Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ғани Валиевич Рахматов Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
@segmentuz
@segmentuz
Тиббиёт тизимидаги раҳбар ходимлар Сингапурда малака оширади
Президентнинг топшириғи билан «Nanyang Polytechnic International» университети билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги даволаш-профилактика муассасалари ходимлари Сингапурда малака оширади ва қайта тайёрланади.
Шунингдек, ҳамшираларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳам йўлга қўйилади.

Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи кўприк ёпилади
Йўл таъмирлаш ишлари сабабли, 19 январдан таъмирлаш ишлари якунлангунига қадар Бобур кўчасидаги Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи кўприк қисман ёпилади.
Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 3-сонли баёни билан Тошкент шаҳридаги Кичик ҳалқа йўлида ҳаракат тезлиги 60 км/соат этиб белгиланди.
@segmentuz
@segmentuz
❗️Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудлари марказий кўчаларида ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.
▪️Рўйхат
@segmentuz
▪️Рўйхат
@segmentuz
Нодирбек Абдусатторов шахмат қироли Магнус Карлсенни мағлуб қилди
Нидерландияда ўтаётган классик шахмат бўйича “Tata Steel Chess-2023” турнирида олимпиада чемпиони, ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпиони Магнус Карлсен устидан ғалаба қозонди.
Сўнгги дона суришларда битта пиёда устунлигига эга бўлган Абдусатторов охир-оқибат Карлсен устидан ишончли ғалабага эришди ва халқаро турнирнинг якка пешқадамига айланиб олди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) давлат хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифат соатини тақдим этди.
▪️ Кўриш
@segmentuz
▪️ Кўриш
@segmentuz
YouTube
Сиёсий-маърифат соати 20.01.2023
Ушбу ўқув соатини барча вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари вакиллари кўриши тавсия қилинади.
ОТМларда ўқиш 23 январдан анъанавий тарзда бошланади
Жорий йилнинг 23 январидан эътиборан барча олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун дарс машғулотлари анъанавий тарзда бошланади.
Назорат ишлари (оралиқ, якуний) таълим муассасалари томонидан белгиланадиган шаклларда мослаштирилган ўқув графикларига мувофиқ амалга оширилади.

Боғчаларда узайтирилган таътил кунлари учун тўлов ундирилмайди
Боғчалар учун эълон қилинган таътил кунлари 23 январга қадар узайтирилганидан хабарингиз бор. Низомга мувофиқ, мазкур кунлар учун боғча тўлови ундирилмайди.
Агар таътил эълон қилингунга қадар тўловлар тўланган бўлса, унда кейинги тўловларни амалга ошириш жараёнида таътил кунлари учун тўланган бадал суммаси ҳисобга олинади. Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги ойнинг тўлов суммасидан айрилиб ташланади.
Агар келмаган кунлар учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган жорий тўлов миқдори бола келмаган кунлари ҳисобидан камайтирилади.

Тошкентда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш билан боғлиқ мурожаатлар сони кескин ошди
Тошкент шаҳри аҳолиси томонидан Xalqnazorati.uz’га 20 январь ҳолатига кўра, 4136 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 2507 таси ўтган ҳафтага тўгри келади, бу ундан олдинги ҳафтага нисбатан 2,5 баравар кўпдир.
Шунингдек, аномал совуқ об-ҳаво сабабли уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш билан боғлиқ муаммолар улуши икки баравардан кўпроққа (28,8 фоиздан 64,3 фоизга) ошди.
Хусусан, 2023 йилдан бошлаб газ босимининг йўқлиги ёки пастлиги билан боғлиқ мурожаатлар сони 2022 йилга нисбатан 358,8 фоизга ошган.

