Segment.uz
67.2K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Наврўз байрами кунлари 40 минг нафар тиббиёт ходими иш жойида бўлади

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 5 кун (18-22 март), олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар – 4 кун (19-22 март) кетма-кет дам олади.

▪️Ана шу даврда қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафар тиббиёт ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади:

1257 та кўп тармоқли ва оилавий поликлиника;
1080 та оилавий шифокор пункти,
1002 та маҳалла тиббиёт пункти,
туман, вилоят ва республика шифохоналари,
ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари,
тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.

❗️Бундан ташқари, 227 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради.

Telegram | Instagram | Facebook
👍29👏2010🔥2😱2🤩2💯2❤‍🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев иштирок этаётган Осиё чемпионати финалида Умарали Раҳмоналиев ҳисобни очиб, Ўзбекистонни олдинга олиб чиқди

Осиё Кубоги U-20. Финал
Ўзбекистон — Ироқ - 1:0

Telegram | Instagram | Facebook
👏50👍18😱2🤩2🔥1
🏆 Ўзбекистон — U-20 Осиё кубоги ғолиби

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси Осиё чемпиони бўлди. Финалда жамоамиз Ироқ терма жамоаси устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Telegram | Instagram | Facebook
👏102👍33🔥85🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наврўз байрамига муносиб совға

Барчамизга ғалаба муборак бўлсин!

Telegram | Instagram | Facebook
👍66🕊6👏3🎉3❤‍🔥22💯2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наврўзингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

#Navruz #Bahorayyomimuborak

Telegram | Instagram | Facebook
👍21🥰5🎉5🤩3🕊3❤‍🔥2👏2😍1
⚡️Тошкентда кучли ер қимирлади.

UPD:
Зилзила кучи 5-6 балл.

Telegram | Instagram | Facebook
😱141😢20👍16🔥3🎉3🥰1
⚡️Ўзбекистонда Рамазон ойи 23 мартдан бошланади. Бу ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълум қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍6111❤‍🔥2🕊2🔥1😍1
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги: Ўзбекистон ҳудудида ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар кузатилмади. Бино ва иншоотларга зарар етмаган.

Эслатиб ўтамиз, бугун 21:47 да Афғонистон ҳудудида содир бўлган зилзила (6,6 балл) Ўзбекистонда ҳам сезилган эди (4-6 балл).

Telegram | Instagram | Facebook
👍29😢10🕊5🥰1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зилзила вақтида нима қилиш керак? Видео-йўриқномани кўринг.

Яқинларингизга улашинг!

Telegram | Instagram | Facebook
👍28😱4
Бугун, 22 март — Маҳалла тизими ходимлари куни.

Шу муносабат билан Президентимиз Ўзбекистон маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони имзоланди. Фармонга кўра, жами 41 нафар тизим фаолларига 4 хил турдаги орденлар ва 5 хил турдаги медаллар топширилди.

Унга кўра, Маҳалла тизимида фаолият юрититаётган:

▪️11 нафар Маҳалла раислари;
▪️4 нафар Хотин-қизлар фаоллари;
▪️4 нафар Ёшлар етакчилари;
▪️3 нафар Ҳоким ёрдамчилари;
▪️2 нафар Профилактика инспекторлари;
▪️17 нафар бошқалар мукофотланди.

Маҳалладаги 5 ликдан энг кўп (11 та) мукофот раисларга берилди.

Барчангизга байрам муборак бўлсин!

Telegram | Instagram | Facebook
👍72❤‍🔥6😱43👏3💯2🔥1🕊1
❗️Эртага, 23 март барча учун иш куни

Бугун Наврўз байрами муносабати билан берилган кетма-кет 4 ва 5 кунлик дам кунлари тугайди.

▪️Маълумот учун, жорий ҳафтадаги шанба куни, 25 март ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун иш ҳисобланади. Чунки улар айни шу кун ҳисобидан бугун (22 март) дам олишди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍39👏9😢75🕊5❤‍🔥4😱2🤩2🔥1🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муборак ой арафасида бир гуруҳ юртдошларимизга Умра сафарига йўлланмалар топширилмоқда

Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмасига мувофиқ, Республикамизнинг барча ҳудудларида Наврўз байрами кунлари бир гуруҳ юртдошларимизга Умра сафарига йўлланмалар топширилди.

