Segment.uz
67.2K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Ҳоким ёрдамчилари 150 млн. сўмгача гаровсиз кредит ажратишга тавсиянома беради

«На банклар, на лизинг компаниялари раҳбарлари, на ҳокимлар бу маблағларни тадбиркорларга бериш бўйича  жон куйдирмаяпти» — деди Президент.

Мутасаддиларга 15 сентябрдан бошлаб ҳоким ёрдамчилари тавсиясига кўра, сабзавот, дуккакли ва мойли экинлар бўйича уруғлик, ўғит, ёқилғи, ўсимликлар ҳимояси ҳамда айланма маблағ учун 150 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратишни йўлга қўйиш топширилди.

▪️Бунда, ушбу маблағларнинг ярмини нақд пулда ажратишга рухсат берилади. Бунинг учун, Боғдорчилик агентлигига қўшимча 300 миллиард сўм ажратилади.

Эндиликда картошка, сабзавот, ёғ-мой экинлари экадиган кластер ва деҳқонларга ҳосилни суғурталаш харажатининг 50 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилади.

@segmentuz
👍82😱6🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Сурхондарё ҳокимига: «Прокурор билан гаплашишдан олдин мактаб қурилишини жойига қўйиб қўйиш керак»

@segmentuz
👍128👏17🔥13😱9
Ёшлар диққатига! Хорижий тилларни ўрганиш учун 7 млн 200 минг сўмгача субсидия берилади

Ҳукумат қарори билан «Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

❗️Низомга кўра, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга қуйидаги ёрдам турлари кўрсатилади:

моддий аҳволи оғир ёшларга бир марталик моддий ёрдам (БҲМнинг 4 бараваригача) берилади;

никоҳи қайд этилганига 3 йилдан ошмаган ёшларга якка тартибдаги ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун 33 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

❗️Низомга кўра, ёшларга қуйидаги миқдорларда субсидиялар ажратилади:

тадбиркорлик ёки ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшларга асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролларини харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваригача;

ёшларга замонавий касбларни эгаллаши, ахборот технологияларни ўрганиши ва уларни хорижий тилларга ўқитиш бўйича 6 ойгача муддатли ўқув курслари учун ҳар ойда БҲМнинг 4 бараваригача;

олимпиада, танлов ва мусобақаларнинг халқаро босқичларида қатнашиш харажатлари учун БҲМнинг 40 бараваригача;

ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга 12 ойгача турар жой учун ижара компенсацияси ҳар ойда БҲМнинг 3 бараваридан ошмаган миқдорда.

▪️ Барча ёрдам турлари

@segmentuz
👍412🥰1
❗️Сенатнинг ўттиз иккинчи ялпи мажлисини 2022 йил 13 сентябрь куни чақирилади.

Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўринбосари тўғрисидаги масалани кўриб чиқадилар.

Шу билан бирга, ялпи мажлисда бир қатор қонунлар муҳокама қилинади. Хусусан, “Электрон тижорат тўғрисида”ги, “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги, “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир.

@segmentuz
👍20
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«ШҲТ – фақатгина Хитой ёки Россия дегани эмас»

ШҲТнинг Ўзбекистондаги координатори Раҳматилла Нуримбетовнинг айтишича, ташкилотга аъзо мамлакатлар тенг ҳуқуқли.

«ШҲТнинг юзага келиши – Хитойнинг Ғарбга очган йўли эмас. Ташкилотга асос солинганда Россиянинг ҳам, Марказий Осиё давлатларининг ҳам манфаатлари инобатга олинган ва барча тенг ҳуқуқли. Буни ҳеч қачон унутмаслик керак.

Тенг ҳуқуқлилик принципи 21 йилдан бери ўзини намоён қилмоқда ва ташкилотда ўзаро келишмовчилик камлигининг асосий сабаби ҳам шунда».
👍44
Хотин-қизларни иш билан таъминлаш масаласида

Президент қарорига кўра:

Нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим муассасалари ҳамда Олий мактабнинг касб-ҳунар йўналиши бўйича ўқув курсларини якунлаган ишсиз хотин-қизлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштирилади.

@segmentuz
👍75😱3
Келгуси ҳафтада Самарқанд Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисига мезбонлик қилади. Ушбу тадбир ШҲТ етакчиларининг 2019 йилдан буён биринчи юзма-юз учрашуви бўлади ва Ўзбекистоннинг ташкилотдаги раислигига якун ясайди.