Иссиқлик таъминотида муаммоси бўлган мактаблар учун онлайн таълимга рухсат берилди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг хабар беришича, 23 январдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги мактабларда III чорак дарслари бошланади.
❗️Иссиқлик таъминотида муаммоси бўлган мактаблар ҳолат яхшилангунига қадар ўқишни вақтинча масофадан олиб борилишига рухсат этилади.
Қайси мактаблар вақтинча масофадан таълим олишлари ҳақида ҳудудларнинг ижтимоий тармоқ каналлари ҳамда мактаб раҳбарлари томонидан бевосита ота-оналарга хабар берилади.

⚡️Электрдан қарзи бор истеъмолчилар 27 январдан бошлаб тармоқдан узилади
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг маълум қилишича, электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) 27 январдан бошлаб қайта ишга туширилади.
Мазкур тизимнинг ишга туширилиши натижасида электрдан қарздорлиги мавжуд истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан узилади.

Мехриддин Акмалович Хайриддинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Бош вазирининг маслаҳатчиси — Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаментининг бошлиғи лавозимидан озод этилди.
@segmentuz
@segmentuz
Тадбиркорлик субъектлари Савдо-саноат палатаси аъзолигига текин қабул қилинади
Президент қарори билан 2023 йил 1 февралдан микро, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари палата аъзолигига, аъзолик ва кириш бадалларидан озод қилинган ҳолда, текин қабул қилинади.
Шунингдек, палата тадбиркорларнинг манфаатларида судларга тақдим этадиган ариза, даъволар ҳамда апелляция ва кассация шикоятлари бўйича давлат божи тўловларидан озод этилади.
Бундан ташқари, қарор билан палатанинг ҳудудий бошқармалари ҳузурида жамоатчилик асосида камида 20 нафар илғор тадбиркорлардан иборат Тадбиркорлик кенгашлари ташкил этилади.

Шавкат Мирзиёев пахта етиштиришни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Унда соҳадаги шу каби муаммолар муҳокама қилиниб, зарур чоралар белгиланди.
Хусусан, пахта майдонларини насос билан суғориш учун кетган электр энергияси харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилиши қайд этилди.
Ўтган йили ички бозорда минерал ўғит нархи ўртача 50 фоизга ошиб, танқислик юзага келган эди. Шу боис минерал ўғитларга божхона имтиёзларини яна 3 йилга узайтириш таклифи билдирилди.
Мутасаддиларга кластер ва фермерлар ўртасидаги шартномаларни тартибга солиш ҳамда ҳисоб-китобларни жойига қўйиш, пахта ва ғалла етиштиришни мувофиқлаштириб бориш бўйича кўрсатмалар берилди. ҚҚС ўз вақтида тўламаганлик учун фермер хўжаликларига ҳисобланган пенялар, истисно тариқасида, ҳисобдан чиқарилиши белгиланди.

Саида Мирзиёева:
«Бугун Сенатда ННТ, давлат идоралари ва фаоллар иштирокида оиладаги зўравонлик тўғрисидаги қонуннинг жамоатчилик муҳокамаси ўтказилади.
Қисқача ўз фикримни билдираман.
Оиладаги зўравонлик учун жиноий жазо тайинламагунича, ушбу жиноятга давлатнинг муносабати Жиноят кодексида аниқ акс этмагунича, бир жойда қотиб тураверамиз.
Бусиз бошқа ҳеч нима ёрдам беролмайди, юзаки чоралар ҳам, энг илғор гендер лойиҳалари ҳам, қуруқ гап билан тарбиялашга уринишлар ҳам.
Олдин аёллар олдидаги масъулиятни белгилаган ҳолда, уларни ҳимояловчи Қонун жорий этилиши зарур. Қолгани кейин бўлади».

