Segment.uz
67.4K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
❗️Уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби соддалаштирилди

2022 йил 1 декабрдан
Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари субсидияга талабгорларни танлаб олиш комиссиялари таркибидан чиқариб ташланади. Субсидияга талабгорларни танлаб олишда маълумотлар subsidiya.idm.uz дастурида йиғилади.

▪️2022 йил 1 ноябрга қадар 2020-2022 йиллар дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган фуқароларга ипотека кредити фоизларининг бир қисмини қоплаш бўйича тўланмай қолган субсидияларни тўлиқ тўлаш чоралари кўрилади.

2021 йил дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турадиган фуқароларга Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олиш ҳуқуқи берилади.

▪️ Батафсил

@segmentuz
👍53🎉3🔥1
Жуманиязов Умрбек Маткаримович Хоразм вилоятининг Гурлан тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у «Микрокредитбанк» бошқаруви раиси ўринбосари вазифасида ишлаган.

@segmentuz
👍44😱4👏1
Бахтиёр Маматкаримов Андижон тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг молия ва маркетинг бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.

Туманнинг аввалги ҳокими А.Эгамбердиев давлат хизматчиси этикасига номуносиб хатти-ҳаракатлари, раҳбарлик маданиятини сақламагани, ўтказилган қабулларда фуқароларга ҳурматсизликка йўл қўйгани ва фаолиятидаги бошқа камчиликлари учун лавозимидан озод этилган эди.

@segmentuz
👍65🕊7😱4👏1
Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йил якунига қадар қилинадиган ишлар ҳамда келгуси йилдаги вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда вилоятда бешта йўналишда — тадбиркорлик, саноат, аграр, ичимлик суви таъминоти, ижтимоий соҳада эришилиши лозим бўлган мақсад ва вазифаларни белгилаб берилди. Хусусан:

ҳудудда марказлашган тоза ичимлик суви таъминотини келгуси йилда 60 фоизга етказиш лозим;

вилоятда тадбиркорлик ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш орқали келгуси йилда 207 минг нафар иш ўрни яратиш зарур;

саноатда 960 та лойиҳани амалга ошириб, 20 минг нафар аҳолини банд қилиш мумкин;

18 минг гектар майдонда сув таъминотини яхшилаб, қўшимча 90 миллиард сўмлик маҳсулот етиштириш, 66 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий қилиб, 300 миллион куб метр сувни иқтисод қилиш, 10,5 минг гектар пахта ва ғалла майдонини қисқартириш ҳисобига, 32 минг оила бандлигини таъминлаш имконияти бор.

@segmentuz
👍31🥰1💯1
Президент янгидан ишлаб чиқилган Меҳнат кодекси лойиҳасига тўхталди

Бугунги кунда меҳнат ресурслари қарийб 19 миллион кишига етди, корхоналар сони эса сўнгги уч йилда 2 баравар ошди.

Амалдаги Меҳнат кодекси 1995 йилда қабул қилинган бўлиб, ўшанда хусусий сектор улуши атиги 21 фоиз бўлган, ҳозир 83 фоиздан ошгани қайд этилди.

Шу боис, янги кодексда тадбиркорлар учун кенг имкониятлар яратилмоқда, аҳоли бандлигини ошириш бўйича кўплаб қулай шароитлар кўзда тутилмоқда.

Давлатимиз раҳбари бу муҳим кодексни қабул қилишдан аввал унинг ижросини самарали ташкил қилиш асосий масала экани таъкидланди.

Бўлаётган янгиликларни аҳолига, ҳамма вазирларга, ҳокимларга, 600 мингга яқин корхона раҳбарларига етказиш, тушунтириш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

@segmentuz
👍215👏7🔥5😱1
Коллеж ва техникумларда тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, коллеж ва техникумларда 2022/2023-ўқув йили учун барча босқичдаги ўқувчиларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорлари ўтган ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади.

