаб бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

▪️ Полковник Мухитдинов Мухтар Яшнарович Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

▪️ Полковник Алибаев Хуршид Нарказакович Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Тошкент вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи бўлган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍242❤‍🔥1
«Аёллар дафтари»га киритилган уч минг хотин-қизнинг турар-жой ижара тўлови учун компенсациялар тўлаб берилди

«Аёллар дафтари»га киритилган 6 та тоифа бўйича жами 1 миллион 680 нафар хотин-қизлардан 355 564 нафарининг (35,5%) муаммолари 20 апрель ҳолатига ҳал этилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож 147 280 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун 14 614 нафарига  кредит ажратилди. Боқувчисини йўқотган 66 720 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож хотин-қизларга моддий ёрдамлар кўрсатилди. Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган 77 299 нафарига, шунингдек тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд аёлларга моддий ёрдам ажратилди.

Уй-жойга муҳтож бўлган 3 297 нафар хотин-қизларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш чоралари кўрилди, 3 004 нафарига турар-жой ижара тўлови учун компенсациялар тўлаб берилди ва 293 нафари арзон уй-жойлар билан таъминланди.

Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд 46 354 нафар хотин-қизларга моддий ёрдам ажратилди, уларнинг 705 нафарига томорқасидан самарали фойдаланишига кўмаклашилган. Уй-жойи таъмирга муҳтож 767 нафар хотин-қизларнинг хонадонлари таъмирланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍40😢3❤‍🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оҳангарон туманида Марказий Осиёдаги энг йирик микрочиплар заводи ишга туширилади

Ўзбекистон Германиянинг “Infineon technologies” компанияси билан ҳамкорликда сим-карталар, ID-карталар, пластик карточкалар, маиший техникалар ва автомобиллар учун микрочиплар ишлаб чиқаришни бошлайди.

Бу ҳақда Берлиндаги бизнес форумда «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов маълум қилган. Ишлаб чиқариш Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида 2024 йилнинг 1-чорагида бошланиши режа қилинган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍313🤩1
Президент фармонига кўра:

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 000 000 (ўн саккиз миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍586👏1
❗️Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: инсон ҳуқуқларига оид 10 та энг муҳим кафолат

1️⃣ Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади.

2️⃣ Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир.

3️⃣ Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади ҳамда қонунларнинг, давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди.

4️⃣ Ҳеч кимга унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмас.

5️⃣ Инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.

6️⃣ Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

7️⃣ Ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эга.

8️⃣ Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга.

9️⃣ Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.

🔟 Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас.

Telegram | Instagram | Facebook
👍532🕊2😱1
Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи бошланди

“Берлин-Бранденбург” аэропортида Ўзбекистон етакчисининг ташрифи муносабати билан икки мамлакат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Олий мартабали меҳмонни Германиянинг расмий шахслари кутиб олди.

Бугун Ш.Мирзиёев канцлер Олаф Шольц билан учрашув ўтказади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍58❤‍🔥3😢32🕊2
Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги инвестициялар ва ҳамкорлик

▪️Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook
👍21👏3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Берлиндаги Бельвю саройида президент Шавкат Мирзиёев ва Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг музокаралари бўлиб ўтди.

Президентлар умумий қиймати 9 млрд евродан зиёд бўлган савдо шартномалари ва инвестиция-технология битимлари имзоланиши билан якунланган ишбилармонлик тадбирларининг натижаларини олқишладилар.

Берлинда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва фаровонликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари юксак баҳоланмоқда. Шу маънода, Германия минтақадаги ўзаро боғлиқлик лойиҳаларини, шу жумладан Евроиттифоқнинг “Глобал дарвоза” ташаббуси доирасида қўллаб-қувватлашга тайёрлиги таъкидланди.

Томонлар минтақада, шу жумладан Афғонистондаги вазиятни инобатга олган ҳолда хавфсизликни таъминлаш, замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашиш борасидаги шерикликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини билдирдилар.

Маданий-гуманитар алмашинув масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Етакчилар Берлин шаҳрида Ўзбекистоннинг тарихий-маданий меросига бағишлаб ноёб кўргазма очилаётганидан мамнунлигини билдирдилар.