Президент фармони билан вазирлик ва идораларда бюджет ва нобюджет маблағларидан молиялаштириладиган жами 17 447 та бошқарув ва ишлаб чиқариш штат бирликлари қисқартирилмоқда (умумий сонга нисбатан 24 фоиз).
Шу жумладан, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўринбосарлари сони 207 нафардан 144 нафаргача (-63) ёки 30 фоизга қисқартирилмоқда.
Шунингдек, дастлабки ҳисоб-китобларга мувофиқ, 703 та автотранспорт воситалари ва 10 та бинолар бўшамоқда.
Ҳукуматга бўйсунадиган мустақил вазирлик ва идоралар сони жами 26 та этиб белгиланмоқда (улар таркибига кирган барча қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар билан бирга жами 69 та), шу жумладан:
➖вазирликлар – 21 та;
➖қўмиталар – 12 та, шундан 2 таси мустақил мақомга эга;
➖агентликлар – 25 та, шундан 3 таси мустақил мақомга эга;
➖инспекциялар – 11 та.
Вазирлик ва идораларда ходимларнинг умумий чекланган сони 56 минг 573 нафар этиб белгиланмоқда.
Вазирлик ва идораларнинг нобюджет маблағларидан қўшимча бошқарув штатларни киритиши қатъий тақиқланмоқда.

Штатлар сонини қисқартириш ҳисобига 1,5 триллион сўм тежалади
Шунингдек, автотранспорт воситалари сонини қисқартириш ҳисобига (шу жумладан, ёқилғи-мойлаш, шиналарни алмаштириш харажатлари) 70 миллиард сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинмоқда.

Ҳар бир вазирлик ва идора ўз фаолиятини мутлақо янги тизим асосида ташкиллаштириш мақсадида 16та йўналиш бўйича аниқ таклифларни ўз ичига олган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжати лойиҳасини киритади.
@segmentuz
@segmentuz
❗️Вазирлик ва идоралардаги мажбурий бўлинмалар таркиби белгиланди
Вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратлари ва ҳудудий бўлинмаларининг тузилмаларини шакллантириш бўйича ягона талаблар тасдиқланмоқда.
Эндиликда:
▪️ вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратларида:
➖ таркибий бўлинмалар фақат 4 та шаклдан иборат бўлади (департамент 20+; бошқарма 7-19; бўлим 2-6; мутахассислар 1). Бунда, вазирликлар ҳузуридаги қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларда департамент шаклида таркибий тузилма ташкил қилинмайди.
Амалда: 10 тадан зиёд шакллари мавжуд (департамент, бош бошқарма, бошқарма, бўлим, шўъба, хизмат, бюро, гуруҳ ва бошқалар);
➖ раҳбар ходимлар (раҳбар, унинг ўринбосарлари
ва маслаҳатчилари, ёрдамчиси, департамент, бошқарма, бўлим бошлиқлари ва ўринбосарлари) ва ижрочилар (мутахассислар) нисбати марказий аппарат бўйича камида 1/3 нисбатда (33/67 фоиз) бўлади.
Амалда: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппаратида раҳбар ва ижрочи ходимлар нисбати 44/56 фоизни ёки Энергетика вазирлигида 41/59 фоизни ташкил қилмоқда;
➖ вазирларга уларнинг фаолиятини стратегик вазифаларни ҳал этишга йўналтириш, кунлик ишлар бўйича иш юкламасини камайтириш мақсадида улар фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлил жиҳатдан таъминлайдиган Вазир котибияти ташкил қилишга ҳуқуқ берилмоқда;
➖ стратегик режалаштириш, ахборот хизмати, кадрлар, ахборот таҳлил, ижро назорати, мурожаатлар, АКТ, юридик таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш, молия-иқтисод, халқаро алоқалар, биринчи бўлим таркибий бўлинмалари ташкил этилиши мажбурий этиб белгиланмоқда.

Президент фармонига кўра:
Вазирлик ва идоралардаги стратегик режалаштириш, ахборот хизмати, коррупцияга қарши курашиш ва халқаро алоқалар бўлинмалари фақатгина вазирлик ва мустақил мақомга эга бўлган идорада ташкил қилиниб, ушбу йўналишларда улар ягона сиёсатни амалга оширади.