Segment.uz
61.1K subscribers
5.08K photos
1.17K videos
52 files
5.05K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
❗️Қорақалпоғистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини ривожлантириш йўналишида:

Ижтимоий ҳимоя реестрига кирган оилаларга кўмир, суюлтирилган газ, озиқ-овқат ва бошқа зарур эҳтиёжлар учун 600 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратиш;

15 сентябрдан бошлаб Қорақалпоғистон учун пенсия ва нафақа олувчилар, ногиронлиги бўлган шахсларга темир йўл ва авиа чипталар сотиб олиш учун 50 фоизлик имтиёзни тиклаш;

2025 йилгача
қўшилган қиймат солиғи бўйича режадан ошириб бажарилган тушумлар Қорақалпоғистон бюджетида қолдириш;

боғча, мактаб ва тиббиёт муассасалари қурилишига келгуси беш йилда қўшимча 5 триллион сўм ажратиш бўйича топшириқлар берилди.

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Барчада битта савол туғилиши табиий... Иш режими ўзгарадими?

Ушбу саволга Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири Алишер Эранов жавоб беради.

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: «Бирлашсаккина олдимизга қўйган улкан-улкан марраларга албатта етамиз»

@segmentuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Жўқорғи Кенгес сессиясидан сўнг Нукус шаҳри Амударё маҳалласида нуронийлар ва маҳалла фаоллари билан учрашмоқда.

@segmentuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Жўқорғи Кенгес Раиси лавозимига номзоднинг таклифларини эшитиб, Қорақалпоғистон учун алоҳида солиқ имтиёзлари ва молиявий кўмак чораларини белгилаб берди

@segmentuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, фермер ва деҳқонларни қўллаб-қувватлаш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди

@segmentuz
Шавкат Мирзиёев:

— Мана, юксак ишонч, катта умидлар билан янги Раис сайладик. Энди у адолат, садоқат, масъулият ва тартиб-интизомни ўз фаолиятига мезон қилиб олиши керак. Халқимиз бағрикенг. Ватан ягона! Бирлашсаккина олдимизга қўйган улкан-улкан марраларга албатта етамиз.

@segmentuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистоннинг йўл-транспорт ва коммунал инфратузилмасини яхшилаш бўйича топшириқлар берди

@segmentuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий ҳимоя реестридаги қорақалпоғистонлик оилаларга — бир марталик моддий ёрдам, Қорақалпоғистонда боғча, мактаб ва тиббиёт муассасаларини қуришга — 5 триллион сўм

@segmentuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон ёшларига барча олийгоҳларда алоҳида қабул квоталари ажратилади — Президент

@segmentuz
Шавкат Мирзиёев “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегияси доирасида Ўзбекистонда биринчи катта ҳажмдаги маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказини кўздан кечирди.

Марказда Хитойнинг Huawei компанияси билан ҳамкорликда 20 петабайт хотирага эга тизим ташкил этилган. 580 та сервер, умумий электр қуввати 5 мегаваттли дизель генераторлар тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлайди.

Мазкур марказ ишга тушиши натижасида давлат идораларининг маълумотларни сақлаш ва техник қўллаб-қувватлашга сарфлайдиган миллиардлаб ҳаражатлари тежалади, аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган хизматлар сифати яхшиланади. Энг асосийси, киберҳужумлардан ишончли ҳимоя таъминланади.

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Биз ёшларимизнинг кўнглида бошқа жойлардан кириб келаётган ташқи таъсирларга иммунитет ҳосил қила олмадик. Албатта, эндиликда бўлиб ўтган воқеалардан тўғри хулоса чиқариб, керакли ечимларга келиб оламиз» — Кенесбай Каримов, Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қорақалпоқ ва ўзбек халқлари орасини ажратиб бўлмайди. Булар ўзаро туғишган халқлар» — Нажиматдин Ансатбаев, Ўзбекистон халқ артисти

@segmentuz
Ўзбекистон миллий боғидаги кўл тикланди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий боғида амалга оширилган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Президент бу боғнинг тарихий қиёфасини сақлаб қолиш, бу ерда миллий анъаналаримизга хос муҳит яратиш зарурлигини таъкидлаган эди.

Шу асосида 14 гектардан зиёд ҳудудда маъмурий бино, ресторанлар қурилиб, кўприклар ва йўлаклар янгиланди. Жами майдони 40 минг квадрат метр бўлган кўл тикланди. Сув сизиб чиқмаслиги ва лойқаланмаслиги учун кўл тубига махсус қопламалар ётқизилди. Қирғоқлар тартибга келтирилиб, чўмилиш ҳавзаси ташкил этилди. Мингдан зиёд дарахт, 200 мингга яқин бута кўчатлари экилди.

@segmentuz
Шавкат Мирзиёев Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркида қурилган янги биноларни бориб кўрди.

Президент мазкур мажмуа қурилишига 2019 йил 20 ноябрда тамал тоши қўйган, ўтган йили декабрда бунёдкорлик ишларини кўздан кечирган эди. Бугунги кунда 20, 22, 25 қаватли бинолар ва конференция зали қуриб битказилди.

@segmentuz