Ўзбекистонда немис тилини ўрганиш бўйича комплекс дастурни тайёрлаш, шу жумладан мамлакатимиз ҳудудларида Гёте Институти фаолиятини кенгайтириш юзасидан келишувга эришилди.

Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Франк-Вальтер Штайнмайерни Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍3211🤩1
Тадбиркорлар ҳисоб рақамларидан ноқонуний пул ечиб олганлар 7 йилгача қамоқ жазоси билан жазоланади

Сенат тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказганлик ёки олиб қўйганлик ёхуд ортиқча ундирилган маблағларни ўз вақтида қайтармаганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгилашни кўзда тутувчи қонунни маъқуллади.

Хусусан, қонунда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча модда киритилиб, банк ҳисобварақларидаги пул маблағларини тадбиркорлик субъектларининг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд ортиқча ундирилган пулни ўз вақтида қайтармаслик ҳолати бўйича айбдорга БҲМнинг 20 бараваридан 40 бараваригача (6,6 млндан до 13,2 млн сўмгача) миқдорда жарима солиниши қайд этилмоқда.

Шунингдек, қонун билан тадбиркорларнинг пул маблағларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд уларни ўз вақтида қайтармаслик юзасидан Жиноят кодексига қўшимча модда киритилиб, унга кўра мазкур ҳолатлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин ҳам содир этиладиган бўлса, содир этилган жиноятнинг тоифасига қараб БҲМнинг 200 бараваридан 600 бараваригача жарима ёки 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍40👏32
❗️Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: суриштирув, тергов ва суд жараёнида инсон ҳуқуқларига оид 9 та энг муҳим кафолат

1️⃣ Шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шарт.

2️⃣ Шахс ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

3️⃣
Айбдорликка оид барча шубҳалар гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.

4️⃣
Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.

5️⃣
Шахс ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас.

6️⃣ Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас.

7️⃣
Ҳибсга олиш, қамоққа олиш ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилади.

8️⃣ Ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар, почта, электрон ва бошқа хабарлар сир сақланишини чеклашга ҳамда уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

9️⃣
Ҳар кимга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Қонунда назарда тутилган ҳолларда юридик ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍165🕊3😢2
IT-хизматлар экспорти 3 баравардан зиёд ошди

2023 йилнинг 1-квартали якунлари бўйича IT Park резидентлари томонидан кўрсатилган хизматларнинг умумий ҳажми деярли 2,4 трлн сўмни ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан резидент компаниялари томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми 292 фоизга ошди.

IT Park резидентлари экспорти ҳажми ўтган йилнинг 1-кварталига нисбатан 327 фоизга ошиб, 57,2 млн долларни ташкил этди. Улардан 48% АҚШ, қолганлари эса Буюк Британия (15%), Сингапур (10%), МДҲ мамлакатлари (10%) ва бошқаларга (17%) тўғри келади.

IT Park томонидан саводхонлик ва умуман IT маданиятини оширишга ёрдам берадиган қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, 2023 йилнинг 1-кварталида IT Parkнинг 205 та IT Марказида 7395 та шахс таҳсил олди, улардан 2280 таси давлат хизматчилари, қолган 5115 таси эса 30 ёшгача бўлган ёшлардир.

Telegram | Instagram | Facebook
👍323🕊1
❗️Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍29🕊4🔥21
Қирғизистон парламенти Ўзбекистонга ID-карта билан ўтишга рухсат берувчи қонунни маъқуллади.

Ҳужжат билан Ўзбекистоннинг барча фуқаролари Қирғизистонга, худди шундай Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистонга ID-карта орқали киришлари мумкин бўлади (илгари фақат хорижга чиқиш паспорти билан мумкин эди).

Ушбу тартиб айниқса Ўзбекистоннинг эксклав ҳудудлари бўлган Сўх, Шоҳимардон, Чўнғара каби ҳудудларидаги юртдошларимиз учун катта енгиллик бўлади, уларнинг чегарадан ўтишларидаги ортиқча бюрократияга чек қўяди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўзгаришларни кўзда тутувчи келишув 2023 йилнинг 27 январида Ш.Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи давомида имзоланган эди. Ўзбекистон томони келишувни 26 апрель куни ратификация қилган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍252😱1
Тимур Расулович Мухамеджанов «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Тимур Мухамеджанов «Ўзкимёимпекс» МЧЖ директори лавозимида фаолият юритаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍351🥰1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк раиси 165 млн сўмдан ортиқ ўтказмалар шубҳа остига олинишига изоҳ берди

Янги тартибга кўра, банк картасидаги айланма суммаси бир ой ичида 165 млн сўмдан ошса, банклар бу операцияларнинг шубҳали бўлиши мумкинлигини кўзда тутади.

