Эрон президенти Иброҳим Раисий Самарқандга етиб келди
❗️ Бу – Эрон етакчисининг сўнгги 20 йилдаги илк ташрифидир. Қайд этиш керакки, бугун Ўзбекистон ва Эрон президентлари олий даражадаги музокаралар ўтказадилар.
@segmentuz

👍73
Шавкат Мирзиёев ва Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг музокаралари бўлиб ўтди.
Транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. “Ўзбекистон – Туркманистон - Эрон” йўли орқали автотранспортда юк ташишни йўлга қўйиш, “Чобаҳор” порти салоҳиятидан самарали фойдаланиш, юклар олиб кирилиши ва транзити шароитларини енгиллаштириш бу борадаги имкониятларнинг кенгайишига хизмат қилиши айтиб ўтилди.
Икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги иқтисодий, туризм ва маданий алоқаларни фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди.
Афғонистон мавзуси юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Иброҳим Раисий Ўзбекистон президентини ўзи учун қулай вақтда жавоб ташрифи билан Эронга боришга таклиф этди.

👍45👏1
ШҲТнинг Самарқанд саммитида иштирок этиш учун Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Ўзбекистонга келди.
@segmentuz
@segmentuz
👍45
❗️ Бугун Самарқандда Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг тегишли идоралари ўртасида «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳаси (Қирғизистон ҳудудидаги участка) бўйича ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, темир йўл қурилиши бутун Марказий Осиё минтақасининг транспорт ва транзит салоҳиятини оширади. Магистрал Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистонни Каспий денгизи портлари ва ундан кейин Европа билан, келажакда эса Трансафғон темир йўли орқали Покистон портлари билан боғлаши мумкин.

👍53👏13❤2
🇺🇿🇹🇯 Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди.
@segmentuz
@segmentuz
👍41👏1
Владимир Путин Самарқандга етиб келди
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

👍105👏14
Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон Республикасининг олий даражали «Дўстлик» ордени билан мукофотланди. Унга мукофотни Шавкат Мирзиёев топширди.
@segmentuz
@segmentuz
👍29👏5😱4
⚡️ Эрон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиши кутилмоқда
Самарқандда Эрон ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Ҳусайн Амир Абдуллахон ва ташкилот бош котиби Чжан Мин ўзаро англашув меморандумини имзолади.
ШҲТ Бош котиби бугунни Эрон учун ҳам, ташкилот учун ҳам муҳим кун деб атади.
Эслатиб ўтамиз, Эрон ШҲТда кузатувчи мақомини 2005 йилда олган эди.

👍45🔥3
Бугун Самарқандда давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турган Хитой раиси Си Цзиньпинни расмий кутиб олиш маросими, икки томонлама музокаралар ва ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари Қўшма баёнот имзоладилар. Унда асосий келишувлар қайд этилган, ҳар томонлама стратегик шерикликнинг бугунги ҳолати ва уни мустаҳкамлаш истиқболлари акс этган.
Бундан ташқари турли соҳаларда 15 та ҳужжат имзоланди. Шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликка доир умумий қиймати 15 миллиард долларлик келишувларга эришилди ва битимлар имзоланди.
Музокаралар якунида Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевни жавоб ташрифи билан Хитойга боришга таклиф этди.

👍34🎉8
Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга Ўзбекистон Республикасининг "Олий Даражали Дўстлик" орденини топширди.
Си Цзиньпиннинг Ўзбекистон Республикасининг олий мукофоти билан тақдирланиши унга халқаро миқёсдаги давлат ва сиёсат арбоби сифатида чуқур ҳурмат-эҳтиром ифодасидир.
❗️ Хитой раиси “Олий Даражали Дўстлик” орденига сазовор бўлган биринчи хорижий давлат раҳбари бўлди.

👍42🔥2
Бугун Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Самарқандда бўлиб турган бир қатор давлат ва ҳукумат раҳбарлари билан музокара ва учрашувлар ўтказди:
➖ Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф;
➖ Озарбайжон президенти Илҳом Алиев;
➖ Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон;
➖ Беларусь президенти Александр Лукашенко;
➖ Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов;
➖ Қирғизстон президенти Садир Жапаров.
Тадбирларда икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар, кўп қиррали амалий шерикликни изчил кенгайтириш, халқаро ва минтақавий сиёсат юзасидан фикр алмашилди. Меҳмонлар Самарқандда Ўзбекистон президенти раҳбарлигида амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларини алоҳида қайд этди.

👍53👏3🎉1