@segmentuz
👍54👏5🤩2
⚡️ Президентнинг “Республикада маҳаллий авиақатновларни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжатга кўра:

ҳудудларни бир-бири билан ўзаро боғлаш мақсадида 2023 йил март ойидан бошлаб Самарқанд-Нукус, Самарқанд-Мўйноқ, Самарқанд-Термиз, Бухоро-Термиз, Наманган-Термиз ва Наманган-Нукус каби янги йўналишларда мунтазам авиақатновларни бошлаш;

Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларининг туризм салоҳиятини янада ошириш мақсадида Шаҳрисабз ва Сариосиё аэропортларига авиақатновларни тиклаш, шунингдек, Зомин аэропортига авиақатновларни йўлга қўйиш;

авиақатновлар жадвалини йўловчилар учун қулай бўлган темир йўл, автобус ва микроавтобус йўналишлари билан интеграциялаш орқали ягона логистика тизимини яратиш чоралари кўрилади.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг резидент авиакомпанияларига ички туризм йўналишларидаги авиақатновлар учун авиа чипта нархининг 25 фоизи миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратиш муддати 2026 йил 1 январга қадар узайтирилди.

@segmentuz
👍50😱4🔥1👏1
Марказий банкнинг бошқарувининг йиғилишида асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

@segmentuz
👍33🔥2🤩2🕊21😱1💯1
Коррупцияга қарши кураш агентлиги жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган, Фарғона ва Хоразм вилоятларида давлат хизматчилари томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келинаётганлиги ҳолатлари ўрганилган.

Ўрганиш натижаларига кўра, ушбу вилоятларда жами 1378 нафар давлат хизматчиси (138 нафари ҳоким ва ҳоким ўинбосари, 148 нафари давлат банклари бошқарувчиси ва уларнинг ўринбосари, 1092 нафари ҳоким ёрдамчиси) давлат хизмати билан бирга (раҳбар ёки таъсисчи сифатида) тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланган.

@segmentuz
👍47😱5👏2🎉211🕊1😍1
Меҳнат кодекси (янги таҳрир).pdf
7.1 MB
Меҳнат кодексининг янги таҳрири

«Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (28.10.2022 й. 798-сонли)

@segmentuz
👍42🔥2🤩2🕊2
Сеулдаги фожиали воқеа қурбонлари рўйхатида Ўзбекистон фуқароси бор

Жанубий Корея пойтахти Сеул марказида Хеллоуин байрамини нишонлаш вақтида юз берган тиқилинч оқибатида 151 киши ҳалок бўлди, 82 нафари жароҳатланди. Ҳалок бўлганлар орасида 19 нафар хорижлик, жумладан, камида бир нафар ўзбекистонлик ҳам борлиги аниқланди.

@segmentuz
😱29👍11💯211🤩1
Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати

Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.

@segmentuz
👍30🕊32🥰1
Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган 20 та ёрдам турларининг рўйхати

@segmentuz
👍54🔥8🕊7👏21🎉1🤩1😍1
Президентнинг “Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

▪️Унга кўра:

2023 йил 1 январдан бошлаб дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия берилган фуқароларнинг уй-жойларни сотиб олиш, қуриш ёки реконструкция қилиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди;

2022 йил 1 ноябрдан бошлаб, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилмоқда;

"Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖга тижорат банклари томонидан аҳолига берилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун 3 йил муддатга 12 фоиз ставкада ва фоиз тўловларини ҳар 6 ойда тўлаш шарти билан 300 млрд.сўмгача бюджет ссудасини ажратиш белгиланди.

@segmentuz
👍65👏3🎉2🥰1
❗️Уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби соддалаштирилди

2022 йил 1 декабрдан
Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари субсидияга талабгорларни танлаб олиш комиссиялари таркибидан чиқариб ташланади. Субсидияга талабгорларни танлаб олишда маълумотлар subsidiya.idm.uz дастурида йиғилади.

▪️2022 йил 1 ноябрга қадар 2020-2022 йиллар дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган фуқароларга ипотека кредити фоизларининг бир қисмини қоплаш бўйича тўланмай қолган субсидияларни тўлиқ тўлаш чоралари кўрилади.

2021 йил дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турадиган фуқароларга Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олиш ҳуқуқи берилади.

▪️ Батафсил

@segmentuz
👍39😱2👏1