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродовнинг айтишича, бу фақат жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши чора бўлиб, пул ювишга қарши курашиш бўйича халқаро экспертлар тавсияси асосида жорий этилган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍31😱6😢63👏3🤩2
❗️Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга ва тўғридан-тўғри амал қилади.

▪️ Шунга кўра, Конституциявий Қонун кучга киргунига қадар Ўзбекистонда амалда бўлган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазкур Қонун таҳриридаги Конституцияга зид бўлмаган қисмида қўлланилади.

▪️ Конституция олий юридик кучга эга деганда қонунчилик ҳужжатларининг тизимида (иерархиясида) энг юқори ўринда туриши ҳамда унинг бошқа ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан устунлиги тушунилади.

▪️ Конституциянинг тўғридан-тўғри амал қилиши деганда давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари, шу жумладан, судлар томонидан Конституция нормаларини ҳуқуқни қўллаш амалиётида бевосита қўллаган ҳолда қарорлар қабул қилиш, фуқароларнинг Конституция нормаларидан тўғридан-тўғри фойдаланиши ва риоя этиши кўзда тутилади.

▪️ Шунингдек, Конституция нормалари тегишли қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишидан ёки мавжудлигидан қатъи назар, тўғридан-тўғри амал қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍21😢31😱1😍1
Магистратурага ҳужжат топширишда талаб этиладиган хорижий тиллар бўйича сертификатлар рўйхати эълон қилинди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Буйруқ билан магистратура ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига ҳужжат топширишда талаб этиладиган хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланмоқда.

▪️ Бунда, филология йўналишлари бўйича камида C1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат, нофилологик йўналишлари бўйича эса В2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат талаб этилиши белгиланган.

▪️Рўйхат

Telegram | Instagram | Facebook
👍232🔥2
J-PAL Europe Ўзбекистонни ойнинг энг яхши мамлакати деб эълон қилди

Май ойида камбағалликка қарши кураш бўйича глобал тадқиқот марказининг Европа бюроси (J-PAL) ўз эътиборини Ўзбекистонга қаратди. Бунда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари билан ҳамкорликда камбағалликка қарши курашиш бўйича илк давлат дастурларининг самарадорлиги ҳамда уларнинг аҳолининг реал даромадлари ўсишини таъминлашга ва камбағалликни қисқартиришга потенциал таъсири баҳоланади.

Мутахассислар томонидан “Ҳар бир оила – тадбиркор” ва “Маҳаллабай” тизими каби дастурлар самарадорлигини баҳолашнинг илғор воситаларини ва “Ишга марҳамат” мономарказлари, жумладан, меҳнат миграцияси дастурлари самарадорлиги ишлаб чиқиш ва жорий этиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

▪️Таъкидлаш лозим, Ўзбекистонда камбағалликка қарши фаол кураш бошланди ва уни бартараф этиш бўйича комплекс ёндашувлар ишлаб чиқилмоқда. Сўнгги икки йилдаги ислоҳотлар кун тартиби пандемия келтириб чиқарадиган салбий таъсирларга жавоб бериш учун тузатилди.

❗️Маълумот учун: J-PAL – камбағалликка қарши кураш бўйича глобал тадқиқот маркази. 2003 йилда MIT асосида яратилган. Унинг Европа, Африка, Жанубий ва Шимолий Америка, Яқин Шарқ, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёдаги етакчи университетларида 7 та ҳудудий ваколатхоналари мавжуд.

J-PAL нинг асосий таркиби 400 дан ортиқ мутахассисларни ўз ичига олади. Бутун дунё бўйлаб 300 га яқин профессор-ўқитувчилари билан яқин ҳамкорликда ишлайди. Лабораториянинг бутун фаолияти давомида 91 та мамлакатда 1094 та тадқиқот ўтказилди.

Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook
👍28😢43😱1🤩1