Магистратурада ўқиётган хотин-қизлар контракт пули тўлаб берилади
2022 йил 7 март куни имзоланган Президент фармони асосида, 2022/23-ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловларини давлат бюджетидан қоплаб берилиши белгиланганди.
▪️Бу янгиликни жорий этиш тартибини белгиловчи ҳукумат қарори қабул қилинди.
Унга кўра, давлат ОТМларининг магистратура босқичига ўқишга қабул қилинган ва ўқиётган хотин-қизларга базавий тўлов-контракт (стипендиясиз) суммалари тўлиқ тўлаб берилади.
❗️Бунинг учун талабгорлар ўзлари таълим оладиган ОТМ ректори (филиал директори) номига 15 сентябрга қадар ариза билан мурожаат қилиши керак.
Шу асосда ректорлар (филиал директорлари) ҳар йили 15 октябргача тегишли буйруқни қабул қилади.
▪️Бу тартиб давлат олийгоҳлари билан бирга, қуйидагиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади:
➖ Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси;
➖ Бош прокуратура Академияси;
➖ Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби;
➖ Банк-молия академияси.
❗️Шунингдек, бу тартиб нодавлат ОТМлар ва хорижий ОТМларнинг Ўзбекистондаги филиалларида магистратура босқичида таҳсил олаётган талаба хотин-қизларга нисбатан татбиқ этилмайди.
@segmentuz

👍55😱4🤩3
Мамлакатимиз ва қатор етакчи хорижий давлатларнинг нуфузли газеталари ва интернет-нашрларида Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик» сарлавҳали мақоласи чоп этилди.
@segmentuz
@segmentuz
👍42👏4
❗️Давлат фуқаролик хизматчилари билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунавий шакли эълон қилинди
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг «Давлат фуқаролик хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунавий шаклини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи лойиҳаси жойлаштирилди.
▪️Бунда давлат фуқаролик хизматчилари билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунаси лойиҳаси ҳам эълон қилинди.
Лойиҳага жорий йилнинг 25 сентябрига қадар таклифларни йўллаш мумкин.

👍37👏3
Астронавт Орол денгизининг айни пайтдаги ҳолати акс этган суратини эълон қилди
«Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги қисқариб бораётган Орол денгизи. Илгари катта шўр кўл бўлган, аммо қурғоқчилик ва суғориш учун сувнинг бурилиши туфайли у қисқарган. Энди у бир нечта кичикроқ кўлларга бўлинган ва баъзи жойларда у бутунлай қуриб қолган» — Саманта Кристофоретти, Европа космик агентлиги астронавти

👍21😱13🔥6🤩1
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Сенат раиси ўринбосарлигига сайланди.
@segmentuz
@segmentuz
👍41👏3
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали автотранспортни бошқариш учун электрон ишончнома расмийлаштириш хизмати ишга туширилди. Энди ишончнома расмийлаштириш учун нотариал идора излаб юриш шарт эмас.
Ариза берувчи инвойс рақам орқали тўловни амалга оширгач, унга ваколатли орган томонидан QR-кодли ишончнома берилади. Электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.
Электрон ишончнома учун алоҳида тўлов тартиби белгиланган. Электрон ишончнома учун алоҳида тўлов тартиби (давлат божи БҲМ нинг 3 баравари — ҳозирда 900 минг сўм) этиб белгиланган. Бунда давлат божи:
1 ойгача бўлган муддатга — 10% (90 минг сўм);
6 ойгача бўлган муддатга — 50% (450 минг сўм);
3 йилгача бўлган муддатга — 100% (900 минг сўм миқдорида) ундирилади.

👍29👏3🎉2
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга келди. Давлатимиз раҳбари Имом Бухорий мақбараси ва Биринчи Президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.
@segmentuz
@segmentuz
👍122❤6
Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурелсух Самарқандга етиб келди, меҳмонни бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди.
Шунингдек, бугун қуйидаги олий мартабали меҳмонлар ҳам Самарқандга етиб келади:
🇺🇳 БМТ Бош котиби ўринбосари Розмари Ди Карло;
🇮🇷 Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий;
🇨🇳 Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин;
🇰🇬 Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровлар.

👍70🥰4
Шавкат Мирзиёев айни вақтда ШҲТ саммити доирасидаги биринчи учрашувини ўтказмоқда. Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух билан мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинмоқда.
@segmentuz
@segmentuz
👍42👏2
❗️2023 йил 1 январдан пенсияни ҳисоблашда базавий миқдорни 10 баробаридан 12 баробарига ошириш кутилмоқда
2023 йил 1 январдан бошлаб фуқароларга пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун инобатга олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 бараваридан ортиқ бўлмаган, яъни 3 888 000 сўм миқдоридаги ўртача ойлик иш ҳақидан ҳисобга олиш белгиланмоқда.

👍59🥰3
Эрон президенти Иброҳим Раисий Самарқандга етиб келди
❗️ Бу – Эрон етакчисининг сўнгги 20 йилдаги илк ташрифидир. Қайд этиш керакки, бугун Ўзбекистон ва Эрон президентлари олий даражадаги музокаралар ўтказадилар.

👍73