Segment.uz
70.7K subscribers
5.42K photos
1.31K videos
75 files
6.06K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзоладилар.

Давлатимиз раҳбари Россиянинг Александр Невский ордени билан тақдирланди.

@segmentuz
Таълим кредити олиш учун talim-krediti.uz онлайн платформаси ишга туширилди

Платформа орқали барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида ва қўшма таълим дастурлари бўйича бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар таълим кредити олиш учун аризаларини онлайн йўллашлари мумкин.

▪️Мазкур сайт Ўзбекистон Марказий банки томонидан ишлаб чиқилган.

Мавзуга доир:
Таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом

Таълим кредити кимларга берилади?

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммитида иштирок этаётган давлат ва ҳукуматлар раҳбарлари томонидан дарахтлар экилди

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитой Халқ Республикаси раиси Алишер Навоийнинг «Ёр ўлинг бир-биринғизгаким, эрур ёрлиғ иш» ғазалидан иқтибос келтирди.

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ШҲТ Самарқанд саммити иштирокчилари «Боқий шаҳар» билан танишдилар

@segmentuz
The National Interest'га кўра, 15 давлат етакчилари қатнашадиган ШҲТ саммитига мезбонлик қилиш орқали Ўзбекистон дунё аҳолисининг қарийб ярмини, Евроосиё ҳудудининг 60 фоизини ва жаҳон ЯИМнинг тўртдан бир қисмини ташкил этувчи мамлакатларни йиғишда етакчи роль ўйнаши кераклигига урғу бермоқда.

Ўзбекистон ўзининг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий тараққиётида ҳал қилувчи даврни бошдан кечирмоқда. Мамлакат, айниқса, сўнгги 6 йил ичида эришган улкан ютуқларни эътироф этиш зарур. Ш.Мирзиёев даврида Ўзбекистон ислоҳотларнинг узоқ йўлини босиб ўтди.

❗️ Ички ўзгаришлар дунёда катта геосиёсий ўзгаришлар ва буюк давлатларнинг рақобати авж олган бир пайтда юз бераётгани алоҳида таъкидланмоқда. Бу нима учун Тошкент минтақавий ва халқаро масалаларда, жумладан, ШҲТда етакчи роль ўйнашга интилаётганини тушунтиради. Бунда Ўзбекистон Россия ва Хитой каби қудратли давлатлар билан қўшни бўлиб, сиёсий ва иқтисодий ўзгаришларнинг онгли йўлини давом эттириши мумкин.

Вашингтон ва унинг иттифоқчилари Марказий Осиёдаги барча давлатлар билан чегарадош Ўзбекистон минтақанинг маркази эканлигини тушуниши керак.

@segmentuz
ШҲТ саммитининг асосий тадбирлари олдидан қўл бериб кўришиш ва биргаликда суратга тушиш маросими бўлиб ўтди

@segmentuz
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо Давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги учрашувидан сўнг кенгайтирилган тартибдаги мажлис бошланди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

Қадимий ва меҳмондўст Самарқанд шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар, кузатувчи мамлакатлар раҳбарларини, фахрий меҳмонларимиз ва халқаро ташкилотлар вакилларини шахсан қабул қилиш шарафига муяссар бўлганимдан мамнунман”, деди Президентимиз сўзининг аввалида.

Шавкат Мирзиёев анжуманда биринчи маротаба иштирок этаётган давлат раҳбарлари – Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Туркманистон Президенти Сардор Бердимуҳамедовни самимий қутлади.

Ўзбекистон ШҲТга раислик даврида ташкилот доирасидаги амалий ҳамкорликни фаоллаштириш, унинг салоҳияти ва халқаро нуфузини оширишга интилгани таъкидланди.

Хавфсизлик масалалари билан бир қаторда савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтиришга устувор эътибор қаратилди. Ташкилот фаолиятининг барча соҳаларида кўплаб ташаббуслар амалга оширилди.

“Пандемия ва глобал инқироз оқибатларига қарамасдан, Раислик режасини биргаликда тўлиқ амалга оширишга муваффақ бўлдик. 80 дан ортиқ йирик тадбирлар ўтказилди. Ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларимиз бугун қабул қилинган 40 дан ортиқ ҳужжатда ўз ифодасини топган”, деди Шавкат Мирзиёев.

@segmentuz
Президентимиз дунёда ишонч ва ўзаро бир-бирини тушуниш тақчиллиги сезилаётган, қарама-қаршиликлар ва можаролар кузатилаётган бугунги шароитда барқарорлик ва хавфсизликка нисбатан кўплаб таҳдидлар кучайганини кўрсатиб ўтди.

Унинг фикрича, иқлим ўзгариши, сув ва табиий ресурсларнинг етишмаслиги, пандемиянинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги инқирози каби замонамиз муаммолари барқарор ривожланиш учун жиддий хавф туғдирмоқда.

Ўзаро ишонч, адолат ва ҳамжиҳатликка талаб глобал миқёсда тобора ортиб бормоқда. Шу муносабат билан очиқ ва конструктив мулоқотни давом эттириш ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ талаб этилмоқда. Ташкилотимиз фаолияти шундай мулоқотни амалга ошириш мумкинлигини дунёга намоён этмоқда”, деди Шавкат Мирзиёев.

