Segment.uz
59.3K subscribers
5.03K photos
1.16K videos
47 files
4.89K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
Бугун, 17 январь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида олий даражадаги тадбирлар – ушбу мамлакат Президенти Ҳалима Яқуб ва Бош вазири Ли Сянь Лун билан музокаралар бўлиб ўтди.

Шунингдек, бугун, куннинг иккинчи ярмида давлатимиз раҳбари Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактабига ташриф буюради ва Сингапурнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказади.

@segmentuz
Сингапурда янги турдаги орхидеяга «Шавкат Мирзиёев орхидеяси» номи берилди

Ўзбекистон Президенти шарафига Сингапурнинг миллий рамзи бўлган орхидея гулининг янги навига ном бериш маросими бўлиб ўтди.

Бундай тадбирлар анъанавий равишда ушбу мамлакатнинг олий мартабали меҳмонлари ва таниқли арбобларга юксак ҳурмат ва эҳтиром белгиси сифатида ўтказилади.

Анъанага кўра, Президент Шавкат Мирзиёев гулнинг ёнига янги турдаги орхидеянинг номи — «Шавкат Мирзиёев орхидеяси» деб ёзилган тахтачани жойлаштирди.

@segmentuz
Сингапур билан яқин истиқболдаги ҳамкорликнинг бешта асосий йўналиши

Президент Шавкат Мирзиёев ташриф доирасида Сингапур Бош вазири Ли Сянь Лун билан музокараларда яқин истиқболдаги ҳамкорликнинг бешта асосий йўналишини кўрсатиб ўтди.

1️⃣ Инсон капиталини ривожлантириш ва давлат бошқаруви учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш. Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактаби иштирокида бошқарув, шаҳарсозлик, инфратузилмани ривожлантириш, рақамли трансформация, инновациялар, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида биргаликда давлат хизматчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурини амалга оширишга келишиб олинди. Шунингдек, Давлат бошқаруви академияси негизида Сингапурнинг етакчи экспертларини жалб қилган ҳолда давлат хизматчиларини интенсив қайта тайёрлаш дастури ишга туширилади.

2️⃣ Сингапурни Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёнларига жалб қилиш. Музокараларда Сингапурнинг етакчи компаниялари илғор тажрибаси, замонавий технологиялари ва бошқарув усулларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистоннинг йирик корхоналарини хусусийлаштириш дорасидаги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Давлат корхоналарини трансформация қилиш ва таркибий ўзгартириш, кейинчалик уларни IPOга чиқариш ва ташқи инвестицияларни жалб қилиш учун қўшма Инвестиция жамғармасини тузиш таклиф қилинди.

3️⃣ Илғор “яшил” технологиялар ва рақамли ечимларни жалб қилиш. Сингапурнинг рақамлаштириш соҳасидаги ютуқларини жорий қилиш, шунингдек, ушбу мамлакатнинг “яшил” ривожланиш бўйича инновациялари ва технологияларини қўллаш имкониятлари муҳокама қилинди.

4️⃣ Шаҳар инфратузилмаси ва коммуникацияларни такомиллаштириш. Шаҳарларни режалаштириш ва қурилиш, кўкаламзорлаштириш, коммунал хўжалик соҳаларида ҳамкорлик бўйича тадбирлар келишиб олинди. Ўзбекистонда инфратузилма ва тармоқ лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қўшма Лойиҳалаштириш ва инжиринг марказини ташкил этиш бўйича келишув бу борадаги биринчи қадам бўлди.

5️⃣ Инвестициялар ва ўзаро савдони кенгайтириш, Сингапурнинг етакчи компаниялари билан қўшма лойиҳаларни илгари суриш.

@segmentuz
Самарқандда қишки таътил узайтирилмайдиган бўлди

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармасининг маълум қилишича, вилоятдаги барча мактабларда 18 январдан анъанавий дарс жараёнлари бошланади.

@segmentuz
Янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача устамалар берилади

Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низомга кўра, Жамғарма маблағлари қуйидаги 2 йўналиш бўйича сарфланади:

75 фоизи барча давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ходимларини моддий рағбатлантиришга;

25 фоизи тиббиёт муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, модернизация қилиш ҳамда таъмирлашга.

Тиббиёт муассасаси ходимларига моддий рағбатлантиришнинг қуйидаги турлари қўлланилади:

тиббиёт муассасасининг юқори малакали, алоҳида натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган тиббиёт ҳамда фармацевтика ходимларига ойлик лавозим маошининг 100 фоизигача ҳамда бошқа ходимларга 75 фоизигача ойлик устамалар;

Янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар;

оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда кундузги стационар иш вақтини соат 20:00 гача узайтириш ҳисобига иккинчи сменада ишловчи шифокор ҳамда ҳамшираларга лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик қўшимча устамалар;

тиббиёт муассасалари барча ходимларига касбий ва бошқа байрамлар муносабати билан бериладиган мукофот пуллари, шунингдек моддий ёрдам пуллари.

❗️Ойлик фоизли устамалар тиббиёт муассасаси ходимларини рейтинг баҳолаш тизими асосида амалга оширилади.

@segmentuz
Ўзбекистонда 18 январь куни ҳарорат 7 даражагача исийди

Ўзбекистон бўйича 18 январь куни Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кундуз куни ҳарорат 7 даража илиқ, Бухоро ва Навоий вилоятларида эса 0-5 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонда ҳаво ҳарорати кундуз куни 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.

Тошкент шаҳрида эса ҳарорат кундуз куни 2 даражагача исиши кутилмоқда. Фарғона водийси вилоятларида ҳарорат кундуз куни 0-5 даража совуқ бўлади.

@segmentuz
Шавкат Мирзиёев Сингапурга давлат ташрифи доирасида Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактабига борди.

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактаби ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон етакчиси Сингапурнинг йирик компания ва ташкилотлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

@segmentuz
UzAuto Motors 17 январдан бошлаб шартномалар бўйича автомобилларни етказиб беришни қайта тиклайди.

Бундан ташқари, компания 2023 йилдан бошлаб ҚҚС ставкасининг 15 фоиздан 12 фоизгача пасайгани муносабати билан харидорларга автомобиль нархи пасайишини маълум қилган.

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси аномал совуқ туфайли қишки таътил узайтирилиши муносабати билан белгиланган режага мувофиқ қолдирилган дарслар қай тартибда ўтилиши ҳақида маълумот берди.

Эслатиб ўтамиз, пойтахт таълим муассасаларида дарс жараёнлари 23 январдан бошланади.

@segmentuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Музлаган Сангардак манзараси

Мафтункор манзараси билан танилган Сангардак шаршараси бугунги аномал совуқ об-ҳавода музлаб, бетакрор гўзаллик касб этди.

@segmentuz