Segment.uz
70.8K subscribers
5.42K photos
1.31K videos
75 files
6.08K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев Администрация раҳбарига йил якунига қадар ихчам, профессионал, адолатли, натижага ишлайдиган бошқарув тизимини жорий қилиш бўйича маъмурий ислоҳотларни якунига етказиш топшириғини берди.

@segmentuz
❗️Давлат хизматчисини тажрибаси ва натижасига қараб рағбатлантириш тизими жорий этилади

Йиғилишда давлат хизматчиларига талаб қўйиш билан бирга, улар фаолиятининг кафолатлари ҳам кучайтирилиши таъкидланди.

Иқтисодиётда хусусий сектор ўсиб бораётгани сари, малакали кадрларга талаб ошиб бормоқда. Бу рақобатли бозорда давлат хизмати ҳам жозибадор бўлиши керак.

“Битта мутахассисни тайёрлаш учун қанча-қанча вақт, меҳнат ва маблағ талаб этилади. Қолаверса, давлат хизматчиси ҳам чекланган ресурс эканини унутмаслик керак”, деди Президент.

Шу боис, ходимнинг тажрибаси, малакаси ва эришган натижасига қараб рағбатлантириш тизими жорий қилиниши кўриб чиқилади.

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат идораларига ишга қабул қилишнинг очиқ-ошкора тизими жорий қилинади — Шавкат Мирзиёев

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хизматига ишга кириш — фақат танлов асосида

Ёш мутахассисларни танлаш дастури эълон қилиниб, унинг доирасида вазирлик ва ҳокимлик тизимида стажировка ўтаган қобилиятли битирувчи ёшлар давлат хизматига танлов асосида қабул қилинади Президент

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Салоҳиятли кадр ҳақида етарли маълумот бермайдиган эски “объективка”дан воз кечилади

Президент: эски намунадаги “объективка”дан воз кечиб, илғор IT-технологиялар асосида ходимнинг малакаси ва салоҳияти, эришган натижаларини баҳолайдиган янги тизимга ўтишимиз шарт

@segmentuz
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 7-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Перу терма жамоаси устидан ғалаба қозонди! Ўзбекистон 🇺🇿 — Перу 🇵🇪 4:0.

❗️ 7-тур натижаларидан сўнг Ўзбекистон олимпиадада биринчи ўринга чиқиб олди.

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Сўнгги икки йил давомида «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун тайёрланди. Қийналиб тайёрладик, тажрибамиз йўқ эди бу соҳада. Ҳар бир банди бўйича жуда катта муҳокамалар бўлди.

«Менимча» кўрсатувининг навбатдаги сонидан лавҳа


@segmentuz
Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар 4 кун дам олади

Президентнинг 2021 йил 20 декабрдаги фармонига асосан бу йилги Мустақиллик байрами арафасида ўзбекистонликлар 4 кун кетма-кет дам олиши кутилмоқда:

• 2022 йил 1 сентябрь — пайшанба (ишланмайдиган байрам куни);

• 2022 йил 2 сентябрь — жума (қўшимча ишланмайдиган кун — иш ҳафтаси туридан қатъи назар);

• 2022 йил 3 сентябрь — шанба (қўшимча ишланмайдиган кун — олти кунлик иш ҳафтаси бўлган ходимлар учун);

• 2022 йил 4 сентябрь — якшанба (тақвим бўйича дам олиш куни).

@segmentuz
Эртадан тест синовлари бошланади. Тестга кириш учун қандай ҳужжат олиб бориш керак?

«Абитуриент рухсатномаси» ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлса кифоя.

Абитуриентлар тест синовларига қуйидаги шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар билан киришлари мумкин:

1️⃣ Биометрик паспорт (яшил рангли);
2️⃣ ID-карта;
3️⃣ Хорижга чиқиш паспорти (қизил рангли);
4️⃣ ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий гувоҳнома (ҳарбийда ишламайдиганлар учун ўтмайди).

Ушбу ҳужжатларнинг исталган бири билан тест синовларига келишингиз мумкин. Ҳужжат билан бирга абитуриент рухсатномасини ҳам олишни унутманг.

@segmentuz
❗️Тошкентда бугун туш пайти оралиғида G3 даражали 4 баллик магнит бўронлари бўлиши прогноз қилинмоқда

Бугун кундузги 3 соатлик муддат оралиғида 4 баллик магнит бўронлари кузатилади.

