Segment.uz
61.1K subscribers
5.08K photos
1.17K videos
52 files
5.05K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
Якуний танлов натижалари (мандат) эълон қилинди

2022-2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари (мандат) эълон қилинди.

@segmentuz
⚡️ Давлат олий таълим муассасаларининг барча босқич талабалари учун тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди!

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, 2022/2023 ўқув йили учун барча йўналишлар бўйича тўлов-контракт миқдорлари оширилмайдиган бўлди.

Талабалар ва уларнинг ота-оналарига қулай шароитлар яратиш, глобал иқтисодий инқироз шароитида аҳолининг тўлов қобилиятини инобатга олган ҳолда, истисно тариқасида, 2022/2023 ўқув йили учун барча босқичдаги талабаларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорлари давлат олий таълим муассасалари, жумладан, молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларида ҳам, базавий тўлов-контракт қиймати 2021/2022 ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади.

Шу билан бир қаторда, 2022/2023 ўқув йили табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ўтган ўқув йили учун белгиланган миқдорларда ўзгаришсиз қолади.

@segmentuz
❗️Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди
ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нью-Йорк шаҳрининг Уолл-стрит кўчасида Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб Ўзбекистон байроғи кўтарилди.

@segmentuz
Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди.

@segmentuz
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги вазири бўлиши кутилмоқда.

Парламентнинг қуйи палатаси депутатлари унинг номзодини маъқулладилар.

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: «Жалолиддин Мангуберди эл-юрт истиқлоли учун курашган, бунга ўз ҳаётини бағишлаган аждодларимизнинг буюк намояндасидир. Она юртга муҳаббат ва садоқат, ор-номус ва шон-шараф бобида унга тенг келадиган улуғ шахслар дунёда камдан-кам учрайди»

@segmentuz
Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар 4 кун дам олади

Президентнинг 2021 йил 20 декабрдаги фармонига асосан бу йилги Мустақиллик байрами арафасида ўзбекистонликлар 4 кун кетма-кет дам олиши кутилмоқда:

• 1 сентябрь — пайшанба (ишланмайдиган байрам куни);

• 2 сентябрь — жума (қўшимча ишланмайдиган кун — иш ҳафтаси туридан қатъи назар);

• 3 сентябрь — шанба (қўшимча ишланмайдиган кун — олти кунлик иш ҳафтаси бўлган ходимлар учун);

• 4 сентябрь — якшанба (тақвим бўйича дам олиш куни).

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Урганчда Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилади. Президент таъкидлаганидек, бу шаҳарча ҳам худди Самарқанддаги «Буюк ипак йўли» халқаро туризм маркази сингари мамлакатимизнинг энг гўзал ва бетакрор масканларидан бирига айланади.

@segmentuz
⚡️ Ниагара шаршараси Ўзбекистон байроғи рангларига бурканади

1 сентябрь куни
АҚШ ва Канада чегарасида жойлашган дунёга машҳур Ниагара шаршараси Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллиги шарафига республика миллий байроғи рангларига бурканади.

Жараённи Тошкент вақти билан 1 сентябрь 07:30 да жонли эфирда томоша қилиш мумкин.

@segmentuz
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида «Саёҳат қил ва кешбэк ишла» шиори асосида республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга оширган Ўзбекистон фуқароларига харажатлари бир қисми қайтариб берилади.

▪️Саёҳат харажатларини қайтариш ҳар бир туристга қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

авиақатнов орқали бориб-келиш чиптаси нархи 15 фоизи, лекин 150 минг сўмдан ошмаган миқдорда;

темирйўлда ёки автобусда бориб-келиш чиптаси нархи 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;

жойлаштириш воситасида тунаб қолиш харажати 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;

театр, музей, цирк ва бадиий галереяларга ҳар бир ташриф чиптаси нархи 50 фоизи, лекин 20 минг сўмдан ошмаган миқдорда.

@segmentuz
Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

@segmentuz
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан:

давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони;

ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони;

бир гуруҳ чет эл фуқароларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони;

фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони.

@segmentuz
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилиши муносабати билан Самарқанд шаҳридаги мактабларда ўқиш 19 сентябрдан бошланади.

Халқ таълими вазирлиги

@segmentuz
Байрам муносабати билан пенсия тўловлари олдиндан юклаб берилади

Пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз (банк карта) шаклда олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун пенсия ва нафақалари 2022 йил 1 сентябрга қадар уларнинг банк пластик карталарига юклаб берилади.

Пенсия ва нафақа тўловларини нақд шаклда олувчи фуқароларга жорий йилнинг 5 сентябридан бошлаб тасдиқланган графиклар асосида тўловлар бошланади.

@segmentuz
❗️ 24 нафар гумонланувчи жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди

Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни мустақил равишда ўрганаётган Комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, 24 нафар гумонланувчини жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди. Уларга нисбатан белгиланган қамоқ эҳтиёт чораси инсонпарварлик тамойили асосида жамоатчилик назорати ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилди.

Бунда ушбу фуқароларнинг Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларда содир этган қилмишларидан пушаймон эканлиги, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлиги, шунингдек оилавий шароити оғир эканлиги, баъзи шахсларнинг оилада ёлғиз боқувчи бўлганлиги эътиборга олинди.

Батафсил

@segmentuz
Шавкат Мирзиёев Кўксаройда Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан тақдирланганларга давлат мукофотларини топширди:

Мен сизларни ўзимнинг энг яқин маслакдошларим, сафдошларим деб биламан. Барчамиз аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, садоқат билан меҳнат қилиб, янги Ўзбекистонни яратаётганимиз билан фахрланамиз. Халқимизга, сизлар каби мард ва шижоатли юртдошларимизга ишониб маррани катта олдик. Биз учун биттаю битта тўғри йўл, ягона мақсад бор: у ҳам бўлса, кўпмиллатли халқимиз, жонажон Ўзбекистонимиз манфаати йўлида хизмат қилишдир. Мана шу қутлуғ йўлда барчангизга омад ва муваффақиятлар ёр бўлишини тилайман.

@segmentuz