Segment.uz
67.8K subscribers
5.32K photos
1.26K videos
66 files
5.77K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Конституцияга таклиф қабул қилиш тўхтатилди

“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига таклифларни қабул қилиш 1 август соат 00:00 дан тўхтатилди.

Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталари келиб тушган таклифларни умумлаштириш, таҳлил қилиш ва қонун лойиҳасини такомилига етказиш борасидаги фаолиятини давом эттиради.

@segmentuz
👍28
1 августдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

▪️ Давлат органлари ва ташкилотларида Очиқлик индекси жорий этилади;

▪️ Ногиронлиги бўлган ёшларга БҲМнинг 50 бараваригача бўлган миқдорда субсидия ажратиш учун ариза қабул қилиш бошланади;

▪️ Жисмоний шахсни идентификациялашнинг Мобил-ID тизими жорий этилади;

▪️ Оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини баҳолаш рейтинг тизими жорий қилинади;

▪️ Ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча ҳужжатлар фақат ЯИДХП орқали қабул қилинади;

▪️ Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳисобга олишнинг янги тизими жорий этилади;

▪️ «Электрон суриштирув ва дастлабки тергов» ягона ахборот тизими тўлиқ версияда ишга тушади;

▪️ «UzGasTrade» АЖ табиий газни марказлашган тартибда харид қилишда давлатнинг ягона оператори сифатида иш бошлайди;

▪️ Юридик хизмат кўрсатиладиган туман давлат ташкилотларининг рўйхати кенгаяди.

@segmentuz
👍45
⚡️ Ўзбекистонда “Twitter”, “WeChat” ва “Вконтакте” ижтимоий тармоқлари блокдан чиқарилди

Бугун, 1 августдан бошлаб Ўзбекистонда “Twitter”, “WeChat” ва “Вконтакте” ижтимоий тармоқларидан тўсиқларсиз фойдаланиш имконияти тўлиқ тикланмоқда. “TikTok” платформаси билан эса музокаралар давом этмоқда. Бу бўйича қўшимча маълумот берилиши хабар қилинди.

@segmentuz
👍47😱11🤩4
⚡️ Мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатилади

Ҳар йили ҳоким ёрдамчилари
ёзма тавсияномасига асосан боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга 540 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

@segmentuz
👍415🤩4
Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳақида

Жамғарма низомига мувофиқ:

бошқа ҳудудлардан келиб ишлаётган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари учун БҲМнинг 2 баравари миқдорида турар жой ижараси харажатлари компенсация қилинади;

фаолиятига қараб қуйидаги миқдорда ойлик мукофот пули тўланади:
▪️ қониқарли — ойлик иш ҳақининг 15% миқдорида;
▪️ яхши — ойлик иш ҳақининг 30% миқдорида;
▪️ аъло — ойлик иш ҳақининг 50% миқдорида.

шахсий автомобилидан фойдалангани учун ҳар чоракда бир марта қуйидаги миқдорда компенсация тўланади:
▪️ автомобили бензинда ҳаракатланса — 2 млн 150 минг сўмгача;
▪️ автомобили газда ҳаракатланса — 1 млн 350 минг сўмгача.

ҳоким ёрдамчилари ва республика вакилларига уй-жой харид қилиш учун уй-жой қийматининг 50% миқдорида (150 млн сўмдан ошмаган) субсидия ажратилади.

"Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси" кўкрак нишони билан тақдирланган тақдирда БҲМнинг 5 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

@segmentuz
👍78😱12🔥8🤩2
Энг кўп ҳужжат қабул қилган ОТМ — ЎзМУ, энг кўп абитуриент — Қашқадарёдан

2022-2023 ўқув йили учун олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 1 146 744 нафарни ташкил этди.

Абитуриентлар томонидан энг кўп танланган олий таълим муассасалари (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

Ўзбекистон миллий университети — 41 577 нафар;
Тошкент давлат педагогика университети — 40 523 нафар;
Наманган давлат университети — 37 267 нафар;
Урганч давлат университети — 37 091 нафар;
Жиззах давлат педагогика институти — 35 706 нафар.

Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ҳудудлар (доимий яшаш ҳудуди бўйича): Қашқадарё вилояти — 133 987 нафар; Самарқанд вилояти — 125 717 нафар; Тошкент вилояти — 107 923 нафар; Фарғона вилояти — 104 201 нафар; Сурхондарё вилояти — 101 417 нафар.

Давлат тест маркази

@segmentuz
👍70😱16🔥63
Бу йилги тест синовлари 8 августдан бошланиши режалаштирилмоқда — ДТМ

Тест ўтказиш вақтлари олдинги йилги тажрибадан келиб чиқиб, биринчи смена 07:00 дан 10:00 гача, иккинчи сменани 19:00 дан 22:00 гача ўтказиш режалаштирилган.

@segmentuz
👍37🔥16
❗️Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллик байрами “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилади — Президент қарори

@segmentuz
👍7614😱5🎉3
Хизмат сафарлари тўғрисида янги низом тасдиқланди

Ҳукумат Ўзбекистон ҳудудида хизмат сафарлари (командировкалар)нинг янги тартибини белгилади. Унга кўра:

Парламент, ҳукумат ва президент администрацияси, республика даражасидаги ташкилотлар, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, туман (шаҳар) ҳокимларининг барча тариф бўйича транспорт харажатлари тўлиқ қоплаб берилади;

Бошқа ходимлар учун эконом класс чипталар тўлиқ, модомики VIP ёки бизнес классда кетса, 70%и ташкилот томонидан, қолган қисми эса ходимнинг ўзи томонидан қопланади;

Парламент, ҳукумат ва президент администрациясининг раҳбар ходимлари, республика даражасидаги ташкилотлар, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги биринчи раҳбарларининг меҳмонхона харажатлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан, яъни ҳозирда 900 минг сўмдан ошмаслиги лозим;

Парламент, ҳукумат ва президент администрациясининг ходимлари, республика даражасидаги ташкилотлар, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбар ўринбосарларининг меҳмонхона харажатлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан, яъни ҳозирда 600 минг сўмдан ошмаслиги лозим;

❗️Бошқа ходимлар учун эса 1,5 баравардан, яъни ҳозирда 450 минг сўмдан ошмаслиги лозим. Алкоголь ва тамаки харажатлари эса қоплаб берилмайди.

@segmentuz
👍44😱5🔥1
Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар 4 кун дам олади

Президентнинг 2021 йил 20 декабрдаги фармонига асосан бу йилги Мустақиллик байрами арафасида ўзбекистонликлар 4 кун кетма-кет дам олиши кутилмоқда:

• 2022 йил 1 сентябрь — пайшанба (ишланмайдиган байрам куни);

• 2022 йил 2 сентябрь — жума (қўшимча ишланмайдиган кун — иш ҳафтаси туридан қатъи назар);

• 2022 йил 3 сентябрь — шанба (қўшимча ишланмайдиган кун — олти кунлик иш ҳафтаси бўлган ходимлар учун);

• 2022 йил 4 сентябрь — якшанба (тақвим бўйича дам олиш куни).

@segmentuz
👍48🤩4
Коррупцияга оид жиноятларнинг аксарияти Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Мактабгача таълим, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларига тўғри келган — Сенат

2021 йилда коррупцион жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн 282 млрд сўм моддий зарар етказилган.

Бу ҳақида сенаторлар томонидан Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузани муҳокама қилиш жараёнида маълум қилинди.

Шунингдек, ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Навоий, Андижон, Фарғона, Наманган, Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида энг ёмон кўрсаткичлар қайд этилганлиги танқид қилинди.

@segmentuz
👍58😱12
⚡️ Тест синовида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш 4 августдан бошланади. Тест синовлари 8 августдан бошлаб ўтказилади.

@segmentuz
👍57🤩10🔥8
❗️Бугундан абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

2022-2023 ўқув йилида ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди.

▪️Абитуриентлар тест синовларида қатнашиш учун мазкур рухсатномани my.dtm.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олиши мумкин.

Рухсатномани ДТМнинг қуйидаги махсус телеграм ботлари орқали ҳам юклаб олиш имконияти мавжуд:

▫️ @e_dtm_mandatbot
▫️ @e_dtm_mandat1bot
▫️ @e_dtm_mandat2bot
▫️ @e_dtm_mandat3bot
▫️ @e_dtm_mandat4bot

Эслатиб ўтамиз, тест синовлари 8 августдан бошланади.