ШҲТ очиқлик ва блокларга қўшилмаслик тамойилларига қатъий содиқлиги туфайли иштирокчи мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлаб, халқаро ҳамкорликни муваффақиятли тарзда чуқурлаштираётгани таъкидланди.

@segmentuz
Президентимиз ШҲТ таркиби кенгайиб, шериклик муносабатларимиз ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Эрон Ислом Республикасининг Ташкилотга тўлақонли аъзо сифатидаги мажбуриятлари тўғрисидаги Меморандум имзоланди.

Миср Араб Республикаси ва Қатар Давлатига мулоқот бўйича шериклар мақоми берилди.

Беларусь Республикасига ШҲТнинг тўлақонли аъзоси, Баҳрайн Подшоҳлиги, Кувайт Давлати, Мальдив Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари ва Мьянма Иттифоқи Республикасигамулоқот бўйича шериклар мақомини бериш жараёнлари бошланади.

ШҲТнинг географик қамрови кенгаяётгани ўз мисолида самарадорлик, ўзаро бир-бирини тушуниш ва амалий саъй-ҳаракатларни намойиш этаётган Ташкилотимиз фаолиятининг долзарблигини яна бир тасдиқламоқда”, деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ташкилотнинг блокларга қўшилмаслик мақомини ва унинг очиқлигини сақлаб қолиш муҳим эканини қайд этди.

Биз хавфсизликнинг яхлитлик тамойилига қатъий риоя қиламиз. ШҲТнинг фаолияти кенг ҳамкорликка йўналтирилган бўлиши лозим. Марказий Осиё ШҲТнинг "географик ядроси" мақомини сақлаб қолиши кераклигига ҳам ишончимиз комил”, деди у.

@segmentuz
Шавкат Мирзиёев ёшларнинг экстремистик ташкилотларга жалб этилишига йўл қўймаслик, турли носоғлом мафкураларга қарши барқарор иммунитетни шакллантириш бўйича комплекс амалий чора-тадбирлар қабул қилишни таклиф қилди.

@segmentuz
Шавкат Мирзиёев:

ШҲТ географик ландшафтининг кенгайиши ташкилотга бўлган талабнинг яна бир тасдиғидир.

Биз ўз таркибида сиёсатчиларимиз, жамоат арбоблари, олимлар ва эксперт-экологлар, бизнес вакилларимизни бирлаштира оладиган ШҲТ Иқлим кенгашини тузишни таклиф қиламиз.

Қадимий ва меҳмондўст Самарқанд шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар, кузатувчи мамлакатлар раҳбарларини, фахрий меҳмонларимиз ва халқаро ташкилотлар вакилларини шахсан қабул қилиш шарафига муяссар бўлганимдан мамнунман.

Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш, бу борадаги ишларни мувофиқлаштиришни кучайтириш ШҲТнинг энг устувор йўналишларидан бўлиб қолиши лозим.

@segmentuz
Шавкат Мирзиёев ШҲТ доирасида келгуси йили Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ўтказишни таклиф этди.

@segmentuz
⚡️ Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қўллаб-қувватлаши остида Тошкент шаҳрида Минтақалараро ўзаро боғлиқлик марказини ташкил этишни таклиф қилди.

@segmentuz
❗️Транспорт ва коммуникациялар соҳасидаги барча истиқболли лойиҳаларни келгуси йили Ўзбекистонда ШҲТ Биринчи транспорт форуми доирасида муҳокама қилиш мумкин — Шавкат Мирзиёев

@segmentuz
Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо Давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган тартибдаги мажлисидаги нутқидан:

Эрон Ислом Республикасининг Ташкилотга тўлақонли аъзо сифатидаги мажбуриятлари тўғрисидаги Меморандум имзоланди.

Миср Араб Республикаси ва Қатар Давлатига мулоқот бўйича шериклар мақоми берилди.

Беларусьга ШҲТнинг тўлақонли аъзоси, Баҳрайн, Қувайт, Мальдив Республикаси, БАА ва Мьянмагамулоқот бўйича шериклар мақомини бериш жараёнлари бошланади.

@segmentuz
Ўзбекистон умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлидаги Самарқанд бирдамлиги ташаббусини тақдим этди.

Бу ташаббуснинг мақсади – бизнинг умумий келажагимизга бефарқ бўлмаган, ихтилофларга қарамасдан келишилган ёндошувлар ва қарорларни излашга тайёр, "Самарқанд руҳи" тамойилларига ҳамфикр бўлганларнинг барчасини глобал цивилизациялараро мулоқотга жалб қилишдир.

Унинг амалий ижросига доир масалаларни сиёсий етакчилар, жамоатчилик, ишбилармонлар, академик ва эксперт доираларининг нуфузли вакиллари иштирокида келгуси йили Самарқанд халқаро форумида биргаликда кўриб чиқиш таклиф этилди.

@segmentuz
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси якунлангач, унинг Самарқанд декларацияси имзоланди.

▪️ Жами 44 та ҳужжат — битим, концепция, дастурлар ва бошқа қарорлар қабул қилинди. Бу ташкилот тарихида рекорд кўрсаткичдир.

@segmentuz