Segment.uz
67.3K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Тошкент шаҳрининг бош режаси лойиҳаси билан танишди: "Энди стратегияга қараб, тактикани қабул қилишимиз керак"

@segmentuz
👍31
«Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун президент томонидан имзоланди.

Жиноят кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, фирибгарликни ахборот тизимидан, шу жумладан, ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.

Ушбу қилмиш БҲМ 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик киритилди.

Ҳуқуқбузарлик оғирлаштирувчи ҳолатларда 15 сутка маъмурий қамоққа олишга ёки БҲМ 20 бараваридан 30 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

@segmentuz
👍282🔥2💯2
Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Туркманистонга жўнаб кетди.

@segmentuz
👍32🕊52🤩2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Ашхободда

@segmentuz
👍336🕊3👏1🤩1
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини ўзбек тили куни муносабати билан табриклади.

Табрик матни

@segmentuz
👏27👍151
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов тор доирада музокара ўтказдилар.

@segmentuz
👍1791🔥1
Президентнинг Кадастр агентлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қарори қабул қилинди.

▪️Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб:

Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлимлари, Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиаллари фаолиятини ташкил этиш, назорат қилиш ва уларга умумий раҳбарлик қилиш вертикал бошқарув тизими ҳамда яккабошчилик асосида Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилади;

Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлимлари фаолиятини молиялаштириш, шу жумладан, сақлаш, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети параметрларида назарда тутилади;

Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлимлари, Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиалларининг қонуний фаолиятига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан аралашиш ёки таъсир ўтказиш қатъий тақиқланади.

▪️Шунингдек, ҳужжат билан сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев, Автомобиль йўллари қўмитаси раиси А.Абдувалиев, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси в.б. Х.Хасилов, Корақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари давлат органлари ва ташкилотлари фойдаланишида бўлган ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг белгиланган тартибда тўлиқ давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминламаганлиги учун огоҳлантирилди.

@segmentuz
👍51🕊2🔥1
Шавкат Мирзиёевга Махтамқули номидаги Туркманистон давлат университетининг фахрий профессори унвони берилди

@segmentuz
👍75👏10🔥7🥰2
❗️Мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 4 ноябрдан бошланади

Халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, таътил 6 календарь кундан иборат бўлади ва 9 ноябргача давом этади.

II чоракнинг биринчи куни эса 10 ноябрь саналади.

@segmentuz
👍24🔥1
Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедов ҳамроҳлигида Ашхободда “Тошкент” боғининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

Давлат раҳбарлари бу ерда яратилган шароитларни кўздан кечирди. Эзгу ниятлар ифодаси сифатида боққа дарахтлар экди.

Шу ерда “ХоразмТошовуз” чегараолди савдо зонасининг қурилишига бағишланган маросим бўлди.

Чегараолди савдо зонаси икки мамлакатнинг чегарадош ҳудудида, “Шовот - Тошовуз” ўтказиш пункти ёнида қурилмоқда. Унинг умумий майдони 20 гектарни ташкил этади.

@segmentuz
👍81🔥4🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун ташкил этилган малака ошириш курси якунига етгани маълум қилинди.

@segmentuz
👍69😱8👏4🥰2🕊2🔥1🎉1💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида тиббиёт ОТМ ва халқаро университетларга тайёрловчи коллеж очиляпти

Merit College — 7-11-синф ўқувчиларига кимё-биология ёки инглиз тили-математика фанларидан ҳам мактаб, ҳам репетитор ўрнини босувчи коллеж.

📞 +998(99)988-9999

Бот орқали ариза қолдириш
👍33