@segmentuz
👍30🎉3🤩3😱1
Очиқлик сиёсатини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди

Президент томонидан имзоланган қонунга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун мансабдор шахсларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (900 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача) жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

@segmentuz
👍31😱2
Давлат идораларига ишга қабул қилишнинг очиқ-ошкора тизими жорий этилади

Шу муносабат билан йил якунигача:
барча вакант лавозимлар очиқ ягона электрон платформага жойлаштирилади;
бўш лавозимга танловда иштирок этиш учун ҳозирги кунда талаб этилаётган 16 та ҳужжат сўралмайди, барча жараёнлар электрон шаклга ўтказилади;
очиқ танлов орқали номзоднинг билими, тажрибаси ва салоҳияти аниқланади.

@segmentuz
👍52😱2
Эски намунадаги “объективка”дан воз кечилади

Президент 1 ноябрдан эски намунадаги “объективка”дан воз кечилиб, илғор IT-технологиялар асосида ходимнинг малакаси ва салоҳияти, эришган натижаларини баҳолайдиган тизимга ўтилишини маълум қилди.

Унга кўра, ходимни баҳолашда қайси олийгоҳни битиргани ёки қаерда ишлагани эмас, қандай билим-тажрибага эгалиги ва кўрсатган натижалари асосий мезон бўлиши шарт. Шу йўл билан раҳбарликка таcодифан келиб қолишнинг олди олинади.

@segmentuz
👍51😱2🔥1
Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда айтилишича, давлат хизмати соҳасида 118 минг киши меҳнат қилмоқда, уларнинг 61 фоизи 40 ёшгача бўлган ходимлар (илгари 37 фоиз бўлган).

Ўтган 6 ойда билим ва кўникмалари етишмагани боис, 37 нафар туман ва шаҳар ҳокимлари алмаштирилган.

Шунингдек, давлат идораларига ишга қабул қилишнинг очиқ-ошкора тизими жорий этилиши маълум қилинди. Йил якунигача:

барча вакант лавозимлар очиқ ягона электрон платформага жойлаштирилади;

бўш лавозимга танловда иштирок этиш учун ҳозирги кунда талаб этилаётган 16 та ҳужжат сўралмайди, барча жараёнлар электрон шаклга ўтказилади;

очиқ танлов орқали номзоднинг билими, тажрибаси ва салоҳияти аниқланади.

@segmentuz
👍69🎉4👏1😱1
Бундан буён, раҳбарлик лавозимларига номзодлар маҳаллада одамлар билан ишлаган, уларнинг муаммосини ўз кўзи билан кўриб, ҳал қилган кадрлар орасидан танлаб олинади.

Шунинг учун, 1 ноябрдан:

эски намунадаги “объективка”дан воз кечилиб, илғор IT-технологиялар асосида ходимнинг малакаси ва салоҳияти, эришган натижаларини баҳолайдиган тизимга ўтилади;

ходимни баҳолашда қайси олийгоҳни битиргани ёки қаерда ишлагани эмас, қандай билим-тажрибага эгалиги ва кўрсатган натижалари асосий мезон бўлиши шарт.

"Оддий қилиб айтганда, раҳбарликка таcодифан келиб қолишнинг олди олинади", — деди Шавкат Мирзиёев.

@segmentuz
👍55🎉1
Давлат бошқаруви академияси энг илғор хорижий тажрибалар асосида трансформация қилинади.

Мутасаддиларга бир ой муддатда:

хорижий ҳамкорлар ва нуфузли ўқув марказлари билан бирга қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш;

хорижий мутахассисларни жалб қилиб, янги ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва йил якунига қадар 5 минг нафар давлат хизматчисини ўқитиш топширилди.

Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда вазирликлар тизимидаги 110 та малака ошириш маркази фаолиятини қайта кўриб чиқиб, ўқитиш дастурлари ва методикаларини янгилаш, уларга малакали мутахассисларни жалб қилиш бўйича манзилли дастурни тасдиқлайди.

@segmentuz
👍28