Хусусан, бир нечта йўлланма Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги маҳаллаларда фаол бўлган эҳтиёжманд оилаларга тақдим этилганини ушбу видеороликда кўришингиз мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
👍415❤‍🔥3👏3😢3🕊3🎉1😍1
Ўзбекистон мусулмонлари идораси рамазон тақвимини эълон қилди

Республика ҳудудларидаги саҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути келтирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍233❤‍🔥1
Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари

▪️ Соғлом саҳарлик учун тавсиялар
:
Оғизни ёпишдан олдин овқат ейиш муҳим. Саҳарлик пайтида енгил овқатланинг. Бу айниқса рўза тутишни мақсад қилган катта ёшдагилар, ўспиринлар, ҳомиладор аёллар ва боласини озиқлантираётган оналар ҳамда болалар учун ҳам муҳим.

Саҳарлик учун ЖССТ тавсиялари: 2 бурда нон, сабзавотли омлет ёки қаттиқ қайнатилган тухум, тўғралган сабзавотлар, пишлоқ ёки сут маҳсулотлари, чой, етарлича сув ичишни унутманг.

▪️ Соғлом ифторлик учун маслаҳатлар:
Ифторлик пайтида соғлом ва меъёрида овқатланиб, қувватингизни тўлдириб олинг. Рўзани учта хурмо ёки сув билан очиш ифторликни бошлашнинг анъанавий ва соғлом йўли ҳисобланади.

Ифторлик учун ЖССТ тавсиялари: уйда пиширилган сабзавотли шўрва, яшил салат ёки бошқа сабзавотлардан салат, фаршли сабзавотлар (қовоқча, бақлажон, узум барглари), печда пиширилган товуқ, кўп миқдорда сув ичиш, таъмни яхшилаш учун лимон бўлаклари ва ялпиз қўшиш мумкин.

❗️Таркибида катта миқдорда туз бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилманг: сосиска, қайта ишланган ва тузланган гўшт ва балиқ маҳсулотлари, тузланган бодринг, зайтун меваси, тузли пишлоқлар, газак маҳсулотлар, турли хил тайёр крекер, салат, соус (майонез, кетчуп, хантал).

Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook
👍42🔥1👏1
⚡️ Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди. Зилзила кучи 5-6 балл.

UPD:
Тошкентда зилзила кучи 5 балл.

Telegram | Instagram | Facebook
😱38👍23😢751
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зилзила вақтида нима қилиш керак? Видео-йўриқномани кўринг.

Яқинларингизга улашинг!

Telegram | Instagram | Facebook
👍18🕊3🥰2😱2💯2
Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган 20 та ёрдам турларининг рўйхати

@segmentuz
👍54😢611
❗️Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍15😢7😱1
❗️Энди жарималарни вақтлироқ тўласа, чегирма берилади

Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-99, 23.03.2023й) кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилади.

Унга кўра:

▪️ ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади;

▪️ мазкур тартиб суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍34😱14🤩1🕊1😍1💯1
❗️Президент қарорига асосан, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб:

судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши ҳақидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг “Тезкор маълумотлар” ягона ахборот тизимида автоматик равишда онлайн шакллантирилади;

судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланганлиги ҳақидаги маълумотнома судланганлик муддати тугаган ёки судланганлик олиб ташланган сананинг эртасидан кечиктирмасдан тегишли шахснинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига автоматик равишда бепул юборилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍462🤩1🕊1💯1
Йил охиригача озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича импорт божларидан имтиёз берилади

Бу ҳақда президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда айтилди. Таъкидланишича, аҳоли дастурхонининг тўкин-сочинлигини ўйлаб, йил охиригача озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича импорт божларидан имтиёз берилади.

Бундан ташқари, 1 майдан ижтимоий реестрга кирган аҳолига мол, қўй ва парранда гўшти, тухум ва ўсимлик ёғи харид қилса, қўшилган қиймат солиғи қайтарилади. Бу орқали 2 миллиондан ортиқ оилага енгиллик яратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍32🕊211