@segmentuz
👍40
Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги қироли Карл Учинчига унинг волидаи муҳтарамаси қиролича Елизавета Иккинчи оламдан ўтгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

@segmentuz
👍22🎉3😱2
⚡️ “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган ёшлар ва хотин-қизларни Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан ўқитиш ишлари тўлиқ бепул амалга ошириладиПрезидент қарори

@segmentuz
👍35😱7👏1🎉1
Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган 20 та ёрдам турларининг рўйхати

@segmentuz
👍42🎉5🥰2😱1
Президент ҳузурида Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этилди

Агентлик бош директори ва унинг ўринбосарлари Президент томонидан тайинланади.

Бошланган ислоҳотларни амалга ошириш, уларни бир мантиқий чизиққа териш ҳамда самарали якунига етказиш мақсадида Президентнинг тегишли фармони билан Стратегик ривожланиш агентлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этилди.

▪️Агентликнинг асосий вазифалари этиб, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда алоҳида соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш таклифларини ишлаб чиқиш, уларни ташкил этиш ва назорат қилиш белгиланмоқда.

Шунингдек, ислоҳотларни танқидий таҳлил қилган ҳолда уларнинг самарадорлигини баҳолаш, расмиятчилик, сансалорлик ва коррупциявий ҳолатларга шароит яратувчи тизимли муаммоларни аниқлаш, бартараф этиш чораларини кўриш ҳам агентлик вазифаларидан.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёевнинг шахсан раислигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг кенгаши тузилди. Кенгашга бир қатор ваколатлар берилди.

@segmentuz
👍25🎉3
Президентнинг “Таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра:

фойдаланилмаётган объектлар мулкдорларига нисбатан оширилган ставкаларда қўлланилган таъсирчан солиқ механизми натижасида ҳосил бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича:
▪️ мавжуд солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилади;
▪️ солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади;

2022 йил 1 июлдан мазкур фармон кучга киргунга қадар бўлган даврда таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ундирилган солиқ суммалари келгуси тўловлар ҳисобига белгиланган тартибда тегишли объект мулкдорларига қайтарилади.

@segmentuz
👍25😱3👏1
❗️Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги:

бош директори ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Агентлик бош директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчисига тенглаштирилади, бош директорнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари эса тегишлича Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларига тенглаштирилади;

Агентлик ходимлари Агентлик бош директори томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари билан келишилган ҳолда лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

▪️Агентлик ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро этувчи аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва иш ҳақи миқдорлари татбиқ этилади — Президент фармони

@segmentuz
👍22😱42
Норов Владимир Имамович Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи бўлиб фаолият юритган.

@segmentuz
👍38
Шухрат Абдушарифович Вафаев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

@segmentuz
👍37😱7
Пойтахтда бир ҳафтада 10 минг ўринли қўшимча ётоқ жой яратилиши мумкин

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида янги бунёд этилган «Ташкент индекс» савдо-ишлаб чиқариш мажмуаси ҳудудида бўш турган 10 минг ўринли тадбиркорлар биносини бир ҳафта муддатда давлат хусусий шериклик асосида талабалар учун турар жойга айлантириш таклифини берди.

@segmentuz
👍86🔥7👏2
Таълим кредити олиш учун talim-krediti.uz онлайн платформаси ишга туширилди

Платформа орқали барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида ва қўшма таълим дастурлари бўйича бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар таълим кредити олиш учун аризаларини онлайн йўллашлари мумкин.

▪️Мазкур сайт Ўзбекистон Марказий банки томонидан ишлаб чиқилган.

Мавзуга доир:
Таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом

Таълим кредити кимларга берилади?

@segmentuz
👍43🔥2
Самарқанд ШҲТ саммитига тайёр (фото)

15-16 сентябрь кунлари Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбати саммити ўтказилади. Саммитда ШҲТга аъзо мамлакатлар раҳбарлари сўнгги уч йилда биринчи марта бир жойга тўпланмоқда.

Саммит арафасида Самарқандда янги муҳташам ва замонавий аэропорт, Халқаро туризм маркази қурилди. Марказ ҳудудида жами 10 та объект бунёд этилди – 8 та (2 та 5 юлдузли ва 6 та 4 юлдузли) меҳмонхона, Конгресс холл ҳамда Карвонсарой комплекси қурилди.

Бугун Самарқанд саммитни ўтказиш учун тайёр ҳолатда. Шаҳар кўчаларига ШҲТ ва унга аъзо мамлакатлар байроқлари, саммитга бағишланган афишалар ўрнатилган.

@segmentuz
👍66