▪️Магнит бўронининг юқори фаоллиги туш пайтига тўғри келаётгани учун, бу омилнинг организмга салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида, овқатланиш рационига балиқ ва кўкат маҳсулотларини киритиш, истеъмол қилиш тавсия этилади.

Магнит бўронларининг G3 даражаси кузатилган даврда кўпчиликда бош қисмининг орқа томонида бироз оғриш кузатилади. Бу пайтда шу каби инсонларга камроқ ҳаракат қилиш ҳамда уйда кўпроқ ўтириш тавсия этилади.

«Ўзгидромет» «Метеоинфоком»

@segmentuz
⚡️ Расман: 2026 йилдаги 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Ўзбекистонда ўтказилади.

@segmentuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда раҳбар бўлиш учун олдингизда иккита йўл бўлади — Отабек Хасанов

«Бир нарсани билиш керак: Раҳбар бўлмоқчи бўлсангиз маҳаллага тушиб, маҳаллада халқни рози қилиб келасиз ёки иккинчи йўли — салоҳиятли кадрларни саралаш танлови орқали раҳбарликка келасиз, яъни раҳбарлик захирасига кириш учун Президент шу икки йўлни таклиф қиляпти. Давлат хизматининг фалсафаси шундан иборатки, сен қанча иш қилганинг билан эмас, балки сен халқни қанчалик рози қилганинг билан ўлчанади»

@segmentuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Очиқ танлов тизими ишга киришни осонлаштирмайди, бу тизим бюрократияни йўқотади, рақобатни эса кучайтиради — Отабек Хасанов

«Бўш лавозимга танловда иштирок этиш учун ҳозирги кунда талаб этилаётган 16 та ҳужжат сўралмайди, барча жараёнлар электрон шаклда амалга оширилади. ...Энди сиз фақатгина қайсидир университетни битириб келганингиз учун ишга кирмайсиз ёки сизни қаердадир ишлаб келганингиз учун ишга олишмайди. ... 5 йил олдин 57 минг киши олий таълим муассасасини битирарди, бугун 170 мингга яқин битиряпти, бозорга олий маълумотли кўп кириб келяпти. ...Авваллари 1 та ўринга бир киши ҳужжат топширарди, чунки қолганлар билмасди бўш иш жойи борлигини, ҳозир эса битта вакант ўринни танловга берсак 30-40 киши топширяпти. Энди давлат хизматида ҳам танлаш имконияти бўлиши керак»

@segmentuz
❗️Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди

Кириш тест синовлари 2022 йил 22 август куни ДТМ томонидан махсус белгиланган ҳудудларда бир сменада ўтказилади.

Тест синовлари соат 8:00 да бошланади.

Тест синовларини ўтказиш ҳудуди ва имтиҳонга кириш рухсатномасини олиш бўйича қўшимча маълумот берилади.

@segmentuz
5 йил иш стажига эга бўлган фуқаролардан ОТМга ҳужжат қабул қилиш бошланди

▪️Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш учун тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик бирлашмалар рўйхати тасдиқланди.

▫️Бунда, рўйхатда келтирилган ташкилотлар тавсияномасига эга бўлган талабгорлар 2022 йил 8 августдан 22 августгача (шу куни ҳам) Давлат тест марказининг махсус электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтказилади.

Давлат тест маркази

@segmentuz
⚡️ Президент Шавкат Мирзиёев «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунни имзоладиДавлат хизматини ривожлантириш агентлиги

@segmentuz
⚡️ Ваниҳоят! 27 йил деганда «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун имзоланди

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунни имзолади.

▫️Қонун 10 та боб, 64 та моддадан иборат.

Қонун Ўзбекистонда ижро ҳокимияти функцияларини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотлари тизимида фаолият юритаётган 118 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти билан боғлиқ барча муносабатларни ягона қоидалар асосида тартибга солади.

▪️Эндиликда давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган барча давлат органлари ва ташкилотларида ходимларни ишга қабул қилишдан тортиб, хизматни тугатишгача бўлган масалаларда ҳар хил ёндашувларга барҳам берилади.

▫️Қонун билан давлат фуқаролик хизмати соҳасида ваколатли орган этиб — Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги белгиланди.

❗️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